Диссертация Куйсинов rtf


Кредит модул тизимида талабаларнинг мустақил таълими қуйидаги турларда ташкил этилиши лозим


Download 299.08 Kb.
bet16/30
Sana30.04.2023
Hajmi299.08 Kb.
#1405590
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30
Bog'liq
Куйсинов Одил Алмуратович

Кредит модул тизимида талабаларнинг мустақил таълими қуйидаги турларда ташкил этилиши лозим: аудитория машғулотларига тайёргарлик кўриш; аудиториядан ташқари вақтда мустақил иш топшириқларини бажариш; фан (модуль) бўйича мавзуларни мустақил равишда Ахборот-ресурс марказлари, талабалар уйи (талабалар турар жойлари)да ўқиб-ўрганиш.
Аудитория машғулотларига тайёргарлик кўриш қуйидаги шаклларда амалга оширилади масофавий таълим платформаларида фикр ал: маъруза, семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш; семинар-конференцияларга тайёргарлик кўриш; - кўп сўраладиган саволлар (FAQ-frequently asked questions) орқали ўзини қизиқтирган муаммоларга ўргатувчи дастурлар воситасида жавоб излаш; форумларда иштирок этиш – фан мавзулари бўйича телеграм каналлари ёки машиш; - web-kvest – ўргатувчи тест дастурларида машқ қилиш орқали фан (модуль)га оид билимларини мустаҳкамлаш; - назорат ишларига тайёргарлик кўриш.
Аудиториядан ташқари вақтда бажариладиган мустақил ишлар қуйидаги турларда амалга оширилиши тавсия этилади: долзарб мавзу бўйича шахсий фикрини танқид, публицистик ва бошқа жанрлар (масалан, эссе)да ёзма баён қилиш; маърузалар тайёрлаш; курс иши ёзиш; конспект ёзиш; глоссарий тузиш; индивидуал ва жамоавий ўқув лойиҳаси тузиш; - кейс-топшириқларини бажариш; мавзули портфолиолар тузиш; ахборот-таҳлилий материаллар билан ишлаш; манбалар билан ишлаш; инфографика тузиш; чизма-тасвирий моделлар (intellekt-kart, freym, мантиқий граф ва ҳ.к.) яратиш; мультимедиали тақдимотлар яратиш; дарсларнинг методик ишланмаларини тайёрлаш; дарсдан ташқари машғулот ишланмаларини тайёрлаш.
Таълим йўналиши (мутахассислик)нинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда мустақил ишларнинг бошқа турларидан фойдаланиш мумкин.
Мустақил ишларни ташкил этишда ахборот технологияларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш тавсия этилади:
1. Тармоқдан ахборот излаш – web-brauzer, маълумлотлар базасидан фойдаланиш, ахборот-қидирув, ахборот-маълумотнома тизимлари, автоматлашган кутубхона тизимлари, электрон журналлардан фойдаланиш.
Ахборот излаш ва унга ишлов беришга доир мустақил ишларга қуйидагилар киради: мавзу билан боғлиқ сайтларга тақриз ёзиш; маълум мавзуга доир тармоқдаги мавжуд рефератларни таҳлил этиш, уларни баҳолаш; маъруза режасига доир ўз вариантини ёки унинг маълум бир қисмини ёзиш; фойдаланилган адабиётлар рўйхатини тузиш; амалий машғулотлардан лавҳа тайёрлаш; мавзуга доир маъруза тайёрлаш; мавзуга доир мунозара ўтказиш; профессор-ўқитувчи томонидан тайёрланган ёки тармоқдан топилган web-kvestда ишлаш.
2. Тармоқда диалогни амалга ошириш – электрон почта, синхрон телеконференциялардан фойдаланиш. Тармоқда диалогни амалга оширишни қуйидагича кўринишда ташкил этиш мумкин: ўтказилган ёки ўтказилиши кўзда тутилган маърузаларни муҳокама қилиш; мутахассис ёки талабалар билан синхрон телеконференция (чат)да мулоқотни амалга ошириш.
3. Тематик wеб-саҳифа, wеб-квест (топшириқ)лар яратиш – html-муҳаррири, web-brauzer, график муҳаррирлардан фойдаланиш. Тематик wеb-саҳифа, web-kvest (топшириқ)лар яратишда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин: сайтда талабалар томонидан бажарилган ижодий ишларни жойлаштириш; мавзуга доир адабиётлар рўйхатини чоп этиш; индивиудал ва кичик гуруҳларда ишлашга доир мавзули wеb-саҳифаларни яратиш; мавзу бўйича ишлаш учун web-kvestлар яратиш ва уларни курсга доир сайтда жойлаштириш.
Олий таълим тизимида ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли технологияларнинг тобора кенг қўлланилишини эътиборга олган ҳолда, олий таълим муассасаларида талабалар мустақил ишини бажартиришда электрон шаклдаги ўқитувчи раҳбарлигидаги талабалар мустиақил ишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Яъни талабалар мустақил иши нинг 30-35% ини ташкил этиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Бунда талаба қуйидаги мустақил иш турларини бажариши мумкин бўлади:
- Chart – жадвал, диаграмма ва схемаларни чекланган ҳажмда таҳлил қилиш;
- Q/A – масофавий таълим платформасида ўқитувчи томонидан берилган саволларга белгиланган ҳажмда ёзма жавоб бериш;
- SWOT – фан бўйича бирор тушунчани чекланган ҳажмда SWOTтаҳлил қилади;
- Link – интернет ҳаволасини очиб унда келтирилган видео ёки матн шаклидаги материални белгиланган ҳажмда изоҳлаш;
- Report – лаборатория машғулотлари бўйича ҳисоботларни масофавий таълим платформасига киритиш;
- Interview – муаммони тадқиқ қилиш бўйича суҳбат уюштириш ва уни масофавий таълим платформасига юклаш;
- Google Apps – Google Classroom платформасида ҳамкорликда слайдлар, жадваллар, матнлар шаклидаги топшириқларни бажариш;
- Дайжест - берилган мавзу бўйича интернет-ҳаволалар тўпламини келтириш, картотека тузиш ва уларни қисқа изоҳлаш.
Умуман олганда кредит-модуль тизимида талабалар иустақил ишини ташкил этиш, самарадорлигини ва сифатли бажарилишини таъминлаш ҳозирги пайтдаги асосий долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
2.2 «Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar»
мустақил таълимни ташкил этиш методи ва воситалари

Мустақил таълим самарадорлигини ошириш кўпчилик ҳолларда талабанинг ўқитиш воситалари билан таъминланганлигига боғлиқ бўлади.
Мустақил ўқишда ва ўқувчиларнинг билимларни эгаллашдаги мустақиллигини ривожлантиришда ўқув адабиётлар муҳим аҳамият касб этади. Билимларни бевосита ўқув адабиётидан ўзлаштириш бўйича талабаларнинг мустақил ишлаши дарсда ҳам, уй вазифасини бажариш жараёнида ҳам амалга оширилади. Бунинг учун талабалар ўқув адабиёти билан ишлаш кўникмаларига эга бўлишлари керак.
Мустақил ўрганиладиган манбалар нисбатан содда, ўқитувчи изоҳларини талаб қилмайдиган даражада бўлиши зарур. Кейинчалик эса талабада тажриба ортиб борган сари мураккаброқ даражадаги материалларни аста-секин тушуниб бориши, эслаб қолиш нуқтаи назаридан эмас, балки маълум бир ўқув масалаларини ҳал этиш учун зарур бўлган материални топишга қўйилган саволларга жавоб бериш нуқтаи назаридан ёндошиш лозим. Мазкур ҳолатда талабалар ўқув адабиёти билан ишлаш жараёнининг самарасини яққол кўрадилар. Бу эса ўз навбатида, маъносига тушунмай, ёдлаб олишга интилишни бартараф қилади.
Таълимий учлик - «мақсад - жараён - натижа» нинг ўрта бўғинига ҳозирда эътибор кучайган бўлсада, бир қатор педагог олимлар ушбу занжирнинг бошидаги ва охиридаги ҳалқаларини чуқур ўрганмоқдалар. Масалан, бу соҳада Бенжамин Блум томонидан билим олиш соҳасидаги ўқув мақсадлари таксономиясининг яратилиши диққатга сазовордир [26].
Блум таксономияси ўқув фаолиятининг турли соҳаларини қамраб олади: когнитив (билиш), аффектив (ҳиссий - қадриятли), психомотор (ҳаракат). Биология ўқитиш методикаси таълим ўқитувчисини тайёрлашда ҳар бир соҳа бўйича мустақил таълим жараёнидаги ҳолати ҳақида тўхталиб ўтамиз.

  1. Когнитив соҳа. Бу соҳада олинган биологикбилимларни мустақил равишда биологик жиҳатдан қайта такрорлаш, уларни эгалланган кўникма ва малакалар билан уйғунлаштириш натижасида янги мустақил фаолият юритиш ва техник-биологик машқ бажариш қонун - қоидаларини ўрганиш заруратига тегишли ўқув мақсадлари киритилади.

  2. Аффектив соҳа. Мустақил иш бажариш жараёнида касбий қизиқиш ва мойилликларни шакллантириш, ички ҳамда ташқи психологик таъсирлар натижасида биологик муносабатни шакллантириш, уни мустақил фаолият давомида тушуниб етиш орқали касбий фаолият амалиётига татбиқ қилиш мақсадлари киритилади.

  3. Психомоторли соҳа. Бунга мустақил иш бажариш жараёнидаги психологик фаолият, биологиква биологик жараёнларда жисмоний фаолият натижасида, асаб мускулларини марказлаштириш кўникмаларини шакллантириш билан боғлиқ мақсадлар киритилади.

Юқоридаги қоидалар ва Блум таксономияси асосида мустақил таълим мақсади, мазмуни, шакллари асосланди. Мустақил таълимнинг икки асосий шакли, яъни аудиторияда ва аудиториядан ташқаридаги мустақил таълимни ташкил этувчилари аниқланди (2.3-расм).


  1. Download 299.08 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling