Дуал таълим принципларини жорий этиш модули бўйича ЎҚув-услубий мажмуа


Download 366.09 Kb.
bet26/34
Sana01.11.2023
Hajmi366.09 Kb.
#1737202
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34
Bog'liq
ДУАЛ ТАЪЛИМ ПРИНЦИПЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Дуал таълим – таълим дастурининг назарий, ўқув-амалий қисми профессионал таълим муассасасида, малака ҳамда компетенцияларни шакллантириш бўйича ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисм корхона (ташкилот)да ташкил этиладиган ўқитиш тури;
Дуал таълим дастури  таълим муассасаси ва корхона (ташкилот)да битирувчига муайян касб ёки мутахассислик бўйича касбий фаолиятни малакали бажаришга қаратилган профессионал таълим тайёргарлигининг асосий мазмунини белгиловчи таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа, ўқув дастур (модул)лари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти дастурларидан иборат ҳужжатлар тўплами;
Иш жойи – дуал таълим жараёни давомида ўқувчига корхона (ташкилот)дан ички тартиб қоидаларига ҳамда таълим дастурларига мувофиқ амалий кўникма ва малакаларни эгаллаши учун белгиланган иш ўрни.
Корхона (ташкилот) – профессионал таълим муассасаси билан ўқитишнинг дуал тизими асосида кадрлар тайёрлаш бўйича шартнома тузган юридик шахс. Корхона (ташкилот)ларга ўқитишнинг дуал тизими асосида кадрлар тайёрлаш бўйича профессионал таълим муассасаси билан шартнома тузган кичик бизнес субъектлари, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам киритилади.
Ўқув-амалий қисм – дуал таълим дастурига мувофиқ таълим муассасасида ўтказиладиган амалий машғулотлар ва ўқув амалиёти;
Ўқувчи кундалиги – ўқувчи томонидан ўқув дастур (модул)лари асосида корхона (ташкилот)да ўтказиладиган ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини қайд этиб бориш дафтари. Ўқувчи кундалиги гуруҳ раҳбари ва усталар томонидан назорат қилиниб имзолаб борилади;
Ўқувчи – дуал таълим дастури асосида профессионал таълим муассасаси ва корхона (ташкилот)да таълим оладиган шахс;
Уста – таълим жараёнининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини ўтказиш учун корхона (ташкилот) томонидан бириктирилган масъул шахс;
Шартнома – корхона (ташкилот) ва профессионал таълим муассасаси ҳамда корхона (ташкилот) ва ўқувчи ўртасида Дуал таълим жараёнини амалга ошириш учун тузилган ҳужжат.
8. Дуал таълимда ўқувчилар тўлов-контракт ёки давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида таълим олишлари мумкин.
Тўлов-контракт миқдори тизимида Таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Download 366.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling