Диссертация Куйсинов rtf


Тадқиқотда қўлланилган услубларанинг қисқача тавсифи


Download 299.08 Kb.
bet5/30
Sana30.04.2023
Hajmi299.08 Kb.
#1405590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Куйсинов Одил Алмуратович

Тадқиқотда қўлланилган услубларанинг қисқача тавсифи: талабалар мустақил ишини ташкил этиш мезонлари ишлаб чиқилиб, педагогика назариясига қўшган улушида; талабалар мустақил ишини ташкил этишни таъминловчи ўқув материалларига эга бўлишида; талабалар мустақил ишини амалга оширишдаги метод ва воситалар тизимининг яратилганлигида; талабалар мустақил ишини ташкил этиш мазмуни, шарт- шароитлари, воситалари ва уларни такомиллаштириш йўлларининг илмий асослаб берилганлиги тадқиқот натижалари татбиқида акс этади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, талабалар мустақил ишини ташкил этиш юзасидан илгари сурилган илмий- назарий, методик фикрларнинг илмий мақолалар тўпламида нашр этилиб, мақолалар тарзида амалиётга жорий этилиши; улардан фанларни ўқитиш жараёнида фойдаланилиши; магистрлик диссертациясининг хулоса ва натижаларидан тегишли таълим муассасалари ўқитувчилари ўзларининг иш фаолиятида методик қўлланма сифатида фойдаланишлари ўқув-тарбия жараёнлари илмий-педагогик самарасини оширишга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг назари ва амалий ахамияти:

  • талабалар мустақил ишини ташкил этиш назарий ва амалий жиҳатдан асосланди;

  • талабалар мустақил ишини ташкил этишнинг методик муаммолари аниқланди;

  • талабалар мустақил ишини ташкил этишнинг дидактик модели ишлаб чиқилди;

  • талабалар мустақил ишини ташкил этишга йўналтирилган ўқув жараёни самарадорлиги аниқланди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

  • талабалар мустақил ишини ташкил этишга йўналтирилган педагогик жараённинг назарий ва дидактик асослари;

  • талабалар мустақил ишини ташкил этиш мазмуни, шарт-шароитлари, амалга ошириш метод ва воситалари;

  • талабалар мустақил ишини ташкил этиш методикаси ва дидактик модели.

Бажарилган ишнинг асосий натижалари.: Магистрлик диссертация ишининг асосий ғояси, унинг мазмуни олий таълим муассасаларида фойдаланиладиган дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар, дарс ишланмалари, маъруза материаллари мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилади, талабаларнинг мустақил ишини мустаҳкамлашга амалий ёрдам беради. Магистрлик диссертация мазмуни ва тадқиқот натижалари юзасидан 2 та илмий-методик мақолалар нашр этилди.

Download 299.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling