Диссертация Куйсинов rtf
Талабаларнинг билими ва мустақил ишлаш малакаларининг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари
Download 299.08 Kb.
|
Куйсинов Одил Алмуратович
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи боб бўйича хулосалар
Талабаларнинг билими ва мустақил ишлаш малакаларининг
шаклланганлигини баҳолаш мезонлари
Машғулот якунида талабаларга мустақил бажариб келишлари учун уй вазифаси берилади. Иккинчи боб бўйича хулосалар Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларни тайёрлашда мустақил таълимни ташкил этишда қуйидагиларга эътибор бериш лозимлиги илмий асосланди: умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича билимларни ўзлаштириш, бўлажак биология ўқитувчисининг ижодий кўникма ва тажрибаларини шакллантириш, бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлик, биологик жараёнларини эгаллаш; ижодий тафаккурни, касбий иқтидорни, жисмоний ривожланиш ва вақтни қадрлаш хислатларини шакллантириш ва ҳоказолар. Блум таксономияси асосида ўқув фаолиятининг турли соҳаларини қамраб олувчи қуйидаги: когнитив (билиш), аффектив (ҳиссий - қадриятли), психомотор (ҳаракат)ли омилларига тўхталиб ўтилди. Ҳар бир соҳа бўйича Биология ўқитувчисини тайёрлашда мустақил таълим жараёнидаги ҳолатлар ўрганиб чиқилди. Ўқув мақсадларининг асосий категориялари биологик жараёнлар ва биологикобъектларни қўллашда, мустақил таълим жараёнидаги кўринишлари очиб берилди. Мустақил таълим жараёнини ташкил этиш шакллари сифатида Биология ўқитиш методикаси таълим йўналишидаги талабаларнинг аудиториядаги ва аудиториядан ташқари мустақил таълим олиш жараёнларидаги кўринишлари илмий асосланди. Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш модели ишлаб чиқилди. Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабаларининг умумкасбий ва мутахассислик фанларига мос машғулотларни ташкил этиш ҳамда уларнинг мустақил ҳолда бажаришлари мумкин бўлган умумкасбий кўникма, малакалари ўрганиб чиқилди. «Биология ўқитиш методикаси таълим методикаси» фани мисолида талабаларнинг мустақил ишлаш малакаларининг шаклланганлик даражаларини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди. Download 299.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling