Диссертация Куйсинов rtf
Download 299.08 Kb.
|
Куйсинов Одил Алмуратович
2а-шакл. Амалий ва лаборатория ишларини бажариш. Амалий машғулотлар талабада биологик туркум фанлари бўйича ўзлаштирган билимларни мустаҳкамлашга, уларни янги вазиятга кўчириб, амалий масала ҳамда вазиятларни ҳал қилиш учун умум- педагогик тушунчалар ва асосий педагогик малакаларни ривожлантиришга қаратилади.
Амалий машғулотларни ўтказишда қуйидаги методлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ: биологик топшириқларни бажариш; биологик вазиятлар ишлаб чиқиш; умумлаштирувчи биологик-схемаларни моделлаштириш; керакли маълумотларни топиш; мустақил (қўшимча) билим олиш. Лаборатория машғулотларининг асосий моҳияти шундаки, унда талабалар мустақил равишда мавзуга оид турли топшириқларни бажарадилар ёки тажриба ўтказадилар. Амалий машғулот ўтказиш шакллари: турли хил биологик вазиятларни лойиҳалаш, биологик топшириқларни ҳал этиш, расмлар ва схемалар билан ишлаш, ўқитувчилар билан баҳс-мунозараларда иштирок этиш. Амалий ва лаборатория ишларида талабаларнинг асосий иш фаолияти биологик машқлар ҳисобланади. Биологик машқлар амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида муайян хатти-ҳаракатларни кўп марта такрорлашдан иборат. Машқларни бажаришда асосан қуйидаги талаблар қўйилади: машқларни талабалар онгли ва мақсадга мувофиқ йўсинда бажаришлари; машқлар тизимли, изчил, узлуксиз бўлиши ҳамда такрорланиши; талабалар мустақил ишлаши ва малакаси мунтазам ривожланиб бориши керак. Биологик машқларга таълим методи сифатида қуйидаги бир қатор дидактик талаблар қўйилади: биологик машқлар талабаларнинг онгли фаолиятига асосланади; биологик машқлар ва уларнинг элементлари осондан мураккабга борадиган тартибда жойлаштирилади; биологик машқларни бажариш вақтида ўқувчилар ўз меҳнат ҳаракатларини назорат қилишлари керак. Бунда дастлабки тайёргарликнинг тўғрилигига катта аҳамият берилади [21]. Биологик машқлар бажариш ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлайдиган ўқув жараёни ҳисобланади. Бу машқлар ўқув режадаги ҳар бир умумкасбий ва ихтисослик фанларида ўзига хос мазмунга эга бўлади. Биологик машқлар бажариш жараёнида талаба фаол иш-ҳаракатини бажаради ва бунда унинг барча сезги аъзолари иштирок этади. Унинг эслаб қолиш даражаси ортиши учун педагогик имкониятлар янада кенгаяди. Биологик машқлар бажариш жараёнида ўқитувчи ва талаба фаолияти мазмуни ҳамда зарурий воситалар 2.1- жадвалда келтирилган. Биологик машқлар турлари: ўқиш, ёзиш, сўзлаш, фикрлаш, ҳисоблаш, амалий ҳаракатлар бажариш, расм ва схемаларни чизиш, компьютерда ишлаш, асбоблар ва бошқа воситалари билан далада, фермада ишлаш, ишбилармонлик ўйинлари, мусобақа, кўрик танловларда иштирок этиш. Download 299.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling