Диссертация Куйсинов rtf
Download 299.08 Kb.
|
Куйсинов Одил Алмуратович
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-б - шакл.
2б - шакл. Назорат ишларига тайёрланиш. Назорат ишларига тайёрланиш жараёни ҳам мустақил таълимнинг асосий шаклларидан бири ҳисобланади.
Таълим жараёнида имтиҳонлар ва назорат ишлари топширишда талабалардан катта маъсулият талаб этилади. Назорат ишларида талабалар ўқув режасини қандай даражада ўзлаштирганликлари ҳақида ҳисобот берадилар. Талабалар ижобий баҳоланишлари учун назорат ишларига ўз хоҳишлари асосида мукаммал тайёрланишлари шарт. Талаба ҳар бир дарсга ўз вақтида пухта тайёрланса ҳам назорат ишларидан олдин, барибир, қайта ўқиши, ўқиганларини умумлаштириши ва тизимлаштириши лозим. Такрорлаш - бу индивидуал жараёндир. Бу жараён ҳар бир талабанинг ўзи учун мураккаб бўлган, ноаниқ, унутилган мавзуларни яна бир карра кўздан кечириши, асосий ғоя ва фикрларни қайта ўрганиши, бир қанча қийин машқларни бажариш йўлларини синаб кўриши асосида ташкил топади. Такрорлашга киришишдан олдин энг қийин ва камроқ ўзлаштирилган мавзу ёки бўлимларни аниқлаб, уларни алоҳида бир вараққа ёзиб олиш тавсия этилади. Такрорлаш жараёнида ўқув режасида кўрсатилган материалларнинг барчасини (маъруза қайдлари, ўқув адабиётдаги маълумотлар, қўшимча ўқилган китобдан қилинган материаллар, маслаҳатлар, семинар ва амалий машғулот давомида ёзиб олинган маълумотлар) ёзиб олиб, уларни таҳлил қилиш ва тизимлаштириш керак. Агар талабалар материални ўзлари мустақил ўрганиб чиқмасалар, назоратчи билан бўладиган суҳбат «умумий» ёки юзаки бўлиб, кутилган натижани бермаслиги мумкин. 6-б - шакл. Маъруза тайёрлаш. Олий таълим муассасаларида ўқитиш жараёнида таълим беришнинг турли шакл ва методларидан фойдаланилмоқда. Таълимнинг асосий шакли эса маъруза ҳисобланади. Маъруза олий таълим муассасалари аудиторияларида энг кўп қўлланадиган дарс шакли ҳисобланади. Маъруза - дарслик, ўқув қўлланмалари ва бошқа манбалардаги материалларни қайта баён қилиб беришдан иборат бўлиб қолмасдан, балки ўқитувчининг аниқ бир соҳа бўйича шахсий, илмий - педагогик, ижодий изланишларини ҳам ўзида жамлаши лозим. Ҳар бир ўқитувчи маърузага тайёрланишда ушбу мавзуга тааллуқли бўлган кўпгина материалларни қамраб олишга ҳаракат қилиши керак. Сўнгра ҳар бир соҳанинг дарслик ва қўлланмалар, монография ва илмий мақолалар, журнал ва газета материаллари, тарихий ёзма ёдгорликлар ва бадиий асарлар, радио ва телевидение, Интернет каби аниқ материаллар манбаларидан фойдаланилади. Маърузада баён этилган материаллар талабаларнинг дунёқарашини кенгайтириши учун аввало у қизиқарли, ҳаётга боғлиқ, аниқ ва ишончли далиллар билан бойитиши ва замонавий маърузага қўйиладиган барча талабларга жавоб бериши лозим. Маъруза машғулотларида турли одатий кўргазмали қуроллар; назорат варақалари, схемалари, жадваллар, моделлар, материаллар, хариталар, замонавий кўргазмали қуроллар; ўқув телекўрсатувлар, мультимедиа воситалари, электрон дарсликлар фойдаланилган ҳолда олиб борилади. Бундай шакллар қўлланилганда, талабалар тез чарчамайдилар ва уларнинг фаоллиги сақланади. Download 299.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling