Диссертация иши илмий раҳбар: Муллабоева Н. М. Психология фанлари доктори (DSc), доцент Тошкент 2023 мундарижа
ХУЛОСА..............................................................................................................71
Download 288.83 Kb.
|
«ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ СЎНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»
ХУЛОСА..............................................................................................................71
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.......................................73 КИРИШ Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва долзарблиги: Мамлакатимизда сўнгги йилларда ўқитувчи-педагог касбига ўлган эътибор ортиб бормоқда. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мақсадларининг 44-бандида мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш, мактабда фаолият олиб бориши учун ҳар бир фан бўйича маҳаллий ёки халқаро сертификация талабларини белгилаш, тоифага эга бўлмаган мактаб ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини диагностикадан ўтказиш, умумтаълим мактабларини, айниқса, чекка ҳудудлардаги таълим масканларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдириш ишларини давом эттириш каби аниқ мақсадлар белгиланган. Сўнгги йилларда инсоннинг турли касб соҳаларида стрессга барқарорлиги ва мазкур барқарорликнинг шаклланиш механизмларига боғлиқ масалаларга қизиқиш кескин ортиши кузатилмоқда. Касбий стресс ва касбий сўниш муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар “Инсон-инсон” тизимида меҳнат қилувчи касб эгалари – ўқитувчи-педагоглар, шифокорлар, психологлар, савдо ходимлари ва х.к.ларда олиб борилмоқда. Мазкур тадқиқотларда қайд этилишича, барқарор касбий стресс касбий сўнишга олиб келиши муқаррар. Бундай ҳолатда мутахассиснинг тўла қонли фаолияти ва фаол ҳаётий позицияси апатия ва ўз фаолиятига нисбатан бефарқлик билан муносатда бўлишига олиб келади, ҳаётий қадриятларнинг йўқолишига, (C.Maslach, S.Jackson, 2006), унинг жисмоний ва руҳий саломатлигига иш сифатига, касбдошлари ва бошқа инсонлар билан муносабатларига таъсир кўрсатади, Л.Н.Юрьева, Л.И.Ларенцова фикрига кўра хаттоки спиртли ичимларга ёки наркотик моддаларга ружу қўйиши, баъзи ҳолларда хаттоки суицидга ҳам олиб келиши мумкинлигини эътироф этадилар. Касбий стресс ва сўнишни юзага келтирувчи механизмлар моҳияти ҳали ҳануз тўлиқ очиб берилмаган. Бир қатор олимлар мазкур ҳодисада асосий ўринни шахслилик хусусиятлари эгаллашини таъкидласалар, бошқа бир тадқиқотчилар касбий муҳит таъсири остида юз беришини қайд этадилар. Педагог фаолиятини олсак, меҳнат шароитлари хусусиятлари, инсонлараро ўзаро таъсир шароитларининг мураккаблиги мазкур касб эгаларида касбий стресс ва касбий сўнишнинг олдини олиш, яъни профилактикасини амалга ошириш йўлларининг илмий жиҳатдан ҳал этилиши муҳим амалий аҳамиятга эгалиги таъкидланади. Биз бошдан кечираётган бугунги ўзгаришлар даври айнан истеъдодли ва иқтидорли, зеҳни ўткир, мулоҳазали, янгидан янги кашфиётларга қодир инсонлари тарбиялашни талаб қилмоқда ва иккинчи томондан мустақилликнинг ўзи туб маънода ана шундай баркамол авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни яратиб берди. Сўнгги йилларда педагогика соҳаси ходими шахсига қўйиладиган талаблар унинг касб малакаси, касбий маҳорати, касбий тайёргарлиги, ўз касбининг барча жиҳатларини ҳар томонлама тўлиқ ва пухта эгаллаган устасига хос сифатлари даражасини ошириб боришни тақозо этади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, касб малакаси, касбий маҳорат, касбий тайёргарлик даражаси, касб устаси каби тушунчаларнинг ҳар бирига психологик таъриф ва изоҳ келтирилган. Шу билан бирга мазкур тушунчаларнинг мазмун-моҳияти бир-бирига жуда яқин ва умумий ўзакка эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда уларни умумлаштириб ифодаловчи тушунча сифатида профессионализм деб номлаш мақсадга мувофиқ эканлиги жуда кўп муаллифлар томонидан эътироф этилади. Педагогика фани учун фундаментал характерга эга бўлган педагогнинг амалий фаолияти, авваламбор, психик акс эттириш орқали тақозо этилган ҳаёт бирлиги бўлиб, унинг ҳаққоний функцияси шундаки, у субъектни предметли дунёда йўналтиради. Бошқача қилиб айтганда фаолият – бу реакция эмас, балки қурилиш, ўз ички ўтишлари ва айланишлари, ўз ривожланишига эга тизимдир (20). Download 288.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling