Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
Н.Маматханова диссертация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сиѐсий рисклар
2.3.1-жадвал
Ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишда юзага келадиган рисклар тавсифи Омиллар Риск турлари Мазмуни Сиѐсий Сиѐсий риск (хавф- хатар) Сиѐсий аҳволнинг ноаниқлиги, сиѐсий ҳокимиятнинг беқарорлиги, таълим ислоҳотларини амалга ошириш, минтақавий мажоралар Қонунчилик риски Қонунчиликнинг беқарорлиги, таълим стандартларининг ўзгариши Иқтисодий Аҳоли даромадининг ўзгариш риски Аҳоли реал даромадининг ўзгариши: - даромад ошиши янада нуфузли олий таълим муассасасини танлашга таъсир 1 Абрамова И.Г. Теория педагогического риска. дис. … д-ра пед.наук. – СПб., 1996. – 381 с. 2 Михайлова Н. В . Методы оценки и анализа рисков . — Казань : Молодой ученый, 2021. 76 қилади; - даромаднинг пасайиши пуллик таълим хизматларидан фойдаланишга нисбатан эҳтиѐжнинг пасайишига олиб келади. Ижтимоий Демографик риск Туғилишнинг пасайиши демографик чуқурликка ва таълим олувчилар сонининг камайишиги олиб келади. Психологик риск Таълим мухитида таълим олувчиларнинг хар томонлама ақлий ва шахсий ривожланишига таъсир этувчи шароитларнинг ѐмонлашувига олиб келади Ижтимоий риск Муайян бир мутахассислик бўйича олий маълумот олишга қизиқишнинг, мутахассиликларга талабнинг ўзгариши, ишсизлик даражасининг ўзгариши Технологик Инновацион риск Таълимда инновацион технологияларни фойдаланиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш билан боғлиқ ўзгаришлар. Адабиѐтлар таҳлили шуни кўрсатадики, педагоглик касбида ижтимоий рисклар ижтимоий-маданий ривожланиш жараѐнида ишлаб чиқилган тенг қийматли тизимларнинг кўплиги ғоясига асосланади ва ўқитувчиларнинг шахсий мақсадлари, қарашлари, тахминлари, талаблари педагогик жамоанинг жамоавий мақсадлари, имкониятлари, режалари ва тайинловларига мувофиқлиги даражаси билан белгиланади. Бугунги кунда педагогик рискнинг ижтимоий таркибий қисми таълим муассасаси статусининг динамикасига қараб кучайиб бормоқда. Агар мактабда ишлайдиган барча ўқитувчилар учун эмас, у тажриба-синов майдони сифатида бўлса, унда ижтимоий риск кескин ошиб боради, бу ўқитувчилар жамоасида психологик муҳитнинг ѐмонлашишига, муносабатларнинг бузилишига ва зиддиятларнинг, стрессли вазиятларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Сиѐсий рисклар тушунчаси бир неча таркибий қисмлардан иборат: а) бу турли хил сиѐсий воқеалар билан боғлиқ бўлган риск. Таълим муассасаси ушбу жараѐнлар ва улар билан бирга келадиган вазиятларни 77 тушуниши, бундай воқеалар содир бўлган тақдирда ҳар қандай ҳаѐтий ва психологик намуналарга (схемаларга) эга бўлиши керак. б) бу ҳукумат томонидан қабул қилинган кутилмаган таълим тўғрисидаги қонун ва қарорлар билан боғлиқ бўлган риск. в) таълим муассасасига қўйилган ижтимоий талаблар билан унинг имкониятлари ўртасидаги тафовут билан боғлиқ бўлган риск. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling