Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ “Ўзбек атамашунослигининг долзарб муаммолари” мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади маркетинг соҳасига оид терминларнинг лексик-семантик гуруҳлари, парадигматик муносабатлари ва тузилишига кўра турларини аниқлаш, халқаро маркотермин ва терминэлементларнинг қатламдаги ўрнини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
маркетинг соҳаси терминларини тадқиқ этиш истиқболли йўналиш эканлигини асослаш;
маркетинг терминларининг умумий ва алоҳида белгиларига кўра муайян парадигмаларга бирлашиш қонуниятларини очиб бериш;
маркетинг терминларининг тил хусусиятлари ва улар ўртасидаги муносабатларни ишлаб чиқиш;
маркетинг терминларининг функционал-услубий хусусиятларини аниқлаш;
маркетинг терминлари ўртасидаги синонимик, гипер-гипонимик, партонимик, градуонимик ва антонимик муносабатларни текшириш;
маркетинг терминлари тизимида халқаро терминлар ва терминэлементларнинг тутган ўрнини очиб бериш;
маркетинг терминларини тартибга солиш муаммолари ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объектини ўзбек тилидаги маркетинг, бозор, нарх, олди-сотди, харидор ва сотувчи муносабатларини ифодаловчи терминлар ташкил қилади.
Тадқиқотнинг предмети ўзбек тили маркетинг терминларининг лексик-семантик, парадигматик, деривацион ва структур хусусиятларидан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда систем-структур, тавсифлаш, қиёслаш, компонент таҳлил ҳамда статистик таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
маркетинг терминларнинг тузилишига кўра бир таркибли, икки, уч, тўрт ва беш таркибли каби турлари аниқланган, уларнинг функционал-услубий хусусиятлари, маркетинг терминлар тизимида микро, макро, гео, психо, евро, агро, сингари байналмилал термин ва терминэлементларнинг ўрни асосланган;
ўзбек тилидаги маркетинг терминологик майдоннинг шаклланиш босқичлари хронологик даврийлик билан асосланиб, ўзбек тилидаги маркетинг терминларининг аффикцатция ва синтакатик усуллар билан ясалиши аниқланган;
маркетинг терминларининг ўзбек тилидаги лексик-семантик парадигмалари аниқланиб, маркетинг терминлари ўртасидаги синонимик, гипер-гипонимик, партонимик, градуонимик ва антонимик муносабатлар очиб берилган;
ўзбек тилида турли шаклларда қўлланилаётган маркетинг терминларини тартибга солиш, чет тиллардан кириб келган терминларнинг туркий тилдаги муқобиллари мавжуд эканлиги исботланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |