Диссертация иши илмий раҳбар: Муллабоева Н. М. Психология фанлари доктори (DSc), доцент Тошкент 2023 мундарижа
-жадвал. Субъектив назорат даражаси методикаси бўйича натижаларнинг нормал тақсимланишга мослиги
Download 288.83 Kb.
|
«ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ СЎНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-Жадвал Субектив назорат даражаси методикаси бўйича олинган маълумотларнинг жинс фарқлари.
- Муваффакиятда интерналлик эркаклар 49
- Оилавий муносабатларда интерналлик эркаклар 49
- Умумий интерналлик эркаклар 49
- Муваффақиятда интерналлик
- Расм 1. Эркак ва аёлларда муваффақиятда интерналлик кўрсаткичлари бўйича фарқлар
- Расм 2. Оилавий муносабатларда интерналлик кўрсаткичлари бўйича жинс тафовутлари.
4-жадвал.
Субъектив назорат даражаси методикаси бўйича натижаларнинг нормал тақсимланишга мослиги
Юқорида кедтирилган жадвалда биз нормал тақсимланишга мосликни текширишни лозим топдик. Натижалар таҳлилга кўра муваффақиятда интерналлик (Z=0,114; p>0,05), муваффақиятсизликда интерналлик (Z=0,132; p>0,05), оилавий муносабатларда интерналлик (Z=0,080; p>0,05), ишлаб чиқариш муносабатларида интерналлик (Z=0,044; p>0,05), шахслараро муносабатларда интерналлик (Z=0,094; p>0,05), саломатлик бўйича интерналлик (Z=0,073; p>0,05), умумий интерналлик (Z=0,091; p>0,05) шкалалари натижалари нормал тақсимланиш қонунига мос келишини кузатишимиз мумкин. Олинган натижалар нормал тақсимланиш қонунига мос келганлиги сабабли биз бу натижаларни параметрик меъзонлардан фойдаланишимиз мумкин. Шу сабабли жинс тафовутлари Стьюдент мезони асосида таҳлилни амалга оширдик. 5-Жадвал Субектив назорат даражаси методикаси бўйича олинган маълумотларнинг жинс фарқлари.
Олинган умумий натижалар таҳлил қилингач биз синалувчиларимизнинг ўртасида жинс тафовутлари мавжудми ёки мавжуд эмаслигини аниқлашга ҳаракат қилдик. Жинс тафовутлари орасида қуйидаги ишонч даражасидаги фарқлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин. Муваффақиятда интерналлик кўрсаткичи бўйича ишонч даражасидаги фарқлар мавжудлигини аниқланди. Аёлларда эркакларга нисбатан муваффақиятда интерналлик юқори эканлигини кузатишимиз мумкин. Жинс тафовутлари бўйича таҳлил қилган вақтимизда икки кўрсаткичлар бўйича ишончли фарқлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин. Аёлларда ўз ҳаётларининг яхши бўлишига ўзлари сабабчи бўладилар, улар ўз мақсадлари йўлида муваффақиятли одим ташлашлари мумкин. Бу шкаланинг паст кўрсаткичини танлаган инсонлар ўзларининг муваффақиятларини, қувончларини омадга, бахтли тақдирга ва бошқа инсонларнинг таъсирига йўядилар. Ўқитувчи аёлларнинг ичида интернал аёлларнинг кўплиги эҳтимол улардаги кўп жиҳатларида ёрдам берганлиги сабабли бўлса ажаб эмас, бу ҳолатларни биз қуйида келтирилган расмда яққолроқ кўрсатиб беришга интилганмиз. Расм 1. Эркак ва аёлларда муваффақиятда интерналлик кўрсаткичлари бўйича фарқлар Оилавий муносабатларда интерналлик кўрсаткичи бўйича ҳам ишонч даражасидаги фарқларни кузатишимиз мумкин. Расм 2. Оилавий муносабатларда интерналлик кўрсаткичлари бўйича жинс тафовутлари. Бу ҳолат эркакларда ўртача 1,75 баллга тенг бўлса, аёлларнинг кўрсаткичи 14,09 баллни ташкил қилишини кузатишимиз мумкин, бу синалувчилар орасида 0,01 ишонч даражасидаги фарқлар мавжудлигини кўрсатади. Демак аёллар эркакларга нисбатан оилавий муносабатларда масъулроқ эканлигини кузатишимиз мумкин. бу балки аёлларимизнинг уй юмушларига ўта эътиборлилигидан бўлса ажаб эмас. Улар оила олдидаги, фарзандлари олдидаги ўз масъулиятларини унутмасликларини кўрсатади. Бу шкаладаги юқори кўрсаткич оилавий ҳаётида рўй бераётган ҳар қандай ҳодисаларда ўз масъулиятини ҳис қилиш имкони беради. Бу бизнинг аёлларимизда яққолроқ намоён бўлганлигини кузатишимиз мумкиндир. Бу шкаладаги паст кўрсаткич эга бўлган эркакларда оиладаги муваффақиятсизликда бошқа инсонларни айблашга мойиллик сезишларини кузатишимиз мумкин. улар асосан бу ҳолатларда ота-оналарини, дўст дугоналарини, ака сингилларини айбдор қилишлари мумкин экан. Бу ҳолатни қуйида келтирилган диаграммада кўришимиз мумкин. Умумий интерналлик кўрсаткичи бўйича эркаклар ва аёлларда 0,03 ишонч даражасидаги фарқларни кузатишимиз мумкин. Эркакларда умумий интерналлик кўрсаткичи бўйича ўртача қиймат 11,18 баллни ташкил қилса, аёлларда бу кўрсаткич 50,00 баллни ташкил қилишини кузатишимиз мумкиндир. Бу шкала бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлган аёлларимизда керакли бўлган ҳар қандай вазиятлар ўртасидан назорат мавжудлигини кўришимиз мумкин. Аёллар ўз ҳаётларида рўй берган кўпгина муҳим бўлган вазиятлар ўзларининг шахсий хатти ҳаракатлари самараси деб ҳисоблайдилар, улар бундай вазиятларни бошқариш мумкин деб ҳисоблайдилар, шунинг учун ҳам ҳаётда рўй берадиган ходисаларга ўз масъулиятларини хис қиладилар. Уларнинг ҳаётларида кўп ҳолатлар ижобий хал бўлади. Бу шкала бўйича паст кўрсаткич эга бўлган эркакларда субъектив назоратнинг паст даражасини кўрсатади. Уларнинг хатти ҳаракатлари ва ҳаётий воқеалар ўртасида бошқариш мумкинлигини тасаввур қила олмайдилар. Улар ўзларининг ҳаётларида рўй берадиган ходисаларни тасодифга ёки бошқа бир инсонларнинг таъсирига йўядилар. Бунга сабаб эркакларимиз улардаги масъулият хисси кўпгина ҳолатларда оила аъзолари томнидан сусайтирилганлиги сабаб бўлса керак. Уларнинг бу кўрсаткичлари қуйидаги расмда ўз ифодасини топган. Download 288.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling