Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., Ш. А. Султанова Магистрант: Г. М. Абдуқаххорова Тошкент 2022 м у н д а р и ж а


Download 1.25 Mb.
bet10/22
Sana17.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1279596
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
Г.М. Абдуқаххорова 19.11.2020 123

Хом-ашёни дастлабки электроплазмолизли юқори частотали токлар билан қуритиш. Хом-ашёни дастлабки электроплазмолизи ЎЮЧ электр майдонда қуритиш интенсивлигини оширади. Буни Молдова республикаси Кишинева шаҳридаги Техник университет ходимлари бир неча марта исботлашган.
Сублимацион қуритиш ва бошқа қуритиш усулларини сублимация билан бирлаштириш. Маҳсулотларни музлатилган ҳолатида вакуумда қуритишда, муз ҳолатидаги намлик суюқлик ҳолатига ўтмай буғга айланади, бу сублимацион ёки молекуляр деб аталади. Сублимацион қуритиш чуқур вакуумда ва паст ҳароратда ўтказилади [65;10-12 б].
Сублимацион қуритилган маҳсулотлар юқори сифат билан ажралиб туради, озуқавий маоддаларни сақлайди, юқори қайта тикланиш хусусиятига эга, қисман сиқилади, рангини сақлайди, ғоваксимон тузилишга эга бўлади [66;9 б].
Аммо сублимацион қуритиш – кўп энергия талаб қиладиган ва самарасиз усул. Сублимацияланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда Россияда ишлаб чиқарилмайдиган қимматбаҳо қурилмаларга катта харажат қилишга тўғри келади.
ЎЮЧ майдони ва атмосфера инерт газида сублимацион қуритиш. Термолабил суюқ материални сувсизлантиришнинг истиқболли турларидан бири бу ЎЮЧ майдони ва атмосфера инерт газида сублимацион қуритишдир [67; 267-268 б].
ЎЮЧ майдони ва атмосфера инерт газида сублимацион қуритишнинг афзаллигини исботлаш учун қора қорағат шарбати тўрт усулни қўллаб қуритилди: инфрақизил қуритиш (атмосфера), конвектив қуритиш (атмосфера), қатламда кондуктив қуритиш (сублимацион), ЎЮЧ майдони ва атмосфера инерт газида сублимацион қуритиш.
Қуритиш усулларини солиштириш учун маҳсулот қуритилгандан кейин таркибида қолувчи С витамини миқдори технологик кўрсатгич сифатида олинди, % да. Охирги маълумотларга кўра қуритилган маҳсулотда С витамини энг кўп сақланган усул ЎЮЧ майдони ва атмосфера инерт газида вакуум сублимацион қуритиш усулида бўлади. Шунингдек, буғланган намликка сарфланган энергия миқдори контакт сублимацион қуритишга нисбатан уч марта кам бўлади [68;11-12 б].
Сублимацион қуритишни озиқ-овқат саноатиги тадбиқ қилинишига асосий тўсиқ – жараённинг узоқлиги ва энергия сарфи кўплиги сабабли маҳсулотнинг нархи нисбатан қимматлигидир. Маълумки, ЎЮЧ-қиздириш орқали иссиқлик ва масса алмашиниш жараёни интенсивлиги ошади, чунки маҳсулотнинг бутун ҳажми бўйлаб намлик ва ҳарорат градиентлари йўналиш бўйича мос келади. Қуритиш ЎЮЧ-энергиясининг афзалликлари ёрқин намоён бўладиган жараён ҳисобланади [69;15 б].
Бироқ, ЎЮЧ-энергия бериш орқали интенсив буғ фазасининг ҳосил бўлиши жараёнга ёмон таъсир қилиши мумкин, бунда ғоваклар ичида йиғилган буғ ва уларни конденсациясининг маҳсулотнинг музлаган юзаси билан таъсирлашади. Шу сабабли сублимация зонасидаги сув молекулаларини самарали ташишни таъминлаш учун кўпроқ ҳаракатчан ва сублимация ҳароратидан юқори ҳароратли инерт газдан фойдаланиш лозим, бу эса қўшимча конвектив энергия бериш манбаи сифатида хизмат қилади.
Шунингдек, десублимация жараёнида суюқ криоагентлардан фойдаланиш орқали музлатиш машинасининг энергия сарфлашини камайтириш мумкин. ЎЮЧ-қиздиришни конвектив усул билан комбинациялаш ва десублиматорни совутишда криоген суюқликлардан фойдаланиш маҳсулотларни вакуум-сублимацион қуритиш жараёнини интенсивлигини оширишда шунингдек жараённи узлуксиз режимини таъминлашда истиқболли йўналиш ҳисобланади [70].
Узлуксиз газ оқими билан ЎЮЧ ва УЗИ манбаларида сублимация. Вакуум-сублимацион қуритиш сифатли ва хавфсиз консервалаш усули бўлиб, у маҳсулотларни паст ҳароратда сувсизлантиришга асосланади, бунда бошланғич маҳсулотдаги биологик фаол моддалар ва озуқавий моддалар яхши сақланади [71;955-957 б].
Музлатиб қуритилган маҳсулотлар ўзида озуқа моддаларини сақлаши, қайта тикланиш хусусияти юқорилиги, ҳажми сезиларли даражада кичрайиши ҳамда ўз рангини ва сифатини тўла сақлаб қолиши билан фарқланади. Сифатни сақлаш нуқтаи назаридан музлатиб қуритиш барча қуритиш усулларининг энг самаралисидир [72;101-135 б]. Бироқ, музлатгичда қуритиш мураккаб ва қимматбаҳо ускуналар, уларни эксплуатация қилишда қийинчиликлар ва юқори энергия сарфини талаб қилади. Бундан ташқари, музлатиб қуритиш жараёнида материал ва ҳаво таркибидаги кислород билан контакт бўлмаслиги, қуритилган маҳсулот таркибида сувнинг камлиги ҳамда ғовакли тузилишга эгалиги уни намлик ва кислородга жуда таъсирчан қилиб қўяди.
Қуритишнинг асосий усуллари учун қиёсий тавсиф 1.1-жадвалда келтирилган [33;309-310 б, 73; 74;142-145 б, 75;79-80 б, 76;48-49 б, 77;16 б, 78;18-19 б, 79;16 б ва бошқалар].
1.1-жадвалдан кўриниб турибдики, инфрақизил қуритиш усули кўп жиҳатдан, хусусан намликни буғланиши учун энергия сарфи камлиги билан қуритишнинг бошқа усулларидан устундир.
Ушбу усул иссиқлик ташувчини талаб қилмайди, бу кўпинча қайта ишланган маҳсулотнинг ифлосланишига ва унинг қисман аралашишига ҳисса қўшади. Инфрақизил нурланишнинг материалга кириш қобилияти юқорилиги сабабли иссиқлик ажралиб чиқиши материалнинг ички қисмида содир бўлади, шу билан бирга қуритиш тезлиги 1,5-2 баравар ортади ва бу энергия сарфини камайишига олиб келади.
Ўтган асрнинг 80-йиллари охиридан бошлаб қишлоқ хўжалик хом ашёларига иссиқлик билан ишлов беришнинг ушбу усулидан фойдаланиш кескин ўсди. Ҳозирги вақтда инфрақизил нурланиш турли саноат ва қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилади [80;17-19 б, 82;38-39 б, 83;10-11, 84;362-364 б, 85;27-28 б, 86;123-125 б, 87;89-92 б, 88;235 б, 89;141-143 б, 90;78-80 б, 91;7-10 б, 92;181-198 б, 93;14-16 б, 94;26-30 б, 95;72 б ва бошқалар].
Инфрақизил нурланиш - бу нурланиш манбаасидан энергия объектга электромагнит тебранишлар ёрдамида 0,78 дан 750 мкм бўлган ИҚ нурни шаффоф восита орқали етказишдир. Энергия манбаалари юқори ҳароратгача қиздириладиган нурлатгичлар ҳисобланади: а) қоронғилик, Тизл ≈ 1000 ÷ 1200 К; б) ёруғлик, Тизл ≈ 2200 ÷ 2500 К.

1.1-жадвал – Турли хил қуритиш усулларининг қиёсий тавсифлари





Кўрсаткичларнинг номи




Қуритиш усуллари




Инфрақизил нурли

Конвектив

Сублимацияли

Юқори частотали нурланиш

1

Энергия манбаи (иссиқлик)

Юқори ҳароратгача қиздрадиган нурлатгичлар

Турли хил шароитларда нам материални ювувчи қиздирилган газ

Намликни икки босқичда йўқотиш:
Музлатилган маҳсулотдан музни сублимация қилиш ва иссиқлик ёрдамида вакуумда қуритиш

Юқори частотали генераторлар

2

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифати

Маҳсулотнинг дастлабки хусусиятлари 90% гача сақланади, микроорганизм-лар ифлосланиши камаяди



Қуритиш охирида маҳсулотнинг иссиқлик ўтказувчанлиги камайиши жараённи узайтиради, тайёр маҳсулот сифати ёмонлашади.
Тўғри кесиш ва буғлатиш орқали барқарор сифатга эришиш мумкин.
Қуритилган маҳсулотларнинг 90% конвектив усулда ишлаб чиқарилади.

Шакл, ранг,
биоактив моддаларни минимал йўқотишда органолептик хусусиятлар сақланади, тикланувчанлик
85-95%

Қуритиш материалининг иссиқлик ўтказувчанлиги бир меъёрда қиздиришга боғлиқ эмас.
Юқори частотали нурланишнинг маҳсулотга таъсири аниқланмаган.

3

Қуритиш вақти,
соат

до 4

8-10

10-20

до 4

4

Тикланувчанлиги

85-95 %

60-70 %

85-95 %

85-95 %

5

Қолдиқ намлик, %

10 – 12

8,0

8,0

8-12

6

Сақлаш хусусияти

1 йилдан ортиқ

0.3 – 0,5 йил

1 йилдан ортиқ

1 йилдан ортиқ

7

Буғлатиш учун энергия сарфи, кВт•с/кг 105/5000

0,9-1,2

1,8-3,0

2,7-3,0

2-5

Нурланиш ҳарорати ошиши билан максимал нурланиш қисқа тўлқинларга қараб силжийди.


Техник мақсадлар учун ишлатиладиган тўлқин узунликларининг юқори чегараси 15 мкм билан чекланади, чунки ҳосил бўлган сув буғлари тўлқин узунлиги 15 мкм дан юқори ИҚ нурларни максимал ютиш қобилиятига эга [96;129-133 б].

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling