Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги


Download 1.24 Mb.
bet3/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Тилшуносликда терминология муаммоларини турли даражада ўрганиш инсоният тарихининг антик даврларига бориб тақалади. Ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг пайдо бўлиши, савдо-сотиқ алоқаларининг такомиллашиши иқтисодий терминлар, жумладан, маркетинг атамаларининг шаклланиши ва ривожига хизмат қилди. Шу маънода, иқтисодий терминшуносликни ўрганиш ҳам узоқ тарихий асосларга таянади. Бугунги кунда маркетинг терминологияси нисбатан янги тушунча сифатида дунё тилшунослари томонидан атрофлича тадқиқ этилмоқда. Буни шартли равишда қуйидаги йўналишларга ажратишимиз мумкин:
1. Иқтисодий лингвистика – иқтисодиёт ва тилшуносликка оид умумий масалаларни, иқтисод ва тилшунослик ўртасидаги алоқаларни ўрганиш.
2. Иқтисодий терминология – иқтисодиёт ва терминологияга оид масалаларни тадқиқ этиш. Иқтисодий терминларнинг тил хусусиятларини аниқлаш.
3. Маркетинг терминлари – маркетинг ва терминшуносликнинг умумий жиҳатларини тадқиқ этиш, маркетинг соҳасида қўлланиладиган терминларнинг лингвистик жиҳатларини тадқиқ қилиш.
Замонавий илм-фан ва техника, шунингдек, иқтисодий ишлаб чиқаришнинг ривожи ва такомиллашуви муайян даражада терминшуносликда ҳам акс этмоқда. Ўзбек ва рус тили лексикасининг терминологик муаммолари бўйича маҳаллий ва хорижлик терминшунос олимлар: Р.Дониёров, Х.Дадабоев. И.Ж. Юлдашев, О.С. Ахмедов, Ш.Г. Джаббарова, В.Қ. Тўйчиев, Ҳ.Э. Ёдгоров, Г.Ё. Ғуломова, Р.Ҳ. Ширинова, О.М. Пўлатова, И.Х. Пардаева, М.С. Ахатова, Р.С. Нуритдинова, З. Мирахмедова, Ш.И. Исакова, Ч.С. Абдуллаева, Д.Ф. Нурмухамедова, С.Х. Нурматова, И.Х. Садикова, А. Касимова, З.В. Соловьева, Г.А. Сергеева, Л.В. Клименко ва бошқалар томонидан номзодлик ва докторлик ишлари амалга оширилган2.
Мазкур ишларда ҳуқуқшунослик, заргарлик, ёғочсозлик, мусиқашунослик, китобатчилик, анатомия, ономастика, иқтисодиёт, солиқ ва божхона, йўлсозлик, экология сингари қатор соҳаларнинг терминологик системалари лингвистика нуқтаи назардан тадқиқ этилган. Уларнинг аксариятида, асосан, туркий тиллараро муносабат, ўзлашган қатлам табиати, шунингдек, ўзбек ва рус тили лексикасига хос бўлган терминлар таҳлилга тортилган. Шу маънода, бизнинг ишимиз мавжуд тадқиқотлардан маркетинг терминологияси илк бор махсус тадқиқот объекти сифатида ўрганилиши билан ажралиб туради.
Ўзбек тилшунослигида иқтисодий соҳа, унинг турли тармоқлари бўйича монографик планда бир қанча илмий-тадқиқот ишлари олиб борилганлиги маълум. Аммо бугунги кунда маркетинг ривожланиб, замонавий илм-фанда у бир қанча бўлим ва йўналишларни ўз ичига қамраб олган комплекс фанлардан бири сифатида гавдаланмоқда. Маркетинг терминларининг тил лексик тизимидаги ўрнини аниқлаш, семантик-структур тузилишини тадқиқ қилиш, улардаги вариантлилик, маънодошлик, кўпмаънолилик муносабатларига ойдинлик киритиш, лексикографик талқин қилиш каби вазифалар ўзининг яхлит ечимини кутмоқда. Бинобарин, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми ва нуфузини ошириш борасидаги ҳаракатлар маркетинг соҳасида ҳам иш юритиш, ўқиш ва ўқитиш ишларини тўлиқ ўзбек тилида йўлга қўйиш заруратини келтириб чиқарди. Маркетинг соҳасига доир терминлар тизимини чуқур тадқиқ этиш уларнинг мазмун-моҳиятини ономасиологик, семасиологик ва лексикографик жиҳатдан ёритишни тақозо қилади. Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда, маркетинг терминлари устида монографик тадқиқотлар олиб бориш, маркетинг терминларини меъёрлаштириш, уларнинг луғатларини тузиш ўзбек тилшунослигининг муҳим, истиқболли йўналишларидан бири эканлигини тасдиқлайди.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling