Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 1.24 Mb.
bet6/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 4 та халқаро анжуман ва 8 та республика илмий-амалий анжуманларда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш, шундан, 1 таси луғат. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда жами: 7 та, 4 таси, республика, 3 таси хориж журналларида нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловадан иборат бўлиб, умумий ҳажми 149 саҳифани ташкил қилади.

I БОБ. ЎЗБЕК МАРКЕТИНГ ТЕРМИНОЛОГИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ ВА РИВОЖЛАНИШ МАНБАЛАРИ


1.1. Ўзбек маркетинг терминологиясининг шаклланиш жараёнлари


Ўзбек маркетинг терминологиясининг шаклланиши қадимий ривожланиш марказларидан бири бўлган юртимизда ижтимоий тараққиёт тадрижига бориб тақалади. Маълумки, олди-сотди жараёнларининг ривожланиши бозорларнинг вужудга келишини таъминлади. Маркетинг бугунги кунда анчайин илдиз отган ва муҳим соҳалардан бирига айланиб улгурди. Ташқи иқтисодий алоқалар, фан-техника тараққиёти ҳам маркетинг терминларининг воқеаланиши, ўзлаштирилиши ва фаоллашишига замин яратди. Шу ўринда, дастлаб маркетинг тушунчасига изоҳ бериш мақсадга молик.
Маркетинг сўзи ингилиз тилидан таржима қилинганда “бозордаги фаолият” маъносини англатади. Маркетинг инглизча маркет – “бозор” ўзагидан ясалган, ing қўшимчаси ҳаракат номини англатади. Ушбу дериватни “бозорчилик” ёки “бозоршунослик” тарзида таржима ва талқин қилиш ҳам мумкин. Маркетинг айнан бозорнинг ўзи эмас, балки бозорни ўзгача усул ва методлар орқали ташкил этишдир. Бошқача айтганда, Маркетинг – “Иқтисодиёт фалсафаси”, яъни мустақил фандир. Фан тармоғи сифатида Маркетинг нафақат иқтисодиёт, қолаверса, барча ижтимоий ва гуманитар фанларга хос тушунчалар, терминлар ва истилоҳлар билан иш кўради, жаҳондаги ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда миллий, минтақавий ва халқаро кўламга эга бўлади. Айнан ана шу жиҳатдан Маркетингинг мустақил фан эканлиги ойдинлашади.
Маркетинг концепсиясининг шаклланишига илмий-техник тараққиёт, уларнинг тез суръатлар билан янгиланиб туриши, ишлаб чиқаришни самарали бошқариш каби омиллар катта таъсир кўрсатади. Маркетинг бу қатъий фаннинг ва бозорда самарали фаолият кўрсатишнинг мужассамлашишидир. Бу термин дастлаб 1902 йилда АҚШда пайдо бўлган, йигирма йилдан кейин ушбу термин жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари фойдалана бошлади.
Маркетинг мураккаб, динамик, кўп қиррали тушунчадир шу боис маркетингга тамоман универсал ва мукаммал тавсиф бериш мумкин эмас. Сўнггги йилларда маркетингга доир чоп этилган адабиётларда маркетингнинг жуда кўр тарифлари берилган. Жумладан, Р. Нормахматов, Ш.Маматқулова, Ш.Мусаева ва Ф.Дўлабовларнинг ҳаммуаллифлигидаги “Маркетинг асослари ва тижорат иши” номли ўқув қўлланмада шундай дейилади:
“Маркетинг дунё амалиётида тўсатдан пайдо бўлган эмас. У ишлаб чиқариш ва сотишни ривожлантириш услублари, мақсадлари ва вазифаларини ўрганган мутахассисларнинг кўп йиллик қарашлари натижасидир. Қадим ўтган замонларда этикдўз ўз устахонасининг пештоқига бир жуфт таъмирланган этикни осиб қўйиб, товарни силжитишнинг айрим услубларидан фойдаланган, зеро маркетинг концепцияси анча кейин пайдо бўлган”3. Бундан кўринадики, кишилар онгида махсулот ва хизматларни сотишнинг турли усуллари пайдо бўлган бўлса-да, аммо бу жараённинг алоҳида ном остида битта соҳага айланиши кейинчалик юз берган.
XVIII асрнинг иккинчи яримида Адам Смит “Жамият бойликлари” асарида: “Ишлаб чиқарувчининг истеъмолчилар талабини қондиришдан бўлак ташвиши йўқдир”4, – деб ёзган эди. Ушбу фикр бугунги кун иқтисодиётидаги асосий қоидага айланган “мижоз ҳар доим ҳақ” ёки “талаб ва таклиф”га монанд маҳсулот ишлаб чиқариш” каби ибора ва истилоҳлар билан яшамоқда.
Халқлар ўртасида товар айрбошлаш ва савдо муносабатлари, тахминан, эрамиздан аввалги II асрлардан бошлаб пайдо бўлган. Халқлар ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда савдо-сотиқнинг роли катта эди. Савдо-сотиқ муносабатлари қадимий бўлганидек, ўзбек тили савдо-сотиқ терминологиясининг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳам узоқ ўтмишга эга. Ижтимоий-иқтисодий тузимларнинг ўзгариши, тижоратнинг такомиллашиши натижасида соҳа терминологияси, унга оид номлар янгиланиб, ривожланиб борди.
Албатта, қўшни ҳамда ривожланган давлатлар тилининг самарали таъсири ўзбек тилида савдо-сотиқ терминлари доирасини кенгайтирди. Янги техника тараққиёти, аҳолига маиший ва савдо хизматининг такомиллашиши бу ҳодисани янада тезлаштирди. Ўзбек тили савдо муассасалари ва идоралари янги номлар, терминлар билан бойиб борадики, бу жараённи ўзга тиллар таъсирисиз тасаввур қилиш қийин.
VII–IV асрларда Ўрта Осиёда туркий тилнинг мавқеи анча юқори бўлган. Арабларнинг Туронзаминни фатҳ этиши, Самонийлар салтанатининг сиёсат саҳнасидан ўрин олиши натижасида ўзбек тили лексикасида кўплаб форс-тожикча ва арабча бирликлар ўрнашиб қолди ва уларнинг салмоқли қисми ҳозирги кунгача яшаб келмоқда.
Манбаларнинг гувоҳлик беришича, маркетинг элементларининг пайдо бўлиши илк бор АҚШда XVII асрнинг ўрталарига бориб тақалади. Бу давргача товарларни натурал айрибошлаш (бартернинг) турли шаклларидан фойдаланилган. Кейинчалик маркетинг фаолиятининг биринчи элементлари, яъни реклама, нарх, сотиш кабиларнинг ривожланиши кузатилади. 1902 йилдан бошлаб АҚШнинг Мичиган, Колифорния ва Иллинойс университетларида Маркетинг фани ўқув предмети сифатида киритилиб, у бўйича маърузалар ўқитила бошланди. Кейинчалик Маркетинг ассоциацияси ташкил топди.
Маркетинг бу нафақат фалсафа, фикрлаш тарзи ва иқтисодий тафаккур йўналиши, балки айрим фирма, компания, тармоқ ва бутун иқтисодиёт бўйича амалиёт фаолияти ҳамдир.
АҚШ ва бошқа хорижий давлатлар иқтисодий адабиётларида маркетинг таърифлари тури келтирилади. Энг кенг тарқалган маркетинг таърифи Америка маркетинг ассоциацияси (АМУ) томонидан берилган бўлиб, унинг мазмуни қуйдагича: Маркетинг шундай жараёндан иборатки, унинг ёрдамида ўйланган ғоя режалаштирилади ва амалга оширилади, нархлар ташкил этилади, ғоялар, товарлар ва хизмат кўрсатиш ҳаракати ва сотиш айрим шахслар ҳамда ташкилотлар мақсадларини айрибошлаш ёрдамида қондирилади5.
Маркетингга олимлар турлича таъриф берганлар. Жумладан, И.К. Беляевский шундай дейди: Маркетинг бу бозорни ўрганиш ва тартибга солиш, бошқариш тизимидир Жан Жек Ламбен эса маркетингни қуйдагича тушунади: Маркетинг ташкилотлар ва кишиларнинг хоҳиш ва эҳтиёжини товарлар ва хизматларни эркин рақобатли айрибошлашни таъминлаш йўли орқали қондиришга йўналтирилган ижтимоий жараёндир6.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиши билан ўзбек олимлари ҳам маркетинг устида тезкорлик билан шуғуллана бошладилар, 1991 йилда А.С.Солиев ташаббуси билан Самарқанд Кооператив институтида Маркетинг кафедраси ташкил этилиб, маркетинг фан сифатида ўқув режасидан ўрин олди.
Даврлар оша давлатлар ўртасида савдо-сотиқ алоқалари ривожланди. Савдогарлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотларини сотишни йўлга қўйдилар. Бозорлар пайдо бўлди. Бозор бу товарлар учун талабгор бўлган очиқ ва яширин харидорларнинг мажмусидан иборатдир. Қаерда олди-сотди муомаласи бўлса, бозор ўша ерда шакилланди, ривожлана бошлайди. Бозорнинг чегараси йўқ, уни маълум миқдорда чегаралаш жуда мураккаб, бозорни фақатгина шартли равишда чегаралаш мумкин. Масалан, ички ва ташқи бозор, озиқ-овқатлар бозори ва ҳ.к. Бошқача қилиб айтганда, бозор бу товарларнинг олди-сотди муомала жойини билдиради.
Шундай қилиб, фан ва техниканинг жадал ривожланиши бозорнинг ҳам ўсиши ва ривожланишига ўз таъсирини ўтказди. Ишлаб чиқариш хилма-хиллиги кўпайди, олди-сотди муносабатлари юзага келди. Табиийки, бу муносабатларни ифодалаш учун тилда янги-янги терминлар ҳам вужудга кела бошлади.
Ўзбек тилидаги маркетинг терминологик майдоннинг шаклланиш босқичлари қуйидагича.
1. XX асрнинг бошлари савдо-сотиқ лексикасининг ривожланиш ва амалиётда қўлланилиши.
2. XIX асрнинг охири – 1917 йил, бунда маркетингга оид сўз бойлигини яратилиши, реклама ва истеъмол терминларининг оммалашиши.
3. 1917 йил ­– 80-йиллар охири, мамлакатнинг ички иқтисодиётида маркетинг назариясига салбий муносабатда бўлиш, маркетинг номларига фақат ташқи иқтисодий муносабатлардагина мурожаат қилиши.
4. 80-йилларнинг охири­­­­ – XXI асрнинг илк йили маркетингга бўлган эътиборнинг ошиши, маркетинг терминологиясининг ўзлашмаларга кўпроқ мурожат қилиши.
5. XXI асрнинг бошлари. Бунда Ўзбекистон таълим тизимида маркетинг соҳасининг ўқув режасидан жой олиши, маркетинг термин шаклларининг ривожланиши.
Иқтисодий жараёнлар таҳлили ҳозирги ўзбек маркетинг терминологик тузилишини ҳам назарий малий ривожланиши жиҳатидани жадаллашгани, расмий ва жонли сўзлашув услубида маркетинг терминларининг фаоллашганини кўрсатади. Бу жараён 1980–2000-йиларни қамраб олади. Бу давр, асосан, инглиз тилидан бевосита ва билвосита сўз ўзлаштиришнинг устунлик қилишлиги билан характерланади. Бу жараён ўзбек маркетинг терминологиясининг вужудга келиши қатори унинг таркибини белгилаб берди.
“Миллатни тил, ҳудуд ва этномаданий жиҳатдан бирлаштирувчи омил иқтисодий негиздир7. Халқларнинг иқтисодий хўжалик бирлиги асосида тил, ҳудуд ҳамда этномаданий бирликлар пайдо бўлади. Миллатнинг иқтисодий ва сиёсий бирлашиши, халқ жонли тилининг яқинлашиши асосида ягона миллий адабий тилнинг пайдо бўлишига олиб келади. Лаҳжалар ўрнини миллий адабий тил эгаллайди. Унинг давлат тили мақоми даражасига кўтарилиши эса миллат номи билан аталган давлатнинг мустақиллик белгиларидан нишонадир. “Давлат пул бирлигининг жаҳон бозоридаги мавқеи унинг иқтисодий қудратидан нишонадир”8. Демак, ҳар бир соҳанинг ривожланиши мамлакатнинг ривожланишига таъсир этмай қолмайди, жумладан иқтисодиёт ва тил ҳам. Бу икки соҳа ўзаро икки устунидир. Пайдевори мустаҳкам, келажаги порлоқ давлат иқтисодиётининг барқарорлиги ҳамда давлат тилининг бойлиги билан ҳам ҳарактерлидир.
“Маркетинг, умуман, иқтисодиётга оид тушунчалар ва терминлар дунёга келишида жаҳондаги деярли барча мамлакатлар ва халқлар иштирок этгани сир эмас. Масалан, туркий халқлар, жумладан, ўзбекларга хос “чек” ва “товар” терминлари араб тилидан тортиб, инглиз ва рус тилларигача кириб борган”9.
Ўзбек тилида қўлланиладиган иқтисодий терминлар ўзига хос лингвистик хусусиятларни, ясалиш шаклларини намоён қилади. Ўзбек тилининг морфологик элементлари форс-тожик, араб ва рус тилларидаги савдо-сотиқ муносабатлари билан боғлиқ бўлмаган сўзларга қўшилиб, қатор терминлар ясайди. Масалан: чайқовчи, будкачи, бозорчи, заргарлик, газетачи, атторлик ва ҳ.к. шулар жумласидандир.
Ўзбек тилидаги -лик, -чи, -ли, форс-тожик тилидаги -фуруш, -паз,
-дор
каби фаол сўз ясовчи қўшимчалар ҳам ҳар икки тил дериватларида бирдек қўлланган.
Маълум даврдан сўнг янги савдо муассасаларининг ишга тушиши ўзбек тили савдо-сотиқ терминологиясида янги номлар ва терминларнинг пайдо бўлишига замин яратди. Рус тили ва рус тили орқали Ғарбий Европа тилларидан магазин, касса, кафе, буфет, ресторан каби терминлар айнан, хўжалик моллари магазини, саноат моллари магазини, канцелярия бўлими, парфюмерия бўлими, ёдгорлик магазини каби бирикма терминлар калькалаш ва ярим калькалаш йўли билан ўзлашди10.
Бугун ўзбек маркетинг терминларининг катта қисмини инглиз тилидан ўзлашган сўзлар эгалламоқда.
Кеш-бек, реклама агенти, акцепт (еткизиб берилган маҳсулот), аукцион, экспорт, баннер, бизнес, биснесмен, спикер, мотиватор, бизнес ҳамкор, биржа, супермаркет, сервер, таклиф, талаб, маҳсулот, рақобат, бонус ва ҳ.к. Бу каби терминларга бугун деярли ҳар қадамимизда дуч келамиз.
1990 йилга яқин ўзбек савдо терминологиясининг луғат таркиби ўрганилганда, ушбу соҳа терминларининг 60–70 фоиз (белгиси қўйилади) бошқа тиллар (форс-тожик, араб, рус тиллари)га мансублиги аниқланган11. Жумладан, форс-тожик ва араб тилларидан ўзбек тили савдо-сотиқ терминологияси таркибига бозор савдосига оид баззоз, аттор, пайса, ботмон, қадоқ, саҳҳоф, баққол, калоб, сарроф, даллол, аслижаллоб, ҳезумкаш, аллоф, заргар каби терминлар ўзлашган. Қуйида мазкур сўзлардан баъзиларининг изоҳини келтириб ўтамиз:
баззоз” (арабча) – газлама сотувчи, газламафуруш, газлама билан савдо қилувчи дўкондор; “аттор” (арабча) – упа-элик, турли дориворлар, хушбўй нарсалар ва шу кабилар билан савдо қилувчи шахс, дўкондор; “пайса”(форсча+ҳиндча) – чақа, пул, майда танга//Ҳиндистон ва Покистонда тахминан 50 граммга тенг оғирлик ўлчов бирлиги; “ботмон” (форсча+арабча – 898,5 граммга тенг оғирлик ўлчов бирлиги//Ўзбекистоннинг турли ерларида, турли мезонга, салмоққа эга бўлган (икки пуддан ўн бир пудгача) оғирлик ўлчов бирлиги; “ҳезумкаш” (форсча) – ўтинкаш, ўтин ташувчи, ўтин тайёрлаб сотувчи, ўтинчи; “аллоф” (арабча) – хашак, пичан сотувчи, ун буғдой савдоси билан шуғулланувчи савдогар; “сарроф” (арабча) – пул алмаштирувчи, кассир, солиқ йиғучи, пул айрибошловчи, йирик пулни майдалаб бериш ёки чет эл пулини бирор мамлакат пулига алмаштириб бериш билан шуғулланувчи ва шундан фойда кўрувчи шахс.
Маркетинг терминларининг келиб чиқиши ва такомиллашиб бориши унинг таркибий терминологик қатламларига боғлиқ. Шу маънода, “терминологик тизимнинг ўзига хос жиҳатлари, унинг таркибий боғлиқлиги лингвистик омиллар асосида сўз ва сўз бирликларининг ясалишидаги моделларда аниқ ва равшан акс этади”12. Тилшуносликда сўз ясалиш луғат таркибини бойитиб боришда маҳсулдор усуллардан бири саналади13. Л.С Пейсиков, таъкидлаганидек, сўз ясалиш жараёни терминларнинг шаклланишидаги энг асосий йўллардан биридир14. Термин ясалишини маҳсулдор усуллардан бири умумистеъмолдаги қўшма сўзларнинг илмий термин ёки номен сифатида терминологик тизим қабул қилинишидир. Ҳозирги кунда фан ва техниканинг турли соҳаларида юзага келаётган кўплаб қўшма терминлар айнан – бир сўзда икки тушунчани ифодалаш учун хизмат қилмоқда. Қўшма терминлар ҳам қўшма сўзлар каби ўз сўзлар ва бошқа тил материаллари ҳамда ҳар икки манбанинг ўзаро комбинациясида туғилади15.
Терминлар ҳамиша турғун эмас, улар тилнинг бошқа бирликлари каби динамикдир. Чунки улар ҳам тилнинг мавжуд қарама-қаршилигига учрайди. Айрим терминологик бирликларнинг ўзгариши, эскириб истеъмолдан чиқиши ва янгиларнинг пайдо бўлиши экстралингвистик омиллар асосида юз беради. Мазкур масала Б.Н.Головин ва Р.Н.Кобрина тадқиқотларида муайян даражада ёритилган бўлиб, ушбу жараён “терминологик портлаш” деб аталган16.
Шуни алоҳида қайд этиш мумкинки, маркетинг терминологик тизимларга бошқа соҳавий терминологик тизимга нисбатан анча барқарорлашгани кузатилади. Бу табиий жараён бўлиб, Л.С. Бадхударов таъкидлаганидек, ­- илм-фан ҳамда техникада билимимиз ривожланиб борган сари, янги терминларга бўлган эҳтиёжимиз ҳам мунтазам ошиб боради17. Термин ва терминологияга доир бундай лингвистик қарашлар иқтисодиёт терминологиясининг коммуникатив – тематик йўналиши махсус тил сўз бирлигида кенг қўлланадиган лексемалар базасини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
Юқоридаги таҳлиллардан кўринадики, маркетинг терминологияси иқтисодий терминологиянинг йирик таркибий қисми сифатида жамият тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожига бевосита алоқадорликда шаклланиб, такомиллашиб келмоқда. Инсоният тарихининг турли босқичларида ҳамиша иқтисодий соҳага эҳтиёж мавжуд бўлгани боис маркетинг терминлар ҳам барча даврларда ўз фаоллигини барқарор сақлаб қолишга эришган. Маркетинг терминлари лексикологик қонуниятларга асосланган ўз ва ўзлашган қатлам лексемаларидан иборат бўлиб, ўзига хос этимологик хусусиятларни намоён қилади.

1.2. Ўзбек маркетинг терминларининг тарихий манбаларда берилиши


Иқтисодиёт фани ҳамма замонларда ҳам инсоният учун муҳим аҳамият касб этган. Бу фан жамият ҳаётининг барча жабҳаларига оид муаммоларни ҳал этиш калити ҳисобланган.
Маълумки, эрамиздан аввалги II асрдан бошлаб халқлар ўртасида товар айрбошлаш ва савдо муносабатлари пайдо бўлган. Халқлар ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда савдо-сотиқ ишининг роли катта эди. Савдо-сотиқ муносабатлари қадимий бўлганидек, ўзбек тили савдо-сотиқ лексикасининг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳам узоқ ўтмишга эга.
Ҳар бир миллат тили терминологияси ўз таркибига ижтимоий жамиятнинг барча касбий фаолият соҳаларига оид махсус лексикани жам этади. Бу ҳолат ўзбек тили терминологиясида ҳам тўлиқ кузатилади. Терминологиянинг шаклланиши ўзига хос қонуниятлар асосида рўй беради. Бунда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳолати, тараққиёти муҳим саналади. Чунки ҳар бир миддллатнинг турмуш тарзи, ўтмиши, хусусан, фани, маданияти, таълими бир хилда бўлмаганидек, унга уйғун тарзда, тил тараққиёти ҳам фарқланади. Бир сўз билан айтганда, терминология бу миллатнинг ўтмиши ва бугунини кўрсатувчи кўзгулардан биридир.
Ўзбек адабий тили лексикаси қонуниятлари негизида шаклланган терминологик лексика тарихини қадимги туркий тил (VII–Х) терминологияси, эски туркий тил (ХI–ХIX) терминологияси, эски ўзбек адабий тили (ХIX–ХХ аср боши) терминлогияси, шўролар даври ўзбек тили терминологияси ва истиқлол даври ўзбек тили терминологияси тарзида даврлаштириш сал кам ўн тўрт асрлик вақт мобайнида терминлогик лексика тизимида интралингвистик ва экстралингвистик омиллар негизида содир бўлган жараёнларни англаб етиш имконини беради18.
Маркетинг терминларининг келиб чиқиши ва такомиллашиб бориши унинг таркибий терминологик қатламлари тизилмаларига боғлиқ. Шу маънода “терминологик тизимнинг ўзига хос жиҳатлари, унинг таркибий боғлиқлиги лингвистик омиллар асосида, сўз ва сўз бирикмаларининг ясалишидаги моделларда аниқ ва равшан акс этади”19.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, ушбу тадқиқотда таҳлилга тортилган терминларнинг барчаси маркетинг ва савдо-сотиқ амалиётида кенг қўлланилган таянч сўзлар бўлиб, асосан, якка ва бирикма шаклида юзага келган. Мазкур терминларни танлашда уларнинг истеъмолдаги частоталик мезонига ҳам алоҳида эътибор берилди. Маркетинг терминологик тизимида мавжуд турли терминлар лексик-семантик жиҳатидан ўзаро боғланган ёки боғланмаган, шунингдек, байналмилал характерга эга лексемалар яхлит термин тамойилига мувофиқ ўз ўрнига эга эканини ҳам қайд этиш лозим.
Ҳар қандай фаннинг шаклланиши ва ривожини терминларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Тилшунослик турли соҳа терминларини тилнинг табиати ва қонун-қоидаларига мос равишда тартибга солади, унификация қилади. Шу боис ҳар доим фанда терминологик ва лексикологик ишларга катта зарурият, табиий эҳтиёж сезилади. Чунончи, ўтган асрнинг 30–40 - йилларида ўзбек илмий терминологиясини тўплаш, тадқиқ қилишнинг илмий меъёрларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилингани кузатилади. С. Назаров20, У. Турсунов21, С.Иброҳимов22, Ойбек23, Қори Ниёзов24, Э. Мусин25, М. Солиҳов26, Н. Алимуҳамедов27лар ёзган рисола ва мақолалар ушбу ҳаракатнинг ёрқин мисолидир.
Ўзбек тилида терминларнинг пайдо бўлиш тарихи Р.Дониёров ва Ҳ.Дадабоевлар томонидан ўрганилганлиги маълум. Жумладан, Ҳ.Дадабоев ўзбек тили тарихий лексикасини ўрганиш ишларига салмоқли ҳисса қўшди. Унинг “Эски ўзбек тили ҳарбий лексикаси” мавзусидаги монографик тадқиқотида, умуман ҳарбий лексика тадқиқ қилинган ва ҳарбий термин, ҳарбий лексика терминлари қўлланилган. Ушбу терминологнинг “XI-XIV аср эски туркий тил манбаларидаги ижтимоий сиёсий ва социал-иқтисодий терминология” номли изланиши қайд этилган терминологик тизимни диахрон аспектда туркийшуносликда илк бор тадқиқ этилгани билан ҳарактерланади. Илмий фаолиятини лексикография ва терминография масалаларини ўрганишга бағишлаган А. Мадвалиевнинг “Ўзбек терминологияси ва лексикографияси масалалари28” китоби терминология ва луғатчиликнинг долзарб масалаларига бағишлангани билан аҳамиятли. Унда ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиш масалалари, ўзбек луғатчилиги тарихи, унинг бугунги тараққиёти тамойиллари, сўз ўзлаштириш, терминларини тартибга солиш каби мавзулардаги тадқиқотлар жой олган29.
Бизнинг тадқиқотимизда маркетинг терминлари тадқиққа тортилиши мақсад қилиб қўйилган. Аммо бугунги кундаги аниқ бир тизимда шаклланган ушбу соҳа тўсатдан, йўқликдан пайдо бўлиб қолмади. У иқтисод, ишлаб чиқариш, савдо-сотиқнинг ривожланишини талаб қилиш натижасида алоҳида ном остида ажралиб чиқди.
Ўрта Осиё тарихини ёритган манбалардан аёнки, Турон заминда нафақат илк ўрта асрдарда балки ундан олдинги даврларда ҳам моддий неъматларга нисбатан эҳтиёж ва талаб юқори бўлган. Бу жиҳат эса ўз-ўзидан нарса буюмларни ишлаб чиқариш, айрибошлаш ва бозорларни юзага келтирган. Маркетинг элементлари ҳам ўша даврлардан пайдо бўлган ва ривожлана бошлаган бўлса ҳам, соҳанинг номи мавжуд эмас эди. Улар иқтисодёт терминлари, савдо-сотиқ, олди-сотти терминлари таркибида тадқиқ этилган.
Шу ўринда иқтисодий терминлар тизимида муҳим ўрин тутувчи “Буюк ипак йўли” бирикмаси ҳақида фикр юритсак. Мазкур бирикма ушбу савдо-сотиқ тизими бошланган даврга қараганда салкам 2000 йилга ёшдир. Ипак йўлининг номланиш тарихи Паул Вилгельм фон Рихтгофен номи билан боғлиқ. Рихтгофен қадимги қўлёзмалар асосидаги манбаларга таяниб, 1877 йилда ўзининг “Хитой” номли асарини ёзади. Мазкур асарда халқаро савдо-сотиқ йўли Хитойдан бошлангани ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирилиб, Хитойнинг қадр-қиммати, савдо-сотиқдаги мавқеи беқиёслиги кўп бор тилга олинади. Шунинг учун муаллиф ушбу йўлни “Буюк ипак йўли” деб атайди. Албатта, “Ипак йўли” номига Рихтгофен тадқиқотларида ягона Хитой ипаги олиб ўтилган йўл сифатида қаралмайди, аксинча, Шарқ ва Ғарб дунёсини бир-бирига боғлашда хитой ипаги етакчи восита бўлганлигига ишора қилинади30.
Ўзбек тили маркетинг терминологиясининг ривожланиш тарихи ҳақида гап кетганда биринчи галда Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғатит турк” асарига мурожаат этиш лозим. Ушбу луғат туркий халқлар маданий ҳаётида, хусусан тилшуносликда алоҳида аҳамиятга эгадир. Муаллиф йирик луғатчи сифатида IX–X аср умумтуркий тилининг луғавий бойлигини тўлалигича намоён этган.
“Девон”ни кўздан кечириш шуни кўрсатадики унда қўлланган баъзииқтисодиётга оид терминлар ҳозирги ўзбек тилида ҳам (айрим жузъий фонетик ўзгаришлар билан) қўлланмоқда. Асарда ўз ифодасини топган баъзи лексемалардавр ўтиши билан истеъмолдан тушиб ҳозирда архаизмга айланиб қолганлигини қайд этиш лозим. Булар жумласига қуйдагиларни мисол келтириш мумкин: Отўнч–қарз31, ўрўнч-пора32, йжйз–жўн–арзон–баҳо33, ёмға–молларни сақловчи ва уларни йиғувчи (амалдор)34, сарт–савдогар 35, терчи–музд, иш ҳақи олувчи36 ва ҳ.к.
XI–XII асрлар туркий халқлар тарихида алоҳида босқич ҳисобланади. Қорахонийлар даврида ижтимоий соҳалар билан бир қаторда молиявий муносабатлар, савдо-сотиқ ҳам кенг ривожланди.
Иқтисод соҳасидаги ўзгаришлар, савдо-сотиқ муносабатлари Қорахонийлар даври тилида, хусусан, шу давр тилининг ёрқин намунаси бўлган “Қутадғу билиг37” асарида ҳам ўз ифодасини топган. Панднома матнида қўлланган савдо-сотиқ истилоҳлари: tavar (мол, нарса), satïγ (савдо-сотиқ), aγïčï (хазиначи), sart (савдогар), jarmaq (пул), darb (ҳисоб), saqïš (ҳисоб-китоб), alim-berim (олди-берди), aγïr (қиммат), üǯüz (арзон), kebit38 (дўкон) кабилар учрайди.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling