Диссертация Куйсинов rtf
Download 299.08 Kb.
|
Куйсинов Одил Алмуратович
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи боб бўйича хулосалар
1.2 - жадвал
Талабаларнинг мустақил таълим олиш кўрсаткичлари
Ушбу жадвалда мустақил таълим олиш даражаларига эришишда талабалар томонидан қандай кўрсатгичларга эга бўлишлари лозимлиги келтириб ўтилган. Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларини мустақил ишлаш малакаларига ўргатиш турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин. Талабаларга топшириқни бажариш намунаси берилади, улар билан танишгандан сўнг талабалар мустақил ёки жамоа бўлиб, шунга ўхшаш топшириқни бажарадилар. Уларга топшириқни бажаришнингтехнологик харитаси берилади, талабалар харита асосида мустақил ҳолда фаолият билан шуғулланадилар. Тўпланган тажрибалари асосида талабаларнинг умумий фаолияти режасини тузиш, яъни топшириқни ечиш ва амалий машқларни бажариш тартибларини фойдаланадиган усулларни кўрсатишлари таклиф этилади. Талабаларга биологик топшириқни ечишнинг тайёр йўриқномаси (режа ёки алгоритми), амалий иш бажариш босқичлари, уни қўллаш намунаси ва мустақил иш учун топшириқлар берилади. Бажариш жараёнида топшириқнинг энг қийин босқичлари жамоа бўлиб ўрганилади. Талабаларга мавзулардан бири бўйича топшириқни бажариш режаси берилади. Унинг амалиётда қўлланилишини машқ қилиб, талабалар бошқа мавзуга ўтадилар, бунинг учун уларга аввал бажарилган машқлардан намуна сифатида фойдаланган ҳолда режа тузиш таклиф этилади. Талабаларга мустақил ишнинг умумий режаси ва уни аниқлаштириш методи берилади. Улар аниқ бир мавзуни бажаришга киришиб, машғулот мавзусига биноан умумий режанинг дастлабки кўринишини тузадилар, кейин биологиктопшириқни ечиш ёки амалий машқ бажариш жараёнида уни мустаҳкамлайдилар. Талабаларга берилган мавзу, бўлим бўйича аниқ тарзда топшириқни ечишни ёки амалий машқ бажариш жараёнини қандай режалаштиришга оид тушунчалар берилади. Тузилган режалар кейинчалик талабалар томонидан мустақил иш бажариш жараёнида фойдаланилади. Биринчи боб бўйича хулосалар Мазкур бобда билдирилган фикр-мулоҳазаларга таянган ҳолда қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнида мустақил таълимни ташкил этиш муаммолари билан боғлиқ тадқиқот ишимиз мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда олиб борилган илмий, методик ишлар ҳамда диссертация ишларини ўрганиш педагогика назариясида мустақил таълимни ташкил этишнинг методик асослари ишланмаганлиги аниқланди. Олий касбий педагогик таълим тизимида биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларни тайёрлашда мустақил таълим уларни касбий шакллантириш омили бўлиб, бу жараённнинг психологик жиҳатларини таҳлил қилиш асосида талабаларнинг мустақил таълим олишининг психологик омиллари аниқланди. Тадқиқот жараёнида мустақил таълим талабаларда шахсий, касбий, индивидуал хусусиятларни намоён этиш; билим, кўникма, малакаларни шакллантириш; умумкпсбий ва ихтисослик фанларга оид билимларни режалаштириш; тартибга солиш ҳамда назорат қилиш ижодий қобилиятларини ривожлантириш асоси эканлиги аниқланди. Инсон эҳтиёжлари доимо ривожланиб бориши шароитида талабаларнинг мустақил таълим олишга ўқув фаолиятларида интилишлари ва мустақил топшириқларни бажаришлари асосида уларда мустақил ишлаш кўникма ва малакалари ривожланиб бориши аниқланди. Мустақил таълим жараёни қандай амалга оширилиши, унинг ривожланиши, ўзлаштирилган билимлар асосида мустақил таълим олишга эришиш кўрсаткичлари белгилаб олинди. Download 299.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling