Ишнинг давлат дастурлари ёки илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. I. “Жамиятни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш жараёнида миллий, адабий, тарихий ва диний қадриятлар, миллий ғоя, эстетик-бадиий тарбия, санъат, моддий ва номоддий маданий мерос, миллий давлатчилик тарихини тадқиқ этиш” устувор йўналиши доирасида бажарилган. Тадқиқотнинг мақсади.
Ўрта Осиёнинг тош даври жамоалари турмушида қўлланилган зебу-зийнат, тақинчоқларнинг моддий маданият, аҳоли маънавий-мафкуравий ҳаётидаги ижтимоий аҳамиятини тизимли равишда очиб беришдан иборат
Тадқиқотнинг вазифалари:
Ўрта Осиё ҳудудларида тош даври жамоалари маънавий-мафкуравий ҳаётининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;
Ўрта Осиё ҳудудлари тош даври уруғчилик жамоалари маънавий-мафкуравий ҳаётини ёритишда зебу-зийнат, тақинчоқларнинг бирламчи манба сифатида ижтимоий аҳамияти ва ўрнини асослаш;
Ўрта Осиё ҳудудлари тош даври уруғчилик жамоалари зебу-зийнат, тақинчоқлари билан боғлиқ материаллар яхлит бир тизимга солиниб тегишли илмий хулосалар асосида умумлаштириш;
Мазкур ҳудуддаги тош даври уруғчилик жамоалари зебу-зийнат, тақинчоқларини замонавий тадқиқот усуллари асосида классификация (таснифлаш) қилиш;
Тош даври уруғчилик жамоалари зебу-зийнат, тақинчоқлариини тош асрининг тарихий тараққиёт босқичига оид ўзига хос хусусиятлари, семантикаси, аҳоли маънавий – мафкуравий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олган ҳолда даврлаштириш, даврий маданий чегарасини ва хронологиясини аниқлаш.
Тош даври уруғчилик жамоалари зебу-зийнат, тақинчоқлариини Ватанимизнинг қўшни ҳудудлари қоятош расмлари билан қиёсий таққослаш ва шу асосда ўзаро ўхшашлиги, маданий яқинлиги ҳамда ўзига хослик хусусиятларини аниқлаштириш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Ўрта Осиё сарҳадларидаги тош даври уруғчилик жамоаларига тегишли бўлган ёдгорликлар танланган
Тадқиқотнинг предметини Ўрта Осиё тош даври жамоалари маънавий-мафкуравий ҳаётини ёритишда муҳим ўрин тутган зебу-зийнат, тақинчоқлари ва уларга оид маълумотлар ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |