Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

Ижтимоий-иқтисодий рисклар (ѐки жамиятнинг хавф-хатарлари) – 
одамларнинг уюшган ѐки уюшмаган гуруҳларининг ва уларнинг алоҳида 
аъзоларнинг ушбу гуруҳларнинг манфаатларига қараб ҳаракат қилувчи 
хатти-ҳаракатлари сабали содир бўладиган рисклар. Бунга шахслар ва 
гуруҳларнинг ―оломон психологияси‖га, корпоратив манфаатларга, давлат 
манфаатларига, миллий ғояларга ва уларга мувофиқ қилинган барча 
қарорлари ва ҳаракатлари киради. 
Психологияда риск деганда аниқ мақсадга қаратилган ҳаракат (қарор) 
тушунилади, унга эришиш хавф, мағлубият, муваффақиятсизлик таҳдиди 
билан боғлиқ. Шунга кўра, рисксиз ҳаракатлар (қарор), яъни 
муваффақиятсизлик, мағлубият хавфи билан боғлиқ бўлмаган эҳтиѐткорона 
харакатлар анча ишончли ва хавфсиз кўринади. 
Педагогик касбида шахсий рисклар – таълим тизимининг талаблари 
педагогнинг шахсий қизиқишлари ва имкониятлари билан келишилмаган 
вақтда юзага чиқадиган рисклар. 
Педагогик касбида жисмоний рисклар – педагоглар ѐки 
ўқувчиларнинг касалликларининг сурункали психологик муаммоларга олиб 
келиши билан боғлиқ рисклар. 
Педагогик касбида технологик рисклар – қўйилган мақсадларга 
эришиш учун янги технологияларни танлаш ва амалга ошириш тўғри 
танланмаганда юзага чиқадиган рисклар. 
Шундай қилиб, ўқитувчининг инновацион фаолиятидаги рисклар 
мураккаб ходиса ҳисобланиб, у педагогнинг қабул қиладиган қарорларининг 
ижобий натижасига таъсир этувчи кўплаб шартлар ва омилларга боғлиқ. 


78 
Кўпинча ушбу қарорлар мақсаддан натижага эришиш йўлида пайдо 
бўладиган салбий оқибатларни бартараф этишни таклиф қилади. 
Таълимда ижтимоий-педагогик фаолиятни муваффақиятли амалга 
ошириш учун бўлажак ўқитувчилар эҳтимолий рискларни бартараф этиш ѐки 
камайтириш чора-тадбирларини олдиндан прогнозлаш малакасига эга 
бўлиши керак. 
Бўлажак 
ўқитувчиларни 
ижтимоий-педагогик 
компетентлигини 
ривожлантириш таълим-тарбия жараѐнида юзага келадиган зиддиятларни 
бартараф этиш лаѐқати билан ҳам бевосита боғлиқдир. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling