Диссертация Куйсинов rtf


Талабаларда мустақил таълим олиш малакаларининг шаклланишига


Download 299.08 Kb.
bet28/30
Sana30.04.2023
Hajmi299.08 Kb.
#1405590
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Куйсинов Одил Алмуратович

Талабаларда мустақил таълим олиш малакаларининг шаклланишига
оид тушунчаларнинг таркиб топганлик даражаси

Анкета саволлари

Саволларга берилган жавоблар

Тажриба гуруҳларида

Назорат гуруҳларида

Тажриба бошида

Тажриба охирида

Тажриба бошида

Тажриба охирида

1. “Мустақил таълим” тушунчаси моҳиятини сиз қандай шарҳлаган бўлардингиз?

Ижобий

106

144

86

117

Қониқарли

66

71

92

104

Қониқарсиз

68

25

62

19

2. Сиз учун мустақил таълим билан шуғулланиш муайян аҳамиятга эгами?

Ижобий

88

101

91

105

Қониқарли

46

62

39

48

Қониқарсиз

96

77

110

97

3. Мустақил таълим билан шуғулланиш учун қандай сифатлар шаклланиши лозим?

Ижобий

87

144

78

94

Қониқарли

55

51

38

47

Қониқарсиз

98

45

124

99

4. Биология ўқитиш методикаси таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар мустақил таълим шуғулланадиларми?

Ижобий

69

75

71

81

Қониқарли

127

110

102

115

Қониқарсиз

44

55

67

44

5. Биология ўқитиш методикаси таълим ўқитувчиларининг мустақил таълимини ташкил этишда қандай омиллар етакчи ўрин тутишини биласизми?

Ижобий

20

45

32

42

Қониқарли

86

92

94

116

Қониқарсиз

134

103

114

92

6. Мустақил таълим олишда муаммолар нималардан иборат?

Ижобий

26

41

55

66

Қониқарли

104

113

99

107

Қониқарсиз

110

86

86

67

7.Мустақил таълим олиш жараёнида қандай воситалардан фойдаланишни биласизми?

Ижобий

38

43

58

87

Қониқарли

124

138

111

113

Қониқарсиз

78

59

71

40

  1. Мустақил таълим

билан шуғулланиш келгуси касбий фаолиятингизда қандай аҳамият касб этади?

Ижобий

28

44

49

69

Қониқарли

106

136

93

117

Қониқарсиз

106

60

98

54

Қайд этилган кўрсаткичлардан англанадики, респондент-талабаларнинг аксарият катта қисми (тажриба бошида 236 ҳамда тажриба якунида 123 нафари) бўлажак биология ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш йўлида мавжуд бўлган муаммолар хусусида ҳеч қандай фикр билдирмаганлар. Ушбу ҳолат респондент-талабаларнинг етарли даражада касбий сифатларга эга эмасликларини, мустақил фикр билдиришда сусткашликка йўл қўйишларини, ўрганиш натижалари ҳам бўлажак Биология ўқитиш методикаси таълим ўқитувчиларини мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш йўлида самарали педагогик фаолиятни ташкил этиш лозим.


Тажриба - синов ишлари жараёнида олий таълим муассасаларининг барча тўрт босқичида таълим олувчи талабаларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакалари тўғрисидаги тушунчаларини ўрганиш мақсадида махсус ишлаб чиқилган анкеталар ёрдамида (3 - илова) сўров ўтказилди ҳамда натижалари тажриба ва кузатув гуруҳи талабалари учун қиёсий таҳлил қилинди. 3.2 - жадвалда талабалар мустақил таълим олиш даражаларини аниқлаш мезонлари берилган.

    1. - жадвал

Талабаларнинг мустақил таълим олиш даражаларини аниқлаш
мезонлари



Мустақил таълим олиш малакалари

Мустақил таълим олиш даражаси аниқлаш мезонлари

Юқори даража

Ўрта даража

Қуйи даража

1

Ўқув материалларини ўрганишда ва
мустақил иш
жараёнини ташкил этишда умумийликдан типикликни ва хусусийликни ажратиб олиш малакаси

Ўқув материалининг типик ва хусусий хусусиятини осон ва тез ажратиб олади. Биологик жараёнлар ва биологикобъектларни танлашда ўз билим ва малакасига таянади.

Ўқиган материалдаги типик ва хусусий хусусиятларини ажратишни асосан бажара олади, бир қанча хатоларга йўл қўяди. Биологик
жараёнлар ва биологикобъектларни танлаш- да ўқитувчидан
ёрдам кутади.

Ўқув материалнинг хусусий хусусият- ларини одатда
гапира олмайди.
Биологик жараёнлар ва
биологикобъектларни танлашда қийинчиликларга дуч келади.

2

Мустақил иш
бажариш жараёнида биологик жараёнларни ва

Биологик жараён- ларни яхши илғай олади, объектларни танлай билади, ўқиш, ёзиш,

Биологик жараёнлар ва биологикобъектларни танлаш ҳамда ўқиш, ёзиш, турли
ҳисоблашлар

Биологик жараён- лар ва объектларни танлаш, ўқиш, ёзиш, чизиш, ҳисоблаш,







биологикобъектларни танлаш, ўқиш,
ёзиш, чизиш,
схемалар тузиш малакаси

суръати юқори, иш бажариши жараёнида мустақил равишда танлаш ва таҳлил қилиш қобилиятига эга ҳисобланади.

суръати гуруҳнинг
кўпчилик талабалари каби. Уларда ўзаро алоқадорлик асосида фаолият юритиш
кўникмаси мавжуд.

китоб билан ишлаш суръати нисбатан сустроқ. Уларда
ижодий фикрлаш кўникмалари яхши ривожланмаган.

3

Аудиторияда, аудиториядан ташқарида, ўқув лабораториясидава уйда мустақил
ишларни самарали ташкил этиш малакаси

Топшириқларни бажариш учун вақтни тўғри тақсим- лайди, ўқув қуроллар- нидан тўғри фойдала- нади, ўқув топшириқ ларини бажаришга жадал киришади.
Керакли асбоб-
анжомларни ва
биологик жараён- ларни ўз салоҳиятига мос ҳолда танлайди.

Юқорида айтиб ўтилган талабларни асосан бажаради,
лекин кўпроқ вақт сарфлайди, ўқув
машқларини бажар- ишда кичик хатоларга йўл қўяди. Керакли асбоб-анжомларни ва биологик жараён- ларни танлашда
ўқитувчи ёрдамига таянади.

Вақтни тўғри
тақсимлай олмайди, Топшириқларни-ларни бажаришда нуқсонларга йўл қўяди, тайёр
кўрсатма асосида ҳам айрим
хатоликлар билан ишни бажаради.

4

Мустақил фикрлаш малакаси

Топшириқни
ечиш йўлларини ўзи мустақил ҳолда
топишни билади.
Амалий фаолият
жараёнида мустақил элементларни кири- тади, топшириқлар ва машқларни бажариш- да ихтирочилик
элементларини, амалий иш
бажаришда мақбул усулларни мустақил танлайди.

Ўқитувчи берган ўқув масалаларини мустақил бажаришга интилади, масалалар- ни ечади, муаммолар- ни ҳал этади, дарҳол натижани кузатмайди, ўхшаш
масалаларни тузади ва ҳ. Амалий иш бажаришда ўқитувчи кўрсатмаси амал
қилишга ҳаракат
қилади.

Тайёр ечимлардан фойдаланишга интилади, қийинчиликка дуч келиши билан ёрдам сўрайди, доимий кузатувга муҳтож, ҳатто ўхшаш
бўлган, топшириқни ҳам туза олмайди




Материални ўрганишда ўз- ўзини назорат
қилиш малакаси

Ўқув ишларида ўзини назорат қилиш,
мустақил ўзлаштир- ганлик даражасини аниқлаш учун ўзини қўшимча саволлар ёрдамида текширади, амалий бажарилган ишларнинг сифат
даражаси таҳлил
қилинади, қилинган хатолар устида
мустақил ҳолда
изланишлар олиб
боради.

Айтиб ўгилган
талабларнинг асосий- ларини бажаради,
лекин бир оз
хатоликларга ва
чекланишларга йўл қўяди, булар билиш, кўникма ва
малакаларни ўзлаш- тиришда катта таъсир кўрсатади. Назорат қилишда ўқитувчи йўриқномаларига аҳамият беради

Ўқув фаолиятида деярли ўзини
назорат қилиш
усулларини қўлламайди.
Бажарилган ишни қандай холатда бўлса ўшандай топширишга ёки амалга оширишга харакат қилади.

Талабаларда аудиторияда ва аудиториядан ташқарида мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг ривожланганлик даражалари динамикаси (2 - илова) асосида мустақил ишлаш кўникма ҳамда малакаларининг ривожланганлик даражаларининг ўртача қийматлари аниқланди.


Олиб борилган тажриба-синов ишларини 3 ўқув йилининг тажриба ва назорат гуруҳларида тажриба бошида ўтказилган тест (4,5 - иловалар) синовлари натижалари 3.3 - жадвалда берилган.

    1. - жадвал

Талабаларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакаларнинг
ривожланганлик даражаларининг ўртача қийматлари




Мустақил ишлаш шакллари

Назорат гуруҳи, %

Тажриба гуруҳи, %

Тажриба бошида

Тажриба охирида

Тажриба бошида

Тажриба охирида

I

II

III

I

II

III

I

II

III

I

II

III

1

Аудиторияда

20

17

63

18

17

65

13

16

71

42

32

26

2

Аудиториядан ташқарида

14

18

68

22

24

54

17

18

65

48

47

5

Ўртача қиймати

17

17

66

20

20

60

15

17

68

45

40

15



I юқори, II ўрта, III қуйи даражалар 3.2-жадвалда берилган мезонлар бўйича кўрсатилган.
Тадқиқот давомида “Ақлий қужум”, “Муаммоли ўқитиш”, “Кластер”, “Бумеранг”, “Айланма стол”, “Гуруҳий қидирув”, “Модулли таълим” каби методларга асосланган “педагогик ўйинлар” ташкил этилди. «Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar» мавзусини ўрганиш бўйича дарс турларини қуйидагича ташкил қилиш мақсадга мувофиқ: янги мавзуни тушунтиришда кўргазмали методдан фойдаланиш, муаммоли вазиятларни юзага келтириш, мунозара уюштириш, талабаларнинг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиш, ижодий фаолликларини ўстириш, мустақил фикрлашларини шакллантириш, илмий янгиликка бўлган интилишларини ривожлантириш кабилардир. Мазкур методлар «Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar» мавзусидан маъруза, амалий иш, лаборатория ҳамда мустақил таълим машғулотлари давомида ҳам ўтказилди. Тадқиқот давомида дарс ёки курс иши учун мақсадга йўналтирилган мазмунни танлаш, ўқитувчиларнинг ўқув материалини талабага етказиб бериш усулларини кўрсатиш, таҳлил қилиш, талаба олган билимини педагогик амалиёт даврида қўллай олиши кўрсатмалар асосида бажарилди.
Учинчи боб бўйича хулосалар

  1. Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бакалавр-ўқитувчиларида мустақил ишлаш кўникма ва малакалари шаклланганлик даражаларини аниқлаш мезонлари: ўқув материалини ўрганишда ва иш жараёнларини ташкил этишда умумийдан типикликни ва хусусийликни ажратиб олиш малакаси; мустақил иш бажарилиши жараёнида биологик жараёнларни ва объектларни танлаш, ўқиш, ёзиш ҳамда схемалар тузиш малакаси; аудиторияда ва аудиториядан ташқарида, ўқув лабораториясида ва уйда мустақил ишларни самарали ташкил этиш малакаси; мустақил фикрлаш малакаси; материални ўрганишда ўз-ўзини назорат қилиш малакаларини шакллантириш тадқиқот ишининг амалий ва назарий қийматини оширишга хизмат қилди.

  2. Мустақил ишлаш топшириқларининг тўплами ва уни талабалар томонидан муваффақиятли бажарилишини баҳолаш ўлчамлари мустақил ишлаш даражасини баҳолаш ва синов воситаларидан иборат бўлади.

Педагогик тажриба-синов ишлари натижалари таҳлили биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бакалавр-ўқитувчиларининг мустақил таълимини ташкил этиш жараёнини назарий ва методик жиҳатдан асослаш мақсадида амалга оширилган тадқиқотларимизда қўлланилган методиканинг самарали ҳамда ишончли эканлигини исботланди;
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР

  1. Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларни тайёрлашда мустақил таълимни ташкил этиш, уларнинг ўз-ўзини ривожлантириб бориш шароитида фаолият юритиш муаммосининг етарли даражада ўрганилмаганлиги аниқланди. Ушбу муаммоларни ижобий ҳал қилиш учун мустақил таълимни изчил тизимга келтириш лозимлиги илмий асосланди.

  2. Мустақил таълим олиш жараёнини фаоллаштириш, талабаларда мустақил таълим олишга бўлган интилиш, мавзуга оид маълумотларни интернет орқали излаш, ўқиб ўрганиш, мустақил таълим олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш зарурлиги педагогик муаммо эканлиги исботлаб берилди.

  3. Мустақил таълим талабаларда шахсий, касбий, индивидуал хусусиятларни намоён қилишга; билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга; уларнинг умумкасбий ҳамда махсус фанларга оид билимларини режалаштиришга; аудиторияда ва аудиториядан ташқарида олинган билимларни тартибга солишга, шунингдек назорат қилиш учун онгли равишда фойдалана билишга; ижодий қобилиятларини ривожлантиришга асос бўлиши аниқланди.

  4. Бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил таълимни ташкил этишда қуйидагиларга эътибор бериш лозимлиги илмий асосланди: умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича билимларни тўлиқ ўзлаштириш малакаларини ривожлантириш; умумий меҳнат маданиятига оид тарбия, шунингдек, ижтимоий фойдали касблар билан танишиш; талабаларда ижодий тафаккурни, касбий иқтидорни, мустақил фикрлашни ривожлантириш ва вақтни қадрлаш сифатларини шакллантириш.

  5. Биология ўқитувчиларини тайёрлашда аудиторияда ва аудиториядан ташқарида мустақил таълим олишнинг самарали шакл ва методлари танланди ҳамда улардан фойдаланишда таълим воситаларини қўллаш усуллари ишлаб чиқилди.

  6. Тадқиқот юзасидан амалга оширилган тажриба-синов ишлари жарёнида Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган бўлажак бакалавр- ўқитувчиларда мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражаларини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди. Талабаларнинг мустақил таълими уларнинг касбий шаклланишида муҳим омил эканлиги аниқланди.

  7. Тажриба-синов ишлари натижалари таҳлили қуйидагича хулосалар чиқаришга имкон берди:

  • Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларни тайёрлашда мустақил таълимни ташкил этиш жараёнини назарий ва методик жиҳатдан асослаш мақсадида амалга оширилган тадқиқотлар қўлланилган методикамизнинг самарали ҳамда ишончли эканлигини исботлади;

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1 1.Азизходжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. Ўқув
қўлланма. - Тошкент: ТДПУ, 2003 - 174 б.

  1. Асамова Р.З. Касб танлаш мотивацияси ва унинг динамикаси: Автореф. дис. . психол. фан. ном. - Т.: 2002. - 28 бет.

3.Бегимқулов У. Масофавий ўқитиш ва педагогик таълим // Педагогик таълим, - Тошкент. 2004. - № 5. - Б.19 - 21.
4.Бердиева О.Б. Геометрия таълимида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш методикаси: Автореф. дис. ... пед.фан.ном. - Т.: ТДПУ, 2007. - 22б.
5. Закинов Э.И. Педагогические основм организации самостоятельной работь: учатихся 6 - 8 классов: Дис. ... канд. пед. наук - Т.: 2001. - 155 с.
6. Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари. - Т.: Ўқитувчи, 2004. - 102 б.
7. Матчанов С. Умумтаълим тизимида адабиётдан мустақил ишларни ташкил этиш: Автореф. дис. ... пед.фан.докт. - Т.:1998. - 42 б.
8. Муслимов Н.А. Бўлажак касб таълим ўқитувчиларини касбий шакллантириш. Монография. - Т.: Фан, 2004. - 128 б.
9 .Нишонова З. Мустақил фикрлашни ўргатиш бўйича тренинг // Халқ таълими. - Тошкент, 2000. - №1.- Б. 38 - 40.
10. Нишонова З. Мустақил фикр ривожланганлигининг психологик мезонлари // Халқ таълими. - Тошкет, 2001.- №1.- Б. 38 - 40.
11. Султонова Ў.Н. Физикадан ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш методикаси: Автореф. дис пед. фан. ном. - Т.: 2007.- 22б.
12.Толипова Ж. Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш // Халқ таълими. - Тошкент, 2002. - № 4. - Б. 102 - 103 .
13.Толипов Ў.Қ. Талабалар мустақил ишларида ўқитиш воситалари // Халқ таълими. - Тошкент, 2000. - №1.- Б. 45 - 47.
14.Турдибоева Б.М. Талабаларда мустақил онгли фаолиятни шакллантиришга илмий - педагогик ёндошув // Халқ таълими. - Тошкент, 2001.- №1. - Б. 106 - 108.
15 Халилов Н. Мустақил таълим шакллари // Халқ таълими. - Тошкент, 2002.- № 5.- Б. 88 - 89.
16 Ҳусанбоева Қ.П. Адабий таълим жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишнинг илмий-методик асослари: Дис. . пед.фан.док. - Тошкент: ЎзПФИТИ, 2004. - 261 б.
17. Юнусова Ш. Ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини шакллантириш // Халқ таълими. - Тошкент, 1997. - №5. - Б. 53 - 55.
18. Қўйсинов О.А. Талабаларда мустақил таълим олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш // Касб-ҳунар таълими. - Тошкент, 2008. - №2. - Б.22 - 23.




Download 299.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling