Педагогик
муаммо
|
Ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули
номаълум бўлган педагогик характердаги масала
|
Педагогик жараён
|
Таълим масалалари, унинг тараққиётини щал қилишга қаратилган, махсус ташкил этилган педагог ва ўқувчиларнинг мақсадли ўзаро муносабатлари
|
Педагогик малака
|
Муайян тоифадаги вазифаларни ҳал қилиш имкониятига эга бўлган мутахассиснинг касбий педагогик тайѐргарлиги даражаси ва тури
|
Педагогик технология
|
Олдиндан лойищалаштирилган педагогик жараѐнни амалиѐтга режали ва бир маромда татбиқ этиш ёки педагогик масалани эчишга қаратилган педагогнинг узлуксиз ўзаро боғланган ҳаракатлари тизимидир; 2) таълим-тарбия методларини у ёки бу тўпламини қўллаш билан боғлиқ бўлган педагогнинг узлуксиз, ўзаро шартланган ҳаракатлари тизимидир; 3)таълим шаклларини оптималлаштиришга қаратилган, техника ҳамда инсон омиллари, унинг ўзаро ҳамкорлиги асосида ўқитиш жараѐни ва билимларни эгаллаш, яратиш, қўллаш ҳамда белгилашнинг тизимли методидир
|
Педагогик фаолият
|
Таълим мақсадларини амалга оширишга қаратилган ижтимоий фаолиятнинг алоҳида тури
|
Прагматик мотив
|
Умумэътироф этилган меъёр ва қоидаларга риоя қилиш, шунингдек, келажакдаги ҳаёт траекториясининг таълим, умумий маданий ва касбий компетенсияларини шакллантириш истаги билан белгиланади
|
Таълим
инновациялари
|
Таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар
|
|