Диссертация Куйсинов rtf


Талабаларнинг билими ва мустақил ишлаш малакаларининг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари


Download 299.08 Kb.
bet26/30
Sana30.04.2023
Hajmi299.08 Kb.
#1405590
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Куйсинов Одил Алмуратович

Талабаларнинг билими ва мустақил ишлаш малакаларининг
шаклланганлигини баҳолаш мезонлари


Балл

Баҳо

Талабанинг билими ва мустақил ишлаш малакаси

85-100

аъло

Юқори мустақил таълим олиш методлари, воситалари ҳақида тўлиқ маълумотга эга, олинган маълумотларни таҳлил этиб, янгиликлар, ихтиролар яратишга қизиқади, ижодий тадқиқот ишлари ва танқидий синтез қила олади, мустақил фикрлаш маҳоратига эга. Мустақил таълим билан мунтазам шуғулланади таълим олишнинг янада самарали йўлларини ўзлаштиришга иштиёқманд.

70-84,9

яхши

Яхши мукаммал билимга эга бўлиш учун мустақил таълим билан шуғулланиш лозимлигини англаб етган, биологик- методик муаммоларни ечишда ижодкорлик даражалари етарлича шаклланган, эвристик турдаги мустақил ишларни бажара олади, ахборотни аҳамиятига кўра табақалаштиради, мустақил таълим олишни ўқув машғулотларида ва машғулотдан ташқари вақтларда самарали ташкил қила олиш малакасига эга. Мустақил таълим билан мунтазам шуғулланади, аммо етарлича ижодий ёндашмайди.

55-69,9

қониқар- ли

Ўртача мустақил иш бажариш учун лозим бўладиган шарт-шароитлар ва имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Формулаларни келтириб чиқариш, берилган намуналарга асосланиб мантиқий ечимларга келади, реконструктив-вариатив мустақил ишларни бажара олади. Мустақил фаолият олиб боришда ўқиш, ёзиш, чизиш, схемалар тузиш жараёнларига ижодий ёндаша олиш малакасига эга, бироқ мустақил иш бажаришга мунтазам киришиб кетолмайди, айрим










вақтларда фаол ёки аксинча, ёндошади.

0-54,9

қониқар- сиз

Паст мустақил таълим олиш ижтимоий
кўрсаткичларини ҳисобга олиш билангина чекланади, мустақил фаолият олиб бориш малакаси даражалари, материалларни ўрганишда умумийдан муҳимларини ажратиб олиш малакаси қисман шаклланган. Мустақил ишлашга етарлича вақт ажратмайди, берилган вазифани ўқитувчи топшириғи ва кузатуви асосидагина бажаради.

Машғулот якунида талабаларга мустақил бажариб келишлари учун уй вазифаси берилади.


Иккинчи боб бўйича хулосалар

  1. Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларни тайёрлашда мустақил таълимни ташкил этишда қуйидагиларга эътибор бериш лозимлиги илмий асосланди:

  • умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича билимларни ўзлаштириш, бўлажак биология ўқитувчисининг ижодий кўникма ва тажрибаларини шакллантириш, бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлик, биологик жараёнларини эгаллаш;

  • ижодий тафаккурни, касбий иқтидорни, жисмоний ривожланиш ва вақтни қадрлаш хислатларини шакллантириш ва ҳоказолар.

  1. Блум таксономияси асосида ўқув фаолиятининг турли соҳаларини қамраб олувчи қуйидаги: когнитив (билиш), аффектив (ҳиссий - қадриятли), психомотор (ҳаракат)ли омилларига тўхталиб ўтилди. Ҳар бир соҳа бўйича Биология ўқитувчисини тайёрлашда мустақил таълим жараёнидаги ҳолатлар ўрганиб чиқилди.

  2. Ўқув мақсадларининг асосий категориялари биологик жараёнлар ва биологикобъектларни қўллашда, мустақил таълим жараёнидаги кўринишлари очиб берилди.

  3. Мустақил таълим жараёнини ташкил этиш шакллари сифатида Биология ўқитиш методикаси таълим йўналишидаги талабаларнинг аудиториядаги ва аудиториядан ташқари мустақил таълим олиш жараёнларидаги кўринишлари илмий асосланди.

  4. Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш модели ишлаб чиқилди.

  5. Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабаларининг умумкасбий ва мутахассислик фанларига мос машғулотларни ташкил этиш ҳамда уларнинг мустақил ҳолда бажаришлари мумкин бўлган умумкасбий кўникма, малакалари ўрганиб чиқилди. «Биология ўқитиш методикаси таълим методикаси» фани мисолида талабаларнинг мустақил ишлаш малакаларининг шаклланганлик даражаларини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди.




Download 299.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling