Диссертация Куйсинов rtf
Download 299.08 Kb.
|
Куйсинов Одил Алмуратович
4б - шакл. Аралаш таълим технологияси. Масофавий таълим технологияси анъанавий таълим тизимини амалга оширишда дуч келинган муаммоларни ҳал этиш ёки шарт-шароит уни тақозо қилган ҳолда қўлланилади. У таълим самарадорлигини оширишга имкон беради.
Масофавий таълим афзалликлари: тезкорлик - фазо ва вақт бўйича тўсиқларнинг йўқлиги, янги долзарб ахборотларни олиш, қайтар алоқа; ахборот таълимий мотивларининг ортиши (тармоқдаги ахборотлар); коммуникацион - таълимнинг потенциал иштирокчилари сонининг ортиши; педагогик - таълимнинг янада кўпроқ мотивлашиши, индивидуаллашиши, интерфаол (таълим иштирокчилари ўзаро таъсирининг фаолланиши, тескари боғланишнинг мавжудлиги) бўлиши; психологик - ўқувчи (талаба) ларнинг ўз - ўзини намоён этиши учун янада яхшироқ ҳиссий - психологик шароитлар яратилиши, тўсиқларнинг бартараф этилиши; иқтисодий - таълим учун сарф - ҳаражатларнинг камайиши; эргономик - машғулотлар вақтининг ўзлаштириш суръати ва мақбул график бўйича тақсимланиш» [22]. Масофавий таълим жараёнини ташкил этиш турли хусусиятларга асосланган ҳолда олиб борилади. Таълим жараёнини бошқариш хусусияти асосида: бунда мустақил - индивидуал таълим олувчига ўқитувчи - раҳбар мунтазам маслаҳат бериб туради. Таълим олувчининг билими назорат қилиниб тестлар, сўровномалар асосида баҳолаб борилади. Таълим жараёни мақсадга кўра: ушбу турда таълим самарадорлигига эришишга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнлари ташкил қилинади. Бунда керакли натижага эришишда лозим бўладиган барча жараёнлар мустақил таълим олишга қаратилади. Масофавий таълим жараёнида эгалланиши лозим бўлган барча маълумотлар аниқ ифодаланишига эришиш лозим. Масофавий таълимнинг ўқитиш мазмуни асосида: масофавий таълимни ташкил этишда фойдаланиладиган таълим ресурсларини танлаш, уларни таҳлил этиш кабилар асосида тузилади. Мустақил таълим олишда масофавий ўқитишнинг турли хил даражалари аниқлаб чиқилади. Ҳар бир таълим олувчининг ички шарт - шароити ва имконияти даражасидан келиб чиққан ҳолда мос келувчи масофавий ўқитиш даражаси тавсия этилади. Масофавий таълимни педагогик технология асосида: масофавий таълим олишда талабалар мустақил ижодий, онгли фаолият билан шуғулланадилар. Улар мустақил билим олиш жараёнида лозим бўладиган педагогик технологиялар, усуллар, воситалардан фойдаланган ҳолда таълим самарадорлигига эришиш учун барча имкониятларни ишга солади. Керак бўлган ҳолларда қўшимча материаллар ҳам ёрдамчи восита сифатида татбиқ этилади. Масофавий таълимнинг ташкил этишда таҳлилий ёндашув: талабаларга берилган материалларни улар қай даражада ўзлаштирганлигини аниқлаш, бу масалага оид барча кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида белгиланади. Талабаларнинг берилган материални ўзлаштиришга изчил, тизимли, аниқ кетма-кетлик асосида, етарли шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда, ёндашувлари назарда тутилади. Бунда берилган маълумотлар элементар тарзда, бўлимларга бўлиб ўрганилади ва ҳар бир бўлим бўйича назорат-текширув ишларини олиб бориш йўлга қўйилади. Масофавий таълимни ташкил қилишда тескари алоқа асосида: ушбу турда олинган маълумотлар қайта ишланган ҳолда таълим олувчи томонидан қабул қилинади ёки берилган манбага қайтарилади. Умумий таҳлиллар асосида маълум хулосалар, тушунилмаган маълумотлар қайта алоқа асосида жўнатилади. Бу босқични амалга ошириш учун компьютер технологияларидан фойдаланиш яхши натижалар беради. Масофавий таълимни ташкил этишда назорат қилиш асосида: бунда талабаларнинг эгаллаган билимларини масофадан туриб маълум назорат шакллари ва усуллари ёрдамида баҳолаш, олинган натижаларни таҳлил қилиш асосида керакли хулосаларга келиш, ушбу натижалар асосида масофавий таълим дастурларига керакли ўзлаштиришлар, янгиликлар киритиш кўзда тутилади. Масофавий таълим жараёнининг асосини мустақил таълим ташкил қилганлиги учун ҳам талабаларда ижодий тафаккур ривожланиб боради. Масофавий таълимда ўқув жараёнининг муддати қатъий белгиланмайди. Назорат ишларини бажариш ва жавоб йўллашни талаба мустақил, ўзига қулай вақтда бажаради. Ушбу ҳолат масофавий таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Масофавий таълим воситалари: Электрон дарсликлар. Тармоқ ўқув - методик қўлланмалари. Оддий ва мультимедиали компьютер таълими тизимлари. Аудио ўқув - ахборот материаллари. Видео ўқув - ахборот материаллари. Лаборатория практикумлари. Узоқ масофадан уланувчи тренажёрлар. Узоқ масофадан уланувчи маълумотлар ва билимлар баъзаси. Масофадан уланувчи электрон кутубхона. Эксперт асосидаги таълим тизими [49]. Масофавий таълимни ташкил қилишда бир қанча воситалардан фойдаланиш мумкин. Ушбу воситалардан амалий жиҳатдан фойдаланиш масофавий таълим самарадорлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда масофавий таълим турларидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилмоқда. Талабалариа электрон дарсликларни ва ўқув манбаларни компьютер ва бошқа замонавий воситалар орқали етказиш, уларга мустақил ишлашлари учун топшириқларни бериш, топшириқлар бажарилганлигини масофадан туриб текшириш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда мустақил таълимнинг замонавий янги, тобора оммалашиб бораётган шаклларидан бири- Blended learning (аралаш ўқитиш) таълимидир. Ушбу шаклдаги ўқитиш жараёнида талаба мустақил таълим олади, аммо айни вақтда унга гуруҳ ва ўқитувчи томонидан ёрдам кўрсатилади. Гуруҳли машғулотлар давомида “blended learning” (аралаш ўқитиш)нинг қўлланилиши туфайли ҳар бир талаба ўқув материалларини ўзлаштириш борасида ўзида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни намоён этган ҳолда мулоқот кўникмаларини ўзлаштириб боради, ўтилган материалларни такрорлайди ва янги мавзуни ўрганишга тайёрланади. Blended learning (аралаш ўқитиш) кўп ҳолатларда топшириқларга таянади ва асосий, муҳим маълумотлар негизида ташкил этилади, қўшимча материаллар эса тингловчига онлайн платформа орқали узатиб берилади. Талаба мустақил таълим олар экан, гуруҳнинг бошқа аъзолари билан онлайн режимда ташкил этилаётган муҳокамада иштирок этиш орқали ҳамкорлик қилади. Аудиторияда ва онлайн режимда ташкил этилаётган машғулотлар вақт миқдори бўйича ўзаро мос келиши турлича ўзгариб туриши мумкин. Таълимнинг турли босқичларида масофавий ва мустақил таълим самарали равишда қориштириб юборилади. Аралаш таълимда ўқитувчи раҳбарлигида ташкил этиладиган машғулотлар учун соатлар ҳажми камайтирилади деган фараз нотўғридир. Вlended learning (аралаш ўқитиш) нинг муваффақияти таълим воситаларининг тўғри танланиши билан белгиланади. Бу таълим шаклининг афзаллиги шундаки, талабанинг ўзи ўқув материалини ўзлаштириш тезлиги ва таълим жараёнининг интенсивлигини ўзи белгилайди. Аралаш ўқитиш ўзида қуйидаги Европа таълими моделларини жамлайди: 1. Масофавий таълим (distance learning). 2. Аудитория таълими (face-to face learning). Blended learning (аралаш ўқитиш) – онлайн ўқув материаллари ҳамда ўқитувчи раҳбарлигида гуруҳда таълим олишга асосланган ўқитиш шакли. 3. Интернет таълими (online learning). 4. Узлуксиз таълим (lifelong learning) Бу шаклдаги таълим қуйидаги шахслар учун ниҳоятда аҳамиятлидир: иш вақти қатъий тартибга солинмаган соҳаларнинг ходимлари; ишлаб чиқариш ажралмаган ҳолда таълим олишлари лозим бўлган корхона, ташкилот ва фирмаларнинг ходимлари; “жонли мулоқотга асосланган таълим” муҳитида ўқишни хоҳловчи шахслар учун. Аралаш таълимнинг таркибий тузилмаси ҳам ўзгарувчан ҳисобланади. Айни вақтда хорижий мамлакатларда аралаш таълимнинг ўндан ортиқ шакллари мавжуд. Ўқитиш амалиётида аралаш таълим ўз “ўлчам” (кўрсаткич)ларига эга. Улар қуйидагилардир: малакали кадрлар гуруҳининг шакллантирилганлиги; маҳорат дарсларига асосланган таълим; юқори даражадаги ютуқлари кафолатловчи муҳит; талабаларнинг ўз шахсий таълимий ютуқлари учун жавобгарлиги 1. Олий таълим муассасаларида blended learning (аралаш ўқитиш) қуйидагиларга асосланади: - Онлайн маъруза машғулотлари. - Онлан амалий машғулотлар. - Интернет тармоғида муҳокама қилинадиган лойиҳа ва гуруҳ ишлари. - Онлайн режимда ташкил этиладиган лаборатория машғулотлари. - Онлайн режимда мустақил топшириладиган тест. - Онлайн режимда ташкил этиладиган маслаҳат Хориж давлатларида, жумладан Австралияда blended-learning усулида таълим олган талабларни кўпроқ ишга олишар экан. Чунки улар нафақат комьпютер технологияларини яхши билишада балки, уларда мустақил шуғулланиш ва ҳамкорликда ишлаш кўникмалари кучли ривожланган бўлар экан. Мамлакатимизда ҳам аралаш таълим моделига ўтилиб замонавий талаблар асосида ўқув дастурларини, ўқув-методик адабиётлар мажмуаларини янгилаш, ўқув жараёнига электрон таълим технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аралаш таълимни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш технологияларидан бири– аудиовизуал технологиялар ҳисобланади. Ўқув жараёнига кенг кириб келаётган ўқитишнинг аудиовизуал тизими (лотинчадан audire - эшитиш ва visuails - кўриш) кўргазмали ва эшитиладиган ахборотларни тақдим қилишга мўлжалланган махсус биологиквоситаларни ўз ичига олади. Аудиовизуал воситалар– аудио, видео, электрон ўқув қўлланмалар, ўқув видеоёзувлар, электрон ресурслар банкини яратиш ва улардан самарали фойдаланиш тамойилларидир1. Бугунги кунда таълим самарадорлигини оширишда турли усуллардан фойдаланилмоқда. Мақсадга эришиш ҳамда ахборотларни қабул қилишда аудиовизуал воситалари имкониятларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади. Аудиовизуал воситалар ва технологияларни машғулотларда асоссиз, ихтиёрий равишда қўллаш салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Шунинг учун кўргазмали воситалардан фойдаланишда бир қатор шартларга риоя қилиш мақсадга мувофиқ бўлади: - қўлланилаётган кўргазмали восита таълим олувчининг ёши, психофизик хусусиятларига мос келиши; - кўргазмали восита меъёрда ишлатилиши ва уни кетма-кетликда ҳамда таълим жараёнининг фақатгина лозим бўлган жойида кўрсатиш; - иллюстрацияларни кўрсатишда асосийлари ва муҳимларини аниқ ажратиб олиш; - намойиш қилинаётган кўргазмалар материаллар мазмуни билан мос тушиши; - кўргазмали қўлланмадан ёки намойиш этилаётган қурилмадан исталган ахборотни топиш ва таҳлил қилишга таълим олувчиларнинг ўзларини жалб этиш лозим2. Олий таълимнинг давлат таълим стандартида белгиланган умумий талабларида ўқув жараёнини фаол ва интерфаол шаклларини ташкил этиш, талабаларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш, мустақил таълим олиш билан биргаликда хорижий илм-фан таълим технологияларини кенг қўллашни назарда тутади. Замонавий педагогик ва ахборот технологияларига асосланган таълим тизими фақатгина педагог фаоллигига асосланган анъанавий таълимдан фарқли равишда, таълим сифатини оширибгина қолмай, таълим олувчининг фаоллигини кучайтириб, унинг ижодий қирраларининг очилишига катта ёрдам берадиган восита сифатида намоён бўлади. Шунинг учун биология таълимида аудиовизуал воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Талабалар умумий табиий биология туркум фанларини ўзлаштириш жараёнида фаннинг тадқиқот объекти, предмети, тадқиқот усуллари, биологик муҳит ва инсон муносабатларинингбиологик асосларига оид назарий қарашлар ҳақида тасаввурга эга бўлишлари лозим. Аудиовизуал воситалар эса педагог етказмоқчи бўлган тасаввурни таълим олувчидаги мавжуд маълумотлар билан уйғун ҳолда унда шакллантириш имконини беради. Аудиовизуал тақдим қилинган материал педагог томонидан сўзлар орқали берилган материалга нисбатан тўлиқроқ қабул қилинади. Бу ерда телетасвирларни қабул қилишнинг психологик ўзига хослиги муҳим аҳамият касб этади. Ихтиёрий жараён ва ҳодисаларни чуқур ўрганишда уларни компьютер ва аудиовизуал аппаратлар асосидаги қурилмалар ва технологиялар мажмуасидан иборат замонавий аудиовизуал воситалар ёрдамида моделлаштириш имкони юзага келди. Талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш ҳамда мустақил тарзда у ёки бу ўқув топшириқларини бажариш имконини берувчи технологиялардан бири- Web-quest технологиясидир. Web-quest технологияси педагогикада турли web- сайтларда жойлашган қисман ёки тўлиқ маълумотлар асосида талабалар ишлаши мумкин бўлган Интернетдаги таълим сайтларидир. Web-questлар алоҳида муаммоларни ёритиши, ўқув фани,ўқув мавзуси ва шунингдек фанлараро соҳаларни қамраб олиши мумкин3 . Олий таълим муассаслари талабалари учун мўлжалланган география фанларига оид web-questлар мавжуд эмас. Web-questлардан фойдаланиш усуллари қуйидагилар: Тафаккурни ривожлантириш, ҳамкорлик, муаммоли таълим, лойиҳали таълим, мотивация ва аутентлик, замонавий технологиялардан фойдаланиш. Таълим web-questлар – ролли ўйин элементлари билан бойитилган, Интернет ахборот ресурсларидан фойдаланиб, бажариладиган муаммоли топшириқлардан иборатдир. Web-questлардан фойдаланиш учун талабалардан маълум даражада тилни билиш талаб этилиб, Интернет манбалридан , ҳаққоний ахборотлардан фойдаланиш талаб этилади. Web-questлардан фойдаланиш талабаларни мустақилликка, ҳар қандай ҳаётий муаммоларни ечишга, ижодий ишлашга, ахборот маконида тўғри ҳаракат қилишга, танқидий фикрлашга ўргатади. Ҳозирги кунда фанлар бўйича questларнинг йиғилиши тарих, география, инглиз тили ва адабиёт, табиий фанлар йўналишлаида амалга оширилмоқда. Web-quest технологиясининг муҳим жиҳати шундаки, талаба ўзига баҳо бера олиши, музокоралар ўтказиш орқали касбий кўникмаларни шакллантириши, сайтларда ишлаш орқали хорижий тилларни мукаммал ўрганиши, янги билимларни эгаллаши ва янги ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятларига эга бўлади. Web -quest гуруҳда ёки якка ҳолда бажариш учун мўлжалланган. Талабалар web-questни бажаришда 6та бўлимдан фойдаланади: кириш, топшириқ, жараён, ҳаракатларга раҳбарлик қилиш, баҳолаш ва якуний хулосалар. Ушбу технология талабани ўрганаётган мавзусига қизиқишини орттиради ҳамда муаммони қўйиш ва уни ечиш учун талабани изланишга чорлайди. Талабаларнинг мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантирадиган интерактив технологияларидан яна бири бу- “Equal” технологиясидир. Педагог биология дарсларида талабаларнинг имкониятлари, қизиқишлари, билим, кўникма ва малакалари даражасини инобатга олган ҳолда мустақил тарзда бажарадиган биологик амалий машғулотларни “Equal” технологиясидан фойдаланиб ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. “Equal” технологияси талабаларнинг назарий билимларини амалда татбиқ этишга, материалларни онгли ва пухта ўзлаштириш билан бир қаторда уларнинг карталар ва атласларда қўлланиладиган турли шартли белгиларни ўрганиш, шартли белгилар ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлиш, уларни эслаб қолиш ҳамда ўзаро алоқасини тушуниш, англаш, бир-бирига боғлай олиш каби амалий аҳамиятга эга бўлган кўникма ва малакаларни шакллантиради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепция” га кўра юртимиздаги олий таълим муассасалари босқичма-босқич кредит-модул тизимига ўтмоқда4. Таълимнинг кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил ишлашига асосий эътибор берилган. Бизга маълумки ўқув жараѐни талабаларни мустақил фикр юрита олишга ўргатса, ундай таълимни ривожлантиришга асосланган ўқув-билув жараѐни деб қабул қилиш мумкин. Кредит-модуль тизими, бу — таълимни ташкил этиш жараѐни бўлиб, ўқитишнинг модуль технологиялари жамламаси ва кредит ўлчови асосида баҳолаш модели ҳисобланади. Кредит-модуль тамойилида иккита асосий масалага аҳамият берилади: талабаларнинг мустақил ишлашини таъминлаш; талабалар билимини рейтинг асосида баҳолаш. Кредит-модул тизимида таълим олувчилар ўқув режасида кўрсатилган фанлар (модуллар) бўйича ўқиш натижаларига (кредитларга) эришиш учун маълум миқдордаги ўқиш юкламасини бажаришлари керак бўлади. Кредит-модул тизимида аудитория ва мустақил ўқиш соатлари нисбати ўртача 40 % га 60 % эканлиги, яъни талаба муайян фан бўйича белгиланган ҳар бир соат дарс учун унга дарсдан ташқари бир ярим соат мустақил ўқиши, тайѐрланиши учун вақт зарур бўлади5 . Демак, кредит-модул ўқитиш тизими ҳар бир ўқув модули таркибини тузишга асосланган, ҳамда модулнинг ўқув натижалари ва якуний назоратни кузатиб бориш орқали таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини мунтазам равишда баҳолаб борувчи ўқув дастурини ўзлаштириш жараѐнини ташкил этиш тизими ҳисобланади. Кредит-модул тизимида талабани мустақил таълим олиш, билим олишнинг ижодий йўлларини мустақил излаш, педагогни эса креатив ѐндашув билан рақамли технологиялар асосида билим бериш каби талабаларнинг креатив компетенциялари ривожлантирилса таълимда сифат пайдо бўлади. Шу вақтгача мамлакатимиз олий таълим тизимида педагогларнинг асосий вазифалари муайян фанлардан талабаларга билим ва кўникмалар бериш учун маълумотлар қидириб топиш, уларни ўзлаштириш, қайта ишлаш ва талабаларга тарқатишдан иборат бўлган, яъни улар мутахассисларни тайѐрлашда лозим бўлган маълумотларни шунчаки қабул қилувчи ва узатувчи вазифасини бажаришган. Талабаларнинг вазифалари эса, аудитория ва лабораторияларда фақат ўқув машғулотларига қатнашиб билим олиш ва ўзлаштиришдан иборат бўлган, яъни уларга етук мутахассис бўлиш учун зарур бўлган илмий-биологикянгиликлардан фойдаланиш, таҳлилий ва мантиқий фикрлаш, инновацион лойиҳаларни яратиш каби вазифаларни бажаришда ѐрдам берувчи мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантиришга аҳамият берилмаган. Кредит-модул тизимида талаба таълим олиши жараѐнида масъулиятни маълум даражада ўз елкасига олиши, фан бўйича аудиториядан ташқарида мустақил ишлаши шартдир. Кредит-модул тизимида аудиториядан ташқарида ишлаш ўқитувчидан талабанинг мустақил ишлашини ташкил этишни, мустақил ишлаш учун материаллар ва воситалар беришни ҳамда талабаларнинг ўзлаштириш даражасини назорат қилишнинг самарали усулларини яратиш кераклигини талаб қилади. Талабалардан эса, мутахассис бўлиб шаклланиши учун нафақат материал ва воситалар, балки уларни қайта ишлаш, амалиѐтга жорий қила олиш малакаларини шакллантирадиган мустақил ишлаш тажриба ва кўникмаларига эга бўлиш талаб этилади. Кредит-модул тизимида мустақил таълим улушининг ортиши туфайли ўқув жараѐнида мустақил таълим олишнинг аҳамияти ортади ва бу келажакда мутахассисларнинг мустақиллиги, ижодий ташаббускорлиги, ҳамда фаоллигини оширишга, ҳар қандай ишни бажаришда инновацион-креатив ѐндашишига олиб келади. Бунда талаба доимо ўқитувчи ва курсдошларидан ѐрдам ҳамда маслаҳат олиш имкониятига эга бўлади. Бу эса ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлайди ва жамоада ишлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади, натижада бўлажак мутахассисларнинг касбий компетенциялари ривожланади. Таълимда рақамли технологияларни кенг қўллаш туфайли ахборот ва билимлар доираси тез суръатларда кенгайиб бораѐтган ҳозирги шароитда барча маълумотларни фақат аудитория машғулотларида таълим олувчиларга етказиш қийиндир. Шунинг учун кредит-модул тизимида мустақил таълим олиш замонавий мутахассис бўлиб етишишнинг муҳим омили ҳисобланади. Мустақил таълим, талабаларга билим беришда уларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш эмас, балки ўқитувчилар томонидан мунтазам бошқариладиган талабаларнинг мустақил фаолиятидир. Ўқув жараѐнини сифатини оширишда мустақил таълимнинг роли каттадир. Талаба мустақил таълим унинг манфаати учун олиб борилишини тушуниши керак. Педагогнинг ўқув жараѐнида талабалар билан ҳамкорлиги уларнинг мустақил таълимга ишончини шакллантиради. Маърузаларни анъанавий усулда, яъни фақатгина маълумот бериш билан чекланмасдан, балки муаммоли интерактив усулда олиб борилиши кутилаѐтган ижобий натижаларга олиб келади6 . Таълим олувчининг эса мустақил ишлаши олаѐтган билимига ўзи масъуллигини англатади ва келажакдаги касбий муваффақиятини таъминлайди. Кўп ҳолларда мустақил иш ва мустақил ишлаш тушунчалари бир ҳил маънода қўлланилади, ваҳоланки улар адабиѐтда турли маънони англатади. Шунинг учун ушбу тушунчалар мазмуни, моҳияти ҳамда мақсадини аниқлаш лозим. Мустақил ишлаш жараѐнида талаба ўзига берилган маълум топшириқ ѐки вазифада кўрсатилган талабларни қониқтирадиган мустақил ишни бажаради ва ишланмани, яъни натижани бирор кўринишда тайѐрлайди ҳамда тақдим этади. Мустақил иш, бу – талабанинг муайян ўқув фани бўйича билим, малака ва кўникмаларни аудиториядан ташқарида таълим берувчининг раҳбарлигида ѐки индивидуал-ижодий равишда ўзлаштириши учун рақамли технологиялардан фойдаланиб олган илмий маълумотлар ҳамда турли биологиквоситалар ѐрдамида бажарган (ижод қилган ва яратган) ѐзма ишлар, дастурий таъминотлар, кўргазмали қуроллар, маҳсулотлар, жихозлар каби моддий ишланмаларидир. Мустақил ишлаш, бу – талабанинг муайян ўқув фани бўйича билим, малака ва кўникмаларни аудиториядан ташқарида таълим берувчининг раҳбарлигида ѐки индивидуал-ижодий равишда ўзлаштириш ҳамда ошириш учун йўналтирилган ўқув фаолиятидир. Мустақил ишлашдан асосий мақсад талабада нафақат муайян фан соҳасида дидактик топшириқларни мустақил бажариш, билимларни ошириш, балки мантиқий фикрлаш, ижодий фаоллик, ўқув материалини ўзлаштиришда креатив ѐндашув каби касбий компетентликни шакллантиришга имкон берувчи амалий топшириқ ва вазифаларни бажаришдир7 [4].. Шундай қилиб, олий таълимда кредит- модуль тизимига ўтиш ва ушбу тизим ўқиш жараѐнидаги талабанинг мустақил ишлашига кенг ўрин бериш талабаларнинг креатив компетенцияларини ривожлантиришнинг асосий омилидир.. Download 299.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling