Диссертация Куйсинов rtf
Аудиторияда мустақил таълим ташкил этувчилари
Download 299.08 Kb.
|
Куйсинов Одил Алмуратович
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аудиториядан ташқарида мустақил таълим ташкил этувчилари
Аудиторияда мустақил таълим ташкил этувчилари:
ҳамкорликдаги мустақил таълим: мустақил таълимнинг бу тури бевосита ўқитувчи ва талабанинг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилади, ўқитувчи талабаларга мустақил ишларни бажаришлари учун амалий ёрдам беради, маълум йўл-йўриқлар, кўрсатмалар, маслаҳатлар бериб боради, талабалар улар асосида мустақил таълим оладилар; ўқитувчи: ўз педагогик фаолияти давомида талабаларни мустақил ўзлаштиришлари учун қўшимча ўқув материаллари ва улар мазмунига доир мустақил иш ва топшириқлар тайёрлайди ҳамда талабаларга уларни бажаришлари учун тегишли кўрсатмалар беради; талаба: ўқитувчининг кўрсатмалари асосида мустақил ижодий иш билан шуғулланади. Ўқитувчидан маслаҳат олган ҳолда амалий ишларни бажариш методлари, воситалари ва шаклларини танлайди, амалий ишлар ҳамда ижодий топшириқларни бажаради; методлар, шакллар, воситалар: ўқитувчи тамонидан тавсия қилинган мустақил ишлаш методлари, воситалари ва шаклларини қўллаш асосида талабалар биологик жараёнлар ва биологикобъектларга оид топшириқларни мустақил танлайдилар ҳамда ижодий бажарадилар; ўқитувчи назорати: ўқитувчи талаба бажарган биологик амалларни таҳлил қилади. Талаба мустақил ишларни бажариш жараёнида йўл қўйилган хатоларни аниқлайди, амалий фаолият усулларини кўрсатиб беради. тузатиш киритиш: ўқитувчи аниқлаган хатоликлар бартараф этилади ҳамда амалий ишларни бажаришнинг энг мақбул усуллари кўрсатилади; натижа: битирувчилар йўриқномалар асосида мустақил иш бажара оладиган, ижодий тафаккурга эга, биологик жараён ва объектларни танлаб, самарали фаолият олиб борадиган мутахассис бўлади. Аудиториядан ташқарида мустақил таълим ташкил этувчилари: индивидуал мустақил таълим: талаба эгаллаган билими, кўникма ва малакаларидан амалий фаолиятида фойдаланиб, индивидуал мустақил таълим олади; талаба: эгаллаган билими, кўникма ва малакалари асосида мустақил ижодий шуғулланади. Ўз амалий фаолиятига мос ҳолда мустақил таълим олиш шакл, метод, воситаларини ўзи танлайди; психологик мотивлар: талаба ўз хоҳиш-истаги, маънавий эҳтиёжи ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда мустақил ишлайди. Биологик жараён ва биологикобъектларни ўз қобилиятига таянган ҳолда танлайди ва улар билан боғлиқ масалаларга ечим топади; ўз-ўзини назорат қилиш: талаба биологик жараёнга оид ўзи бажарган мустақил ишга танқидий қарайди ва хатолардан хулосалар чиқаради. Мустақил фаолият самарадорлигини ошириш учун мақбул усуллар қўллайди; янгилик яратиш: талаба ўз хулосалари асосида мустақил ишлаш усулига муҳим ўзгартиришлар киритади; натижа: талаба ўзининг интеллектуал қобилиятига мос ҳолда мустақил иш бажара оладиган, ижодий тафаккурга эга, биологик жараён ва биологикобъектларни мустақил танлай оладиган ва мустақил ижодий фаолият олиб борадиган етук мутахассис сифатида намоён бўлади. Ўқув мақсадларнинг ушбу олти асосий категорияларини биологик жараёнларда ва биологикобъектларни қўллашда, мустақил таълим жараёнидаги кўринишларини очиб беришга ҳаракат қилинди. 1. Биологик жараён ва объектлар ҳақидаги билимларни мустақил билиш - ушбу категория Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабаларининг мустақил таълим олиш жараёнида эгалланган биологикҳамда биологик маълумотларни хотирада сақлаб қолиш, мустақил тафаккурлаш натижасида қайта эсга тушириш, ижодий эркин фикрлаш, мустақиллик хусусиятларини намоён этиш каби ўқув мақсадларини ишлаб чиқишни назарда тутади . 2. Биологик жараён ва объектларнинг амалиётга жорий этилишини тушуниш - мустақил таълим олиш турларининг бир турдан иккинчисига ўзгариши, Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабаларининг мустақил ишларни тушунтириши, натижаларига таъсир қилувчи таклифлар киритиш, биологиквазиятларнинг ўзгаришини назарда тутади . 3. Биологик жараён ва объектларни амалиётда қўллаш - мустақил таълим жараёнида амалий фаолият билан шуғулланиш, биологик жараён ҳамда биологикобъектларни амалиётда қўллаш кўникма ва малакаларини шакллантириш. Ушбу фаолият давомида биологик жараён ва объектларни қўллаш қоидалари, усуллари, шакллари назариялари синаб кўрилади . 4. Биологик жараён ва объектларнинг таҳлили -биологик жараён ҳамда биологикобъектлар унсурларини таҳлил этиб улар орасидаги муносабатни ўрганиш. Мустақил таълимни ташкил этиш асосларини билиш. Мустақил таълим натижалари, тушуниш ва қўллашга қараганда, юқори интеллектуал даражали тавсифланганлиги сабабли мустақил билим олиш мазмунини ҳамда унинг таркибий тузилмасини билишни талаб қилади. Download 299.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling