Диссертация Куйсинов rtf


III БОБ. ТАЖРИБА - СИНОВ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ ТАҲЛИЛИ


Download 299.08 Kb.
bet27/30
Sana30.04.2023
Hajmi299.08 Kb.
#1405590
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Куйсинов Одил Алмуратович

III БОБ. ТАЖРИБА - СИНОВ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ ТАҲЛИЛИ


    1. Тажриба - синов ишларининг мазмуни ва ўтказиш
      методикаси


Тажриба-синов ишларининг мақсади Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларни тайёрлашда ихтисослик фанлари бўйича талабалар мустақил таълимни ташкил этиш, уларни мустақил таълим олишга ундовчи омилларни ривожлантириш имконини берувчи педагогик шарт-шароитлардан самарали фойдаланиш даражасини аниқлашдан иборат бўлди.
Белгиланган мақсадга мувофиқ қуйидаги вазифалар ҳал этилди:

  • олий таълим муассасаларида биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнини ёритувчи ўқув-меъёрий ҳужжатларни (Давлат таълим стандарти, ўқув режа, фан дастурлари ва ҳ.к) ўрганиш асосида ўқув-тарбия жараёнида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш бўйича назарий маълумотларни ўрганиш ва умумлаштириш;

  • анкета сўровлари ёрдамида биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабаларининг мустақил таълимини ташкил этиш жараёнининг моҳияти борасидаги асосий тушунчаларни ўзлаштирганлиги ҳақидаги маълумотларни аниқлаш;

  • талабаларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг шаклланганлиги даражасини бевосита умумкасбий ва ихтисослик фанларнинг ( бизнинг тадқиқотимизда эса «Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar») мавзулари мисолида) ҳамда мустақил бажариш учун берилган топшириқлар ёрдамида ўрганиш;

  • биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабаларида мустақил таълим олиш хусусиятлари шаклланишига эришиш.

Тажриба-синов ишларининг муваффақиятли кечиши қуйидаги объектив ва субъектив омилларнинг мавжудлиги ҳисобига таъминланди:

  • биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бакалавр-ўқитувчиларида мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган методик шарт - шароитларнинг яратилганлиги;

  • олий таълим муассасаларининг етарли моддий-биологикбазага эгалиги;

  • ўқув ва тарбиявий ишлар жараёнида замонавий биологиквоситалар ҳамда ахборот технологияларидан унумли фойдаланилганлиги;

  • талабаларнинг мустақил таълим олишларига ва мустақил ишлаш кўникма ҳамда малакаларини шакллангантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги;

  • талабаларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш ишига малакали ва педагогик маҳоратга эга педагогларнинг жалб этилганлиги;

  • талабаларнинг электрон кутубхоналардан фойдаланиш имкониятларига эгаликлари ва ҳоказолар.

Тажриба-синов ишларини олиб бориш жараёнида талабаларда мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражасини аниқлашда уларнинг шахсида қуйидаги хусусиятларнинг акс этишига алоҳида эътибор қаратилди:

  1. мустақил ишлай олиш (мен мустақил, эркин фикрлай оламан);

  2. педагогик мустақил таълим олишга интилиш (мен ўқитувчи бўлиш учун таълим олмоқдаман ва мустақил таълим билан шуғулланишим шарт);

  3. педагогик нуқтаи назардан фикрлаш (мен мустақил таълим олиш жараёнига тегишли масалаларни ҳал этувчи восита ва усуллар тизимини эгаллай оламан, мустақил таълим олишда ҳамда педагогик ва ишлаб чиқариш амалиёти жараёнида юз берувчи муаммоли вазиятлар моҳиятини тўғри тушунишга ҳаракат қиламан);

  4. педагогик одоб (мен доимо дўстларим ва ўқитувчилар билан самимий муносабатда бўламан, педагогик амалиёт жараёнида эса ўқувчилар билан дўстона муносабатда бўлишга интиламан, чунки, мен - ўқитувчиман);

  5. педагогик йўналганлик (мени ҳар бир таълим олувчи шахс сифатида қизиқтиради, улар билан ишлашни ёқтираман, педагогик амалиёт натижаларига мувофиқ аниқ қарорга келдим: мен касб-ҳунар коллежида ишлайман);

  6. касбий индивидуаллик (мен ўз касбимга тегишли янгиликларни билишга интиламан ва яратишга ҳаракат қиламан, буларни ўз иш фаолиятимда қўллайман);

  7. касбий қизиқиш (касбга оид барча янги маълумотларни олишга, фан асосларини ва манбаларни чуқур ўрганишга, шунингдек, касбий фаолиятимга ижодий ёндошишга интиламан).

Тажриба-синов ишларининг самарадорлигини аниқлаш мақсадида респондентлар тенг асосда тажриба ва назорат гуруҳларига бириктирилдилар. Тажриба гуруҳида диссертант томонидан тавсия этилаётган ҳамда бўлажак Биология ўқитиш методикаси таълим ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш даражаларини шаклланишини таъминлашга ёрдам берувчи методика асосида амалий фаолият йўлга қўйилган бўлса, назорат гуруҳларида эса анъанавий тартибда ўқув-тарбия ишлари олиб борилди.
Асословчи ва таъкидловчи тажриба-синов ишлари жараёнида респондентларда мустақил таълим олиш даражаларини шаклланишига оид тушунчаларнинг таркиб топганлик даражасини аниқлашга қаратилган махсус анкета ишлаб чиқилди (3 - илова).
Ушбу анкета ёрдамида ўтказилган сўров натижалари қуйидаги 3.1- жадвалда берилган.

    1. - жадвал


Download 299.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling