2.2. Тадқиқот босқичлари қўланилган методикалар шарҳи ва бирламчи маълумотлар таҳлили
Тажрибавий тадқиқотларимизда жами бўлиб 90 нафар ўқитувчилар иштирок этишди. Яъни тадқиқот объекти сифатида Тошкент шаҳри олмазор туманидаги 278 сонли умум таьлим мактабидан олинди. Биз синалувчиларимизни шартли равишда учу гуруҳга бўлдик: 5 йил иш стажига эга бўлганлар; 5-10 йил иш стажига эга бўлганлар ва 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганлар. Бундан ташқари 3 хил турдаги ўқитувчиларни танлаб олинди, булар қуйидагилардир: бошланғич таълим, тил ўқитувчилари ва аниқ фанлар ўқитувчилари олинди. Уларнинг касбий сўниш ҳолатларини ўрганиш мақсадида қуйидаги методикалардан фойдаландик: Бойконинг “Эмоционал сўниш” методикаси, Роттернинг “Субъектив назорат даражаси”, Г.Айзенкнинг “Индивидуал-типологик хусусиятларни аниқлаш” тести олинди. Синалувчиларимизнинг жинс хусусиятлари қуйидагича тақсимланди 41 нафар аёллар, 49 нафар эркаклар.
Жадвал 1
Тадқиқотда иштирок этган синалувчилар ҳақида маълумот
|
бошланғич таълим
|
аниқ фанлар ўқитувчилари
|
Тил ўқитувчилари
|
Жами
|
Эркаклар
|
25
|
17
|
7
|
49
|
аёллар
|
4
|
16
|
21
|
41
|
жами
|
29
|
33
|
28
|
90
|
Ушбу бобда мазкур синалувчилар билан ўтказилган тадқиқот натижалари батафсил баён этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |