Диссертацияси илмий раҳбар: Доцент Абдуллаев А. Қўқон 2010 ҚИСҚартмалар дтс давлат таълим стандарти
Download 397.5 Kb.
|
soglomlashtirish trenirovkalari stt vositasi sifatida
Хулоса ва таклифлар
Аждодларимиз турмуш тарзида ўзларининг ва фарзандларнинг жисми етуклиги, баркамоллиги тарбия тизимида моҳиятига кўра юқори қўйилган. Оҳири-оқибат қадриятлар даражасигача қўтарилган. Ҳозирги кунга келиб соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти машғулотлари, соғломлаштириш тренировкаларида мерос тарзида қадриятлар тарбия ва соғломлаштириш жараёнида мақсадли фойдаланишда қўл келмоқда. “Соғломлаштириш тренировкалари пайтидаги жисмоний юкламалар яширин кечаётган касалликларни ўтишини кечиктириши, уларни оғир кечишига сабаб бўлиши мумкинлигини адабиётлар таҳлили орқали аниқладик. Соғломлаштириш тренировкаларининг самарадорлиги организмнинг функционал ҳолати билан узвий боғлиқ. Бундай ҳолатга эътиборсизлик кўзланган мақсаддан узоқлаштириши амалиётда исботланган. Машғулотларни энг содда ҳаракатлардан бошлаб сўнг мураккаб ҳаракатларга ўтиш, кескин ҳаракатларни машғулотнинг ўртасида бажариш лозимлиги қоидасига риоя қилиш, ҳар бир ҳаракат акти ёки ҳаракат фаолиятининг бажариш суръатини аста-секинлик билан ошириш; машқлар, ҳаракаталарини бажаришда юзага келтирадиган юклама меъёрини ўз ички имкониятидан келиб чиқиб танлаш (билмаса мутахассис маслаҳатини олиш), ҳаракатлар, машқларни муайян малака хосил бўлгунгача босқичма-босқич ўзлаштириш ва бажаришни одатга айлантириш; Юқорида қайд қилинган соғломлаштириш тренировкаларининг ноанъанавий шаклларининг айримлари мамлакатимиз ёшлари орасида кенг тарқалган, лекин айримларини турмуш тарзига кириб бориши ва соғломлаштириш тренировкалари тарзида фойдаланиш учун лозим бўлган назарий, услубий, айниқса, моддий ресурсларга боғлиқлиги бўлиб улар маълум даражадаги молиявий ҳаражатларни талаб қилади. Ҳаракатни жадаллигидан келиб чиқадиган оқибатлар ҳақида тушунчага эга бўлиш, тақлид қилиб “мен ҳам кам эмасман” йўсинида кучига яраша бўлмаган ҳаракатга зарурий тайёргарликсиз ўтмаслик; бир хил кўринишдаги машқларни турли хилдаги дастлабки ҳолатларда туриб бажаришни одатга айлантириш, мушак толасини чўзилиши (изометрик), таранглашиши, статик қисқариш эвазига бажариладиган куч сарфлаш ҳаракатларини фарқлай олиш;жисмоний ривожланганлиги, жисмоний тайёргарлигига оид ўзгаришларни назоратини йўлга қўйиш, овқатланишни рационал таркиби ва меъёрига оид махсус билимларга эга бўлиш Download 397.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling