Диссертация иши илмий раҳбар: Муллабоева Н. М. Психология фанлари доктори (DSc), доцент Тошкент 2023 мундарижа


Download 288.83 Kb.
bet6/17
Sana19.06.2023
Hajmi288.83 Kb.
#1615428
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
«ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ СЎНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»

1 боб бўйича хулосалар
Биз бошдан кечираётган бугунги ўзгаришлар даври айнан истеъдодли ва иқтидорли, зехни ўткир, мулохазали, янгидан янги кашфиётларга қодир инсонлари тарбиялашни талаб қилмоқда ва иккинчи томондан мустақилликни ўзи туб маънода ана шундай баркамол авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни яратиб берди.
Сўнгги йилларда педагог шахсига қўйиладиган талаблар унинг касб малакаси, касбий маҳорати, касбий тайёргарлиги, ўз касбининг барча жиҳатларини ҳар томонлама тўлиқ ва пухта эгаллаган устасига хос сифатлари даражасини ошириб боришни тақозо этади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, касб малакаси, касбий маҳорат, касбий тайёргарлик даражаси, касб устаси каби тушунчаларнинг хар бирига психологик таъриф ва изоҳ келтирилган. Шу билан бирга мазкур тушунчаларнинг мазмун-моҳияти бир-бирига жуда яқин ва умумий ўзакка эга эканлигии ҳисобга олган ҳолда уларни умулаштириб ифодаловчи тушунча сифатида профессионализм деб номлаш мақсадга мувофиқ эканлиги жуда кўп муаллифлар томонидан эътироф этилади.
Педагог профессионализми даражаси кўрсаткичлари унинг касбий билим, малака ва кўникмалари даражаси билан белгиланади.
Ўқитувчига қўйиладиган талаблар, ишдаги стресс шароитининг юқорилиги, ўқувчилар, ота-оналар ва ҳамкасблар ҳамда раҳбарият билан доимий мулоқот педагог фаолиятида бир қанча мураккабликларни юзага келтиради. Унга жавобан эса педагог-ўқитувчида касбий сўниш феномени юзага келади.
Ҳар бир касб инсон шахсида ўз психологик изини қолдириши ва бу ҳолат мазкур касб эгасидаги умумий гармонияни бузиб, еформацияга олиб келиши тадқиқотлар давомида маълум бўлган. Турли касб эгалари каби шифокорлар ҳам мазкур ҳолатдан четда қолмаганлар. Ўқитувчилардагилардаги касбий сўниш ва касбий деформациянинг алоҳида шаклларини ўрганишга бағишланган бир қатор тадқиқотлар мавжуд бўлишига қарамасдан, улардаги касбий сўнишга олиб келувчи омиллар, касбий сўнишнинг намоён бўлиш хусусиятлари ва профилактик-психологик чора-тадбирлар ҳали етарлича ўрганилмаган ва мазкур ҳолатни аниқлаш ҳамда коррекциялаш бўйича илмий жиҳатдан ишончли, аҳамиятли ва самарали методикалар тўлиқ ишлаб чиқилмаган.
Олиб борилган назарий тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатдики, шифокорларда касбий сўнишни тадқиқ этишга бағишланган тадқиқотлар жаҳон психологиясида озчиликни ташкил этади. Бундан ташқари ихтисослигига кўра, яъни терапевтлар, хирурглар, стоматологлар ва бошқа ихтисосликлар бўйича ишловчи тиббиёт ходимларида касбий сўниш омиллари ва профилактик чоралари етарлича ўзига хос тарзда ишлаб чиқилмаган.
Дастлабки маълумотларга қараганда шифокорларда касбий сўнишга иш шароитлари, шифокорнинг меҳнат стажи, ихтисослиги, шунингдек, касбий муҳим сифатларининг шаклланганлик даражаси, шифокорнинг касбий мотивацияси, ўз касбидан қониққанлик даражаси таъсир кўрсатади.

Download 288.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling