Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., Ш. А. Султанова Магистрант: Г. М. Абдуқаххорова Тошкент 2022 м у н д а р и ж а
Download 1.25 Mb.
|
Г.М. Абдуқаххорова 19.11.2020 123
2.2-§ Тадқиқот ўтказишнинг услубияти
Экспериментал тадқиқотлар вазифасига назарий қоидаларни текшириш, қатор физик катталикларни ва коэффициент катталиклари аниқлаш, шунингдек таклиф қилинган қуритигичнинг оптимал параметрлари ва ишлаш режимларини асослаш киради. Қўйилган вазифага кўра иш қуйидаги дастур бўйича бажарилди: - қуйидаги факторларни қатлам қаршилиги катталигига таъсирини ўрганиш, қатлам хажмий массаси, ундаги ҳаво тезлиги ва ҳаракатланиш йўналиши, масса хусусияти ва шамоллатилаётган ҳаво параметрлари; - технологик жараённи бажаришда сифат кўрсатгичларини аниқлаш. Намлик миқдори – бу материал таркибидаги сув массасининг абсолют қуруқ модда массасига нисбатини билдиради. (2.28) бунда U–намлик миқдори, %; Мв, Мс -материалдаги сув массаси ва абсолют қуруқ модда массаси, г. Намлик – бу материал таркибидаги намлик массасини материалнинг умумий массасига нисбатини билдиради. (2.29) бунда W - намлик, %; М –материал массаси, г. Намлик миқдори ва намлик ўзро боғлиқ (2.30) Қуритишга тушаётган объект намлиги 5 тадан кам бўлмаган намунада махсус асбобларда ўлчанади, қуритгичга юкланаётган маҳсулот ташувчидан навбат билан бир неча марта 1 соат давомида ўлчанади. Узунлиги 100 мм дан юқори намуналар қўшимча майдаланади. Хар бир намунадан иккитадан кам бўлмаган ўлчамли бўлакчалар олинади, хар бири 20 г. Намлик бўлакчаларни қуритиш шкафида металл стаканларда 5 соат давомида 115±2 ᴼС ҳароратда, сўнг 40 дақиқа 130 ᴼС хароратда қуритиб аниқланади. Намуна намлиги W, %, қуйидаги формула билан аниқланади (2.31) бунда mв–бўлакча солинган стаканни қуритишдан олдинги массаси; mс - бўлакча солинган стаканни қуритишдан кейинги массаси, г;mп–бўш стакан массаси, г. Намликни аниқлаш учун бўлакчаларни ўлчаш бошланғич материалдан ажратиб олиниши билан амалга оширилади. Материал ҳароратини қуритишгача аниқлаш. Материал намунаси ҳароратини ўлчаш учун махсус ёғочдан ясалган қопқоғида термометр сиғадиган тирқиши бор 1 дм3 ҳажмли қутига олинади, намликни ўлчаш учун намуна олиш билан бир вақтда бажарилади. Максимал термометр билан 6-8 дақиқа давомида ҳарорат ўлчанади, ҳар 2-3 дақиқада жойи ўзгартирилади. Шунингдек, термометрнинг симобли шарчаси қути деворларига тегмаслиги керак. Маълумотларга термометрнинг максимал кўрсатгичлари олинади. Ўлчов ± 1 °С хатолик билан амалга оширилади. Бир тажрибадаги ўртача ҳарорат ҳисобланади. Ҳисоблашлар бутун сон хосил бўлгунича давом эттирилади. Маҳсулот намлигини қуритишдан кейин ўлчаш. Материал намлигини қуритишдан кейин аниқлаш қуритиш вақти тугаши билан, камида бешта намуна орқали аниқланади, намуналар тажрибани хар бир такрорланишида бир хил вақт оралиғида қуритгичдан чиқишда ажратиб олинади. Намлик қуритиш шкафида 120 дақиқа давомида 160 ºС хароратда қуритиш орқали аниқланади. Маълумотларни қайта ишлаб намликнинг ўртача қиймати, қуритишни нотекислигини ифодаловчи ўртача қийматдан оғиш чегараси ва стандарт оғишлар аниқланади. Ҳисоблашлар ўндан бир қисм процентгача ўлчанади. Қуритиш нотекислигини аниқлаш. Қуритиш нотекислиги бу – намлик бўйича қуритилган маҳсулотнинг тенгсизлигидир. Қуритиш нотекислиги барча узлуксиз қуритгичлар учун вақтга қараб аниқланади. Намликни аниқлаш учун намуна қуритгич ишлаётган вақтда қуритгичдан чиқишда олинади. Намлик ГОСТ 20915 бўйича аниқланади. Маълумотларни қайта ишлаб намликнинг ўртача қиймати, қуритишни нотекислигини ифодаловчи ўртача қийматдан оғиш чегараси ва стандарт оғишлар аниқланади. Ҳисоблашлар ўндан бир қисм процентгача ўлчанади. Намуна олинадиган барча кўрсатилган кесим жойлари, ички ва ташқи цилиндрга ёпишган, ва тахминан уларнинг ўртасида бўлиши керак. Хар бир нуқтада битта намуна олинади. Маълумотларни қайта ишлаб намликнинг ўртача қиймати, қуритишни нотекислигини ифодаловчи ўртача қийматдан оғиш чегараси ва стандарт оғишлар аниқланади. Ҳисоблашлар ўндан бир қисм процентгача ўлчанади. Намуналар ёйилган маҳсулот майдонидан тўққизта бир текис жойлашган нуқталардан ва баландлик бўйича хам худди шу нуқталарнинг ҳар бир қатламидан олинади (юқори, ўрта, пастги). Намлик намунани доимий оғирликкача 105 ºС ҳароратда қуритиш усули билан аниқланади. Ҳисоблашлар ўндан бир қисм процентгача ўлчанади. Объект ҳарорати қуритишдан кейин, қуритгичдан чиқишда намуна олиниб махсус қутиларга солиниб симобли термометр ёрдамида аниқланади. Материални нотекис қиздирилганини аниқлаш. Қиздиришни нотекислиги материални қиздириш ҳароратини ўртача катталикдан чегаравий оғишмалари билан ифодаланади. Қиздиришни нотекислигини аниқлаш учун намуна узлуксиз қуритиш қурилмасидан махсус намуна олиш ускунасида бир марта тажриба якунланганидан кейин максимал қиздириш зонасидан, эксплуатация кўрсатмалари бўйича олинади. Максимал қиздириш зонасидан тўғридан-тўғри намуна олиш имкони бўлмаса, асосий ҳаво пуркагичлар ўчирилади ва қуритгичдан чиқарилади. Совутиш вақтидан кейин қиздириш учун ҳар 3-5 дақиқада намуналар олинади (камида 6 намуна). Олинган маълумотларни қайта ишлашда вақт давомида қиздириш нотекислиги ҳисобланади. Қуритиш жараёни чиқувчи намликка чидамлилик коэффициенти Кш қуйидаги формула билан хисобланади: (2.32) бунда σω1–материалнинг қуритишгача қуритгичга киришдаги намлик оғишмаси, %; σω2 - материалнинг қуритишдан кейинги қуритгичдан чиқишдаги намлик оғишмаси, %. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling