Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа
Sat – қул ёки бирор нарса буюмни бировга сотмоқ маъносини англатган. O‘tkuru sat
Download 1.24 Mb.
|
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10
- Bu sahifa navigatsiya:
- “қарз”
Sat – қул ёки бирор нарса буюмни бировга сотмоқ маъносини англатган. O‘tkuru sat (бировга) сотиб юбормоқ; o‘tkuru satsun –(ерни бошқа бировга) сотиб юборсин” маъносида. Satiу‘ – “сотув; савдо-сотиқ” маъносидаги бу истилоҳ ўрни билан “баҳо; нарх”ни ҳам билдирган: yer satiу’i – “ернинг баҳоси”57.
Алim – одамлар оладиган нарса; қарз: бу истилоҳ ушбу маънода ҳам келган: алimчi арслон, бэрiмчi, сiчған: қарз берувчи арслон, қарз олувчи сичқон (қарз берувчи (пулдор) ҳужум қилишда гўё арслон, қарздор эса қўрқув ва ваҳима босадиган сичқон кабидир)58. O‘тну – қарз, бэрдiм59. Ўрни келганда эски туркий тилда “қарз” маъносининг оmну ҳамда omунч истилоҳлари билан ифодаланганини таъкидлаш ўринли; men jarmaq “o‘тну” “Қисаси Рабғузий” сўз бирлигида кўплаб соҳалар қатори ижтимоий-иқтисодий соҳага оид лексик бирликлар кенг қўлланилган. Китобда: “сотувчи, савдогар, савдо” маъноларини англатувчи қафила – савдо карвони, сатиғ – савдо, тижарат – савдогарлик, “сатғчь”–сотувчи, савдогар, “базирган” – савдогар60 кўринишларини ҳам учратиш мумкин. Сатiғ термини Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида “олди-сотди, савдо-сотиқ” маъносини билдиради61. Асарда “олди-сотди” маъносидаги satïγ истилоҳи ишлатилган. Қутадғу билиг матнида нарса-буюмлар баҳосини ифодалайдиган qïjmät истилоҳи сўзи бугунги кунда айни шаклда қўлланади: Bilir bolsa qïjmät ol arsïqmasa, satïγda tavïγda neŋ alsïqmasa баҳони биладиган бўлса токи алданмаса, олди-соттида мол ортириб олишга интилмаса. Панднома матнида “савдогар, тожир” маъносини англатган санкритча sart сўзи билан биргаликда соф туркий satïγčï сўзи ҳам қўлланган. Negü ter ešitgil bu sartlar bašï, azun tezginip neŋgä tegmiš kiši – савдогарлар боши нима дейди эшитгин, олам кезиб мол дунёга эришган киши. Ўзлашма “Девону луғотит турк”да ҳам шу маънода қўлланган: Sartnïŋ azuqïаrïγ bolsa, jol üzä jer– савдогарнинг моли тоза, бешубҳа бўлса, йўл устида ейди62. Асл туркий jarmaq сўзи “пул” маъносини англатади: Kiši barča jarmaq qulï boldïlar, kümüš kimda ersä bojun berdilar – барча одамлар пул қули бўладилар, кимда кумуш бўлса, ўшанга бўйин берадилар. Бу сўз илк бор “Қутадғу билиг” ҳамда “Девону луғотит-турк”да келтирилган63. Шунингдек, китобда “кичик дўконча” маъносини билдирувчи “kebit” лексемаси учрайди. Kebit keδ bezädim kiši körgüsi, asïγ joq kebitta satïγ belgüsi – дўконни манзур безаганим – бу одамлар кўришигагинадир, бу дўконда савдо белгиси бўлмиш фойда йўқ. Келтирилган далилларда ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг хилма-хил соҳаларига оид терминларнинг бугунгача ўша даврдаги маънолари билан қўлланилаётганлиги аён. Алоҳида таъкидлаш лозимки, Алишер Навоий асарларида ҳам маркетингга оид кўплаб асли ўзбекча ёки умумтуркий терминларни учратиш мумкин. Нафақат туркий балки, уларнинг арабча, форсча, тожикча синонимларини ҳам учратиш мумкин Қуйида савдо асосига оид сўзларнинг баъзиларига тўхталиб ўтамиз: савдопеша-савдогар-савдогарчилик; сармоя-давлат-маблағ, байъона-баҳо, қиймат, бай-пули; манфаат-фойда-даромад; бож-хирож; дастмоя- фармоя-нақд пул-нақдина; нафақа-маош- харажат. Савдо – олди-сотти, тижорат: Жон бериб лаълимни итардим ғароз недур дема, Ким басе зоҳирдурур, жоно бу савдодин ғараз.64 Савдопеша – савдогар; савдогарчилик: Соҳили улемонда савдо65пеша хайл, Баҳр савдосида судандеша хайл.66 Албатта, бадиий адабиётда, айниқса, Алишер Навоий асарларида сўзлар қадри, уларнинг қўлланилиши, ўз ва кўчма маънодаги ўринлари асарга ўзгача файз бағишлайди. ХIХ асрнинг 70-йилларидан эътиборан ўзбек терминологияси рус тили орқали Ғарбий Европа тилларидан ўзлашган терминлар асосида ривожланиш босқичига қадам қўйди. Бу даврда рус тилининг ўзбек тили лексикаси, хусусан, терминологияси ривожига таъсири масаласи ҳозиргача ҳар томонлама чуқур илмий тадқиқот объектига айланмаган. Ваҳоланки, манбаларда қайд қилинган фактик материаллар ўзбек терминологиясининг зикр этилган пайтдаги тараққиётини бевосита ифодалагани боис муаммони ижобий ҳал этишда жуда қўл келиши аниқ. Карвон (форсча) туя ва бошқа юк ташувчи ҳайвонлар қатори. Узоқ жойларга юк ва одам ташувчи, изма-из борувчи ҳайвонлар, аравалар ва уларни бошқарувчи шахслар тўдаси, қатори. (Савдогарлар карвони. Туялар карвони67). Карвон сўзи даставвал Ҳирот қасидаларда ва “Қутадғу билиг” достонида учрайди. Замахшарий луғатида етти осмон карвони, зиёратчилар карвони мисоллари билан келган. Қорахоний ёзма манбаъларида у умуман учрамайди, лекин XIV аср қўлёзмаларида кузатилади. Масалан: карван сонунча быр қары эр кэлур эди68. Бу от қадимги луғатларда (кар-е-ван) ва (карвон) шаклида келтирилган. Форс тили луғатида берилишича бу отнинг биринчи қисми асли коре экани, бу қисм охиридаги “е” мавҳум от ясовчи -и қўшимчаси экани, бу қўшимча талаффуз қилинмаслиги мумкинлиги аён бўлади. Тожик тили луғатида бу қўшимчали шакл келтирилмаган. Кор (е) оти “иш, меҳнат, вазифа” каби маъноларни англатади. Кор оти таркибидаги “о” товуши ўзбек тилида “а” товушига алмаштирилган. Карвон оти таркибидаги иккинчи қисм асли “кузатувчи” маъносини англатадиган -бон қўшимчаси, тожик тилида бу қўшимча таркибидаги “б” товуши “в” товушига алмаштирилган: ўзбек тилига шу шаклида олинган. Асли “бошқарувчи киши” маъносини англатган бу от кейинчалик “узоқ ерларга юк ташувчи туялар ва уларга қарайдиган шахслар” маъносини англатадиган бўлган. Бу от билан ўзбек тилида карвонбоши, карвонсарой отлари тузилган69. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling