Диссертация Куйсинов rtf


II БОБ. «Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar» МАВЗУСИ БЎЙИЧА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ШАКЛИ, МЕТОДИ ВА ВОСИТАЛАРИ


Download 299.08 Kb.
bet10/30
Sana30.04.2023
Hajmi299.08 Kb.
#1405590
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
Куйсинов Одил Алмуратович

II БОБ. «Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar» МАВЗУСИ БЎЙИЧА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ШАКЛИ, МЕТОДИ ВА ВОСИТАЛАРИ

    1. «Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar» мавзусини ўрганишда мустақил таълимни ташкил этиш шакллари

Олий таълимда мустақил таълим олишнинг энг мақбул шаклларини танлаш, улардан фойдаланишнинг мос усулларини қўллаш талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришда, уларнинг амалий фаолият жараёнида мустақил, ижодий топшириқларни самарали бажаришларига олиб келади.
Мустақил таълимни ташкил этиш шакллари таълим жараёнининг ҳар бир босқичида намоён бўлсада, биз асосан биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг аудиториядаги ва аудиториядан ташқаридаги мустақил таълим олиш шаклларини асослашга ҳаракат қилдик.
а) аудиторияда ташкил этиладиган мустақил таълим шакллари:
1а-шакл - маъруза тинглаш ва баён этилганларни конспект дафтарга қайд этиш;
2а-шакл - амалий ва лаборатория ишларни бажариш;
3а-шакл - биологик обьектларга доир расмларни ва схемаларни ўқиш, чизишни ўрганиш;
4а-шакл – биологик жараёнларни ва ҳодисаларни моделлаштириш ва лойиҳалаш.
б) аудиториядан ташқарида ташкил этиладиган мустақил таълим шакллари:
1б-шакл – биологик туркум фанлари бўйича ўқув адабиётлари билан ишлаш;
2б-шакл – билимларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида ташкил этиладиган ва ўтказиладиган назорат ишларига тайёрланиш ;
3б-шакл - маъруза тайёрлаш ;
4б-шакл - масофавий таълим технологияси.
Қуйида аудиторияда ташкил этиладиган мустақил таълим шаклларининг мазмуни ҳақида қисқача тўҳталиб ўтилади.
1а-шакл. Маъруза тинглаш ва баён этилганларни дафтарга қайд этиш. Биология туркм фанларидан маърузани тинглаш, уни дафтарда қайд этиш жараёнида маъруза манбалари варақнинг бир тарафига, иккинчи тарафига жой қолдирилган ҳолда ёзилади.
Иккинчи тарафига эса талаба томонидан чиқарилган хулосалар, ечимлар, мулоҳазалар, уларда пайдо бўлган саволлар, саволларга жавоб вариантлари, фактларни ёзиш ва хар хил белгиларни қўйиш тавсия этилади. Шунинг учун баъзан кенг ҳошиялар қолдирилади.
Талабалар маърузани тўлиқ ва батафсил ёзишлари шарт эмас. Ўз навбатида, кўпчилик ўқитувчилар ўқув адабиётларида берилгандан фарқ қилувчи асосий ҳолатлар, хулоса, меъёрлар ҳамда мезонлар, биологик жараёнлар, биологик обьектлар, амалий иш бажариш йўриқномалари, аксиома, қоида, концепция, ҳолатларни ёздириб боришади.
Кириш маърузаларини тинглаш даврида дафтарда атайин бўш қолдирилган жой-ҳошияларда талабалар ўзларида қизиқиш уйғотган саволларни, биологик жараёнлар ва обьектлар ҳақидаги маълумотларни, савол-жавоб вариантларини ёзиб олиши, фикр- мулоҳазаларни изоҳлаши, ўқитувчи-талабалар ўртасида суҳбат ҳамда диалоглар, мулоҳазаларни қайд этишлари керак.
Талабалар маъруза тинглашдан олдин унга тайёргарлик кўришлари лозим. Бунда олдинги дарслардаги маъруза қайдларини кўздан кечириш, манбаларни фикран такрорлаш учун ўзларини психологик тайёрлашлари керак бўлади.
Маъруза тинглаш - интеллектуал фаолиятнинг мураккаб туридир. Унинг муваффақияти, биринчидан, умумий «тинглай олиш» билан, иккинчидан, дафтарга ёзиб бориш ва айни вақтда ўқув материал мазмунини ўзлаштириб бориш билан боғлиқ. Маърузани ёзиб олиш ундаги асосий жиҳатларга эътибор қаратишга, маъруза жараёнида эшитилган маълумотларни ўйлаб кўришга, ўқитувчи томонидан изоҳланаётган материал кетма-кетлигини мантиқий нуқтаи назардан тушунишга ёрдам беради. Бундай усул, айниқса, ўқув йили бошларида талабаларга бир оз қийинлик қилиши ва шу сабабли улар баъзи хатоларга йўл қўйишлари мумкин: баъзи талабалар маърузани сўзма-сўз ёзиб олишга ҳаракат қилади, баъзилари дуч келган жойдан ёзиб кетаверади ва ҳоказо. Бундай хатоларга йўл қўймасликлари учун бир неча қоидаларга амал қилишлари мақсадга мувофиқ: мавзу, мақсад, маъруза режаси, фойдаланилган адабиётлар берилгандан кейин уларнинг қандай изоҳ этилиши, кетма-кетлиги, қандай ифода этилиши, мулоҳазаларнинг мазмун-моҳиятини назардан қочирмаслик; асосий маълумотларни мустақил кўриб чиқиш учун ўқитувчи берган саволларни ёзиб олиш; ёзувларнинг аниқ бўлишига уларнинг кетма-кетлигига, мавзу, параграф саволларини ажратиб ёзиш, унда тагига чизиш усули ва белгилашдан, ҳарфлар ва рақамлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Мустақил ўрганишда маърузани умумлаштирувчи турли хилдаги вазифаларни бажариш асосий ўринни эгаллайди. Масалан, мавзуга доир режа тузиш, биологик жараёнларни лойиҳалаш, биологик объектларни танлаш, саволларга жавоб бериш, тестлар ишлаб чиқиш, реферат ёзиш мумкин.

Download 299.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling