Диссертация Куйсинов rtf
Талабаларда мустақил таълим олиш малакаларининг шаклланишига
Download 299.08 Kb.
|
Куйсинов Одил Алмуратович
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талабаларнинг мустақил таълим олиш даражаларини аниқлаш мезонлари
- Талабаларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакаларнинг ривожланганлик даражаларининг ўртача қийматлари
- Учинчи боб бўйича хулосалар
- УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Талабаларда мустақил таълим олиш малакаларининг шаклланишига
оид тушунчаларнинг таркиб топганлик даражаси
Қайд этилган кўрсаткичлардан англанадики, респондент-талабаларнинг аксарият катта қисми (тажриба бошида 236 ҳамда тажриба якунида 123 нафари) бўлажак биология ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш йўлида мавжуд бўлган муаммолар хусусида ҳеч қандай фикр билдирмаганлар. Ушбу ҳолат респондент-талабаларнинг етарли даражада касбий сифатларга эга эмасликларини, мустақил фикр билдиришда сусткашликка йўл қўйишларини, ўрганиш натижалари ҳам бўлажак Биология ўқитиш методикаси таълим ўқитувчиларини мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш йўлида самарали педагогик фаолиятни ташкил этиш лозим. Тажриба - синов ишлари жараёнида олий таълим муассасаларининг барча тўрт босқичида таълим олувчи талабаларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакалари тўғрисидаги тушунчаларини ўрганиш мақсадида махсус ишлаб чиқилган анкеталар ёрдамида (3 - илова) сўров ўтказилди ҳамда натижалари тажриба ва кузатув гуруҳи талабалари учун қиёсий таҳлил қилинди. 3.2 - жадвалда талабалар мустақил таълим олиш даражаларини аниқлаш мезонлари берилган. - жадвал Талабаларнинг мустақил таълим олиш даражаларини аниқлаш мезонлари
Талабаларда аудиторияда ва аудиториядан ташқарида мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг ривожланганлик даражалари динамикаси (2 - илова) асосида мустақил ишлаш кўникма ҳамда малакаларининг ривожланганлик даражаларининг ўртача қийматлари аниқланди. Олиб борилган тажриба-синов ишларини 3 ўқув йилининг тажриба ва назорат гуруҳларида тажриба бошида ўтказилган тест (4,5 - иловалар) синовлари натижалари 3.3 - жадвалда берилган. - жадвал Талабаларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакаларнинг ривожланганлик даражаларининг ўртача қийматлари
I юқори, II ўрта, III қуйи даражалар 3.2-жадвалда берилган мезонлар бўйича кўрсатилган. Тадқиқот давомида “Ақлий қужум”, “Муаммоли ўқитиш”, “Кластер”, “Бумеранг”, “Айланма стол”, “Гуруҳий қидирув”, “Модулли таълим” каби методларга асосланган “педагогик ўйинлар” ташкил этилди. «Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar» мавзусини ўрганиш бўйича дарс турларини қуйидагича ташкил қилиш мақсадга мувофиқ: янги мавзуни тушунтиришда кўргазмали методдан фойдаланиш, муаммоли вазиятларни юзага келтириш, мунозара уюштириш, талабаларнинг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиш, ижодий фаолликларини ўстириш, мустақил фикрлашларини шакллантириш, илмий янгиликка бўлган интилишларини ривожлантириш кабилардир. Мазкур методлар «Tez tayyorlanadigan noan’anaviy o‘g‘itlar» мавзусидан маъруза, амалий иш, лаборатория ҳамда мустақил таълим машғулотлари давомида ҳам ўтказилди. Тадқиқот давомида дарс ёки курс иши учун мақсадга йўналтирилган мазмунни танлаш, ўқитувчиларнинг ўқув материалини талабага етказиб бериш усулларини кўрсатиш, таҳлил қилиш, талаба олган билимини педагогик амалиёт даврида қўллай олиши кўрсатмалар асосида бажарилди. Учинчи боб бўйича хулосалар Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бакалавр-ўқитувчиларида мустақил ишлаш кўникма ва малакалари шаклланганлик даражаларини аниқлаш мезонлари: ўқув материалини ўрганишда ва иш жараёнларини ташкил этишда умумийдан типикликни ва хусусийликни ажратиб олиш малакаси; мустақил иш бажарилиши жараёнида биологик жараёнларни ва объектларни танлаш, ўқиш, ёзиш ҳамда схемалар тузиш малакаси; аудиторияда ва аудиториядан ташқарида, ўқув лабораториясида ва уйда мустақил ишларни самарали ташкил этиш малакаси; мустақил фикрлаш малакаси; материални ўрганишда ўз-ўзини назорат қилиш малакаларини шакллантириш тадқиқот ишининг амалий ва назарий қийматини оширишга хизмат қилди. Мустақил ишлаш топшириқларининг тўплами ва уни талабалар томонидан муваффақиятли бажарилишини баҳолаш ўлчамлари мустақил ишлаш даражасини баҳолаш ва синов воситаларидан иборат бўлади. Педагогик тажриба-синов ишлари натижалари таҳлили биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бакалавр-ўқитувчиларининг мустақил таълимини ташкил этиш жараёнини назарий ва методик жиҳатдан асослаш мақсадида амалга оширилган тадқиқотларимизда қўлланилган методиканинг самарали ҳамда ишончли эканлигини исботланди; УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларни тайёрлашда мустақил таълимни ташкил этиш, уларнинг ўз-ўзини ривожлантириб бориш шароитида фаолият юритиш муаммосининг етарли даражада ўрганилмаганлиги аниқланди. Ушбу муаммоларни ижобий ҳал қилиш учун мустақил таълимни изчил тизимга келтириш лозимлиги илмий асосланди. Мустақил таълим олиш жараёнини фаоллаштириш, талабаларда мустақил таълим олишга бўлган интилиш, мавзуга оид маълумотларни интернет орқали излаш, ўқиб ўрганиш, мустақил таълим олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш зарурлиги педагогик муаммо эканлиги исботлаб берилди. Мустақил таълим талабаларда шахсий, касбий, индивидуал хусусиятларни намоён қилишга; билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга; уларнинг умумкасбий ҳамда махсус фанларга оид билимларини режалаштиришга; аудиторияда ва аудиториядан ташқарида олинган билимларни тартибга солишга, шунингдек назорат қилиш учун онгли равишда фойдалана билишга; ижодий қобилиятларини ривожлантиришга асос бўлиши аниқланди. Бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил таълимни ташкил этишда қуйидагиларга эътибор бериш лозимлиги илмий асосланди: умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича билимларни тўлиқ ўзлаштириш малакаларини ривожлантириш; умумий меҳнат маданиятига оид тарбия, шунингдек, ижтимоий фойдали касблар билан танишиш; талабаларда ижодий тафаккурни, касбий иқтидорни, мустақил фикрлашни ривожлантириш ва вақтни қадрлаш сифатларини шакллантириш. Биология ўқитувчиларини тайёрлашда аудиторияда ва аудиториядан ташқарида мустақил таълим олишнинг самарали шакл ва методлари танланди ҳамда улардан фойдаланишда таълим воситаларини қўллаш усуллари ишлаб чиқилди. Тадқиқот юзасидан амалга оширилган тажриба-синов ишлари жарёнида Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган бўлажак бакалавр- ўқитувчиларда мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражаларини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди. Талабаларнинг мустақил таълими уларнинг касбий шаклланишида муҳим омил эканлиги аниқланди. Тажриба-синов ишлари натижалари таҳлили қуйидагича хулосалар чиқаришга имкон берди: Биология ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларни тайёрлашда мустақил таълимни ташкил этиш жараёнини назарий ва методик жиҳатдан асослаш мақсадида амалга оширилган тадқиқотлар қўлланилган методикамизнинг самарали ҳамда ишончли эканлигини исботлади; ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1 1.Азизходжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. Ўқув қўлланма. - Тошкент: ТДПУ, 2003 - 174 б. Асамова Р.З. Касб танлаш мотивацияси ва унинг динамикаси: Автореф. дис. . психол. фан. ном. - Т.: 2002. - 28 бет. 3.Бегимқулов У. Масофавий ўқитиш ва педагогик таълим // Педагогик таълим, - Тошкент. 2004. - № 5. - Б.19 - 21. 4.Бердиева О.Б. Геометрия таълимида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш методикаси: Автореф. дис. ... пед.фан.ном. - Т.: ТДПУ, 2007. - 22б. 5. Закинов Э.И. Педагогические основм организации самостоятельной работь: учатихся 6 - 8 классов: Дис. ... канд. пед. наук - Т.: 2001. - 155 с. 6. Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари. - Т.: Ўқитувчи, 2004. - 102 б. 7. Матчанов С. Умумтаълим тизимида адабиётдан мустақил ишларни ташкил этиш: Автореф. дис. ... пед.фан.докт. - Т.:1998. - 42 б. 8. Муслимов Н.А. Бўлажак касб таълим ўқитувчиларини касбий шакллантириш. Монография. - Т.: Фан, 2004. - 128 б. 9 .Нишонова З. Мустақил фикрлашни ўргатиш бўйича тренинг // Халқ таълими. - Тошкент, 2000. - №1.- Б. 38 - 40. 10. Нишонова З. Мустақил фикр ривожланганлигининг психологик мезонлари // Халқ таълими. - Тошкет, 2001.- №1.- Б. 38 - 40. 11. Султонова Ў.Н. Физикадан ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш методикаси: Автореф. дис пед. фан. ном. - Т.: 2007.- 22б. 12.Толипова Ж. Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш // Халқ таълими. - Тошкент, 2002. - № 4. - Б. 102 - 103 . 13.Толипов Ў.Қ. Талабалар мустақил ишларида ўқитиш воситалари // Халқ таълими. - Тошкент, 2000. - №1.- Б. 45 - 47. 14.Турдибоева Б.М. Талабаларда мустақил онгли фаолиятни шакллантиришга илмий - педагогик ёндошув // Халқ таълими. - Тошкент, 2001.- №1. - Б. 106 - 108. 15 Халилов Н. Мустақил таълим шакллари // Халқ таълими. - Тошкент, 2002.- № 5.- Б. 88 - 89. 16 Ҳусанбоева Қ.П. Адабий таълим жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишнинг илмий-методик асослари: Дис. . пед.фан.док. - Тошкент: ЎзПФИТИ, 2004. - 261 б. 17. Юнусова Ш. Ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини шакллантириш // Халқ таълими. - Тошкент, 1997. - №5. - Б. 53 - 55. 18. Қўйсинов О.А. Талабаларда мустақил таълим олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш // Касб-ҳунар таълими. - Тошкент, 2008. - №2. - Б.22 - 23. Download 299.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling