7-Жадвал
Айзенк методикаси бўйича олинган бирламчи маълумотлар
|
N
|
Min
|
Max
|
Ўртача
|
Стандарт оғиш
|
Асимметрия
|
Эксцесс
|
Экстраверсия
|
90
|
7
|
19
|
13.267
|
3.349
|
-0.268
|
-1.102
|
Нейротизм
|
90
|
6
|
20
|
11.733
|
3.888
|
0.464
|
-0.943
|
Ёлгон
|
90
|
2
|
5
|
4.050
|
0.746
|
-0.335
|
-0.369
|
Жадвалдан кўриниб турганидек экстраверсия-интраверсия шкаласи бўйича энг кичик натижа 7 бўлса энг катта натижа 19 ни ташкил қилмоқда, ўртача арифметик қиймат 13,2 ташкил қилар экан, стандарт оғиш 3,34 ташкил қилади. Демак текширилувчиларимизнинг асосий қисми экстраверт эканлигини кузатишимиз мумкин. Нейротизм шкаласи бўйича таҳлил қиладиган бўлсак энг кичик кўрсаткич 6 ни ташкил қилса энг катта кўрсаткич 20 ташкил қилишини кузатамиз. Ўртача қиймат 11,7 ни ташкил қилади, стандарт оғиш 3,88 га тенг. Демак текширилувчиларимизнинг кўпчилигининг нейротизм шкаласи бўйича олган натижалари 12 дан пастлигини кўрсатади, бу улардаги нейротизмни пастлигидан далолат беради. Ёлғон шкаласи бўйича олинган натижалар энг кам кўрсаткич 2 ни ташкил қилса энг юқори кўрсаткич 5 ни ташкил қилишини кўрсатмоқда, ўртача қиймат 4, стандарт оғиш 0,74 ни ташкил қилади. Демак ёлғон шкаласининг тақсимланиши тўғри экан.
Худди шу ҳолатни жинс хусусияларига боғлиқлигини кўриб чиқамиз. Айзенк методикаси бўйича жинс тафовутлари таҳлил қилиш жараёнида аёллар ва эркаклар ўртасидаги ишонч даражасидаги фарқлар мавжудлиги аниқланмади. Аёлларда ва эркакларда натижалар бир бирига яқин чиққанлиги сабабли улар ўртасида тафовутлар мавжуд эмас деган қарорга келдик. Бу ҳолатни кейинги жадвалда келтириб ўтганмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |