5-боб. Якуний қоидалар.
29. Дуал таълим битирувчилари ўз хоҳиш истаклари бўйича келгусида меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. Бунда корхона (ташкилот) битирувчиларни ишга қабул қилиш мажбуриятини олмайди.
30. Корхона (ташкилот):
ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни корхона (ташкилот)га бориш-келиш, овқатланиш, махсус кийим-кечак (форма) ҳамда ишлаб чиқариш воситалари, хом-ашё, ётоқхона (зарур ҳолларда) билан таъминлаш харажатларини қоплаши;
таълим муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини малака оширишларини ташкил этишда иштирок этиши мумкин.
31. Дуал таълим билан боғлиқ статистик маълумотлар идоравий бўйсунувидан қатъи назар таълим муассасалари томонидан тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида
низомга 1-илова
Дуал таълимни жорий этиш бўйича корхона (ташкилот)
ва таълим муассасаси ўртасидаги
ШАРТНОМА
(намуна)
___________________шаҳар (туман) “_____”________202__йил
Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом асосида, дуал таълим бўйича кадрлар тайёрлайдиган профессионал таълим муассасаси – кейинги ўринларда “Таълим муассасаси” деб номланувчи ____________________________________________________________________________нинг
(профессионал таълим муассасаси номи)
раҳбари_________________________________________________________________________
(исми, фамилияси ва отасининг исми)
бир томонидан, иккинчи томондан дуал таълим бўйича Таълим муассасаси билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлайдиган Корхона (ташкилот) – кейинги ўринларда “Корхона” деб номланувчи ______________________________________________________________нинг
(корхона (ташкилот)нинг номи)
раҳбари______________________________________________ дуал таълимни ташкил этишда,
(исми, фамилияси ва отасининг исми)
кейинги ўринларда “Томонлар” деб номланувчи мазкур шартнома туздилар
Do'stlaringiz bilan baham: |