Диссертация Куйсинов rtf


Download 299.08 Kb.
bet4/30
Sana30.04.2023
Hajmi299.08 Kb.
#1405590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Куйсинов Одил Алмуратович

Тадқиқот объекти : талабалар мустақил ишини ташкил этиш жараёни (“Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar ” мавзуси мисолида).
Тадқиқот предмети: талабалар мустақил ишини ташкил этиш шарт-шароитлари, шакллари, методлари воситалари ва йўллари.
Тадқиқот мақсади: таълим жараёнида талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш мазмуни, шакл ва методлари, педагогик шарт-шароитларини аниқлаш, методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий қилиш.
Тадқиқот вазифалари:
талабалар мустақил ишини ташкил этиш мазмуни, ҳолати ва уларнинг таркибий қисмларини назарий жиҳатдан таҳлил қилиш;

  • ўқув фанларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг мустақил таълим олиш имкониятларини ўрганиш;

  • талабалар мустақил ишини ташкил этишнинг шакл ва методларини ишлаб чиқиш, педагогик шарт-шароитларни аниқлаш;

  • талабалар мустақил ишини ташкил этиш билан боғлиқ топшириқларни ишлаб чиқиш;

  • талабалар мустақил ишини ташкил этиш методикаси асосида амалий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш, уларни амалиётга жорий этиш.

Тадқиқотнинг илмий фарази: талабалар мустақил ишини ташкил этишда, агар:

  • талабалар мустақил ишини ташкил этишнинг назарий ва амалий асослари назарий ва амалий таълим узвийлигини таъминлаш асосида ишлаб чиқилса;

  • талабалар мустақил ишини ташкил этиш муаммолари уларнинг ижобий ечими учун методик тавсиялар ишлаб чиқилса;

  • талабалар мустақил ишини ташкил этишнинг методик мажмуаси ва дидактик модели ишлаб чиқилса;

  • талабалар мустақил ишини ташкил этишга йўналтирилган ўқув жараёни мажмуавий ташкил этилса.

Мавзу бўйича қисқача адабиёотлар тахлили: Кўп сонли
тадқиқотчилар мустақил ишни ташкил этишга бағишланган тадқиқот ишларини олиб борганлар. Мазкур тадқиқот ишларида мустақил таълим турли аспектларда, яъни ижтимоий-фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, педагогик, психологик, халқ донишмандлигининг назарий- методологик ҳамда диний нуқтаи назарлар контекстида таҳлил этилган.
Мустақил таълимни ташкил қилишни педагогик муаммо сифатида, П.Т.Магзумов, , Қ.П.Ҳусанбоева, Э.И.Закинов, С.Матчанов, З.Нишонова, Ж.Толипова, Ў.Қ.Толипов, Б.М.Турдибаева, Н.Халилов, Ш.Юнусова ва бошқалар ўз ишларида тадқиқ қилганлар.

Download 299.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling