Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа
Download 1.24 Mb.
|
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
- Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
маркетинг терминларининг мавзувий гуруҳларга бўлиниши жиҳатидан ёндош соҳалардан алоҳидалиги кўрсатиб берилган; маркетинг терминларининг парадигматик муносабатлардаги ўрни ва таҳлили амалга оширилган; ўзбек тилидаги бирикма шаклида ясалган маркетинг терминлари таркиблар кетма-кетлигида мисоллар асосида ёритилган; иқтисодиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларида маркетингга оид дарсликлар яратишда далилий мисоллар билан исботланган; ўзбек тилида терминлар этимологиясини тадқиқ этишда айнан олди-сотди муносабатларни англатувчи терминлар тарихий маълумотлар билан далилланган; чет тиллардан кириб келган маркетингга оид терминларнинг ўзбекча муқобилларини қўллаш ва истеъмол учун тавсия беришнинг амалий аҳамияти очиб берилган. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги танланган муаммонинг аниқ қўйилганлиги, назарий ва амалий кузатишлар орқали илмий хулосалар чиқарилганлиги, ўзбек тилидаги маркетинг терминларининг чет тиллардан кириб келган терминларга нисбатан узоқ ўтмишга эга эканлиги, ўзбек тили луғат таркибининг қадимий ва бой эканлиги, ўзлашаётган ҳар қандай терминнинг муқобили борлиги илмий далиллар орқали ўрганилганлиги билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ўзбек тили терминологиясининг систем-структур, функционал-семантик ва лексик-семантик хусусиятларини бойитишга, ўзбек тилидаги маркетинг терминларининг шаклланиш ва тараққиёт босқичларини кўрсатишга хизмат қилиши билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти маркетингга оид дарслик, ўқув қўлланмаларини яратишда, турли йўналишдаги луғатлар тузишда, аҳолининг маркетингга оид билими ва маркетинг маданиятини ривожлантириш бўйича тарғибот-ташвиқот олиб боришга, терминология ва иқтисодиёт соҳасида янги илмий изланишларни олиб боришда, соҳага таалуқли изоҳли луғатлар яратишга хизмат қилиши билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Ўзбек маркетинг терминологияси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: ўзбек маркетинг терминларининг тарихий шаклланиши ва ривожланиш манбалари, маркетинг соҳасига оид терминларининг тарихий тараққиёт босқичларидаги тадрижий такомили, маркетинг терминларининг тузилишга кўра турларини аниқлашда ва уларнинг функционал-услубий хусусиятларига баҳо беришга доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-А1-018-рақамли “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” (2017-2018) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 11 апрелдаги 15-647-сонли маълумотномаси). Натижада маркетинг терминларининг лексик-семантик парадигмаларини аниқлашда, терминларнинг лингвостатистик хусусиятларини изоҳлашда, терминлар ўртасидаги синонимик, гипер-гипонимик, партонимик, гродуономик ва антонимик муносабатларни ёритишга хизмат қилган; терминларнинг ўзбек тили ички имкониятлари асосида ривожланишини ҳамда аффиксатсия ва синтактик усул билан ясалишини аниқлаш, ўзбек маркетинг терминологиясининг ташқи имкониятлар асосида ривожланиши ҳамда рус ва инглиз тилидан ўзлашган терминларни ўрганишга оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган 1-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон поэтик луғатини яратиш” (2019-2021) мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 7 апрелдаги 04/1-631-сонли маълумотномаси). Натижада маркетинг терминлари ўртасидаги синонимик, гипер-гипонимик, партонимик, градуономик ва антонимик муносабатларни очиб беришга, маркетинг терминлари системасида халқаро терминлар ва терминелементларнинг тутган ўрнини асослашга асос бўлган. ўрта Осиёда савдо сотиқнинг ривожланиши билан боғлиқ жараёнлар ва унда қўлланган терминлар этимологияси ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2022 йил 11 майдаги “O‘zbekiston tarixi” телеканалнинг “Mavzu”, “Taqdimot” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“O‘zbekiston teleradiokanali davlat muassasasi”нинг 2022 йил 11 майдаги 06.28-467-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувларнинг мазмуни маркетинг терминларининг тарихий илдизларига оид илмий далиллар билан бойитилган. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling