Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат


Download 0.6 Mb.
bet6/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“қулоқ” лексик – семантик майдони таърифи ва майдоннинг ифода плани аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида «қулоқ» архисемаси, унинг маъно вариантлари, морфологик таркиби ва фразеологик бирикмалари очиб берилган;
қиёсланаётган тилларда қулоқ семасига эга бўлган лексемалар тизимида сўз ясаш имконятлари такомиллаштирилган;
«қулоқ» архисемали лексема унинг доминантини, яқин маънодошлик муносабатида бўлган лексемалар унинг ядросини, дистант маъноли лексемалар эса унинг перифериясини ташкил этиши асосланган;
«қулоқ» лексик-семантик майдони таркибидаги маъно жиҳатдан зидланувчи лексемаларнинг лисоний хусусиятлари ва уларнинг шаклланиш омиллари далилланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари. Инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” семантикасига эга лексемаларнинг чоғиштирма тадқиқи орқали тиллараро изоморф ва алламорф ҳусусиятлари очиб берилган;
“қулоқ” семантикаси атрофига бирлашган лисоний бирликларнинг инглиз тилида 12 та, ўзбек тилида 11 та структуравий модели илк бор ишлаб чиқилди ва мисоллар ёрдамида исботлаб берилди;
ўзбек тилида ”қулоқ” семантик майдони конституентларининг тил бирликлари билан ифодаланиши 13 та тип, инглиз тилида эса 20 та тип мавжудлиги мисоллар ёрдамида асослаб берилди;
қиёсланаётган тилларда “қулоқ” семантикасига эга тил бирликларининг синтагматик планда қовушган (валентлик) имкониятлари ишлаб чиқилган;
қиёсланаётган тилларда лексемаларнинг морфологик таркибига мосланган таянч ва трансформацион моделлари, семантик типларининг жадваллари ишлаб чиқилган ва статистик таҳлили амалга оширилган;
“қулоқ” семантик майдонининг ядро ва перефериясини ташкил этувчи лексемаларнинг ўрни ва уларга хос семантик, функционал, прагматик хусусиятлари аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Мавзуга оид таҳлил материаллари, қариндош бўлмаган икки тил табиатидан келиб чиққан ҳолда, чиқарилган хулосаларнинг асослилиги, методологик жиҳатдан мукаммаллиги, республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуман материаллари, ОАК тасарруфидаги махсус журналлар ҳамда хорижий илмий журналларда чоп этилган мақолалар, таклиф ва хулосаларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling