Дуал таълим принципларини жорий этиш модули бўйича ЎҚув-услубий мажмуа
Download 366.09 Kb.
|
ДУАЛ ТАЪЛИМ ПРИНЦИПЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ. 2.1. Корхона
- 2.2. Таълим муассасаси
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ.
1.1 ____________________________________________________ касб (мутахассислик) бўйича дуал таълим асосида малакали кадрлар тайёрлашни ҳамкорликда амалга ошириш мажбуриятини оладилар. 1.2 Ўқувчини меҳнат фаолияти иштирокчисига айлантириш орқали таълим дастурининг назарий, ўқув-амалий қисми профессионал таълим муассасасида, малака ҳамда компетенцияларни шакллантиришни ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисм корхона (ташкилот)да ташкил этиш. 2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ. 2.1. Корхона: Таълим муассасаси билан ҳамкорликда дуал таълим дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқади ва амалга оширади; Дуал таълимнинг муддатлари ҳамда корхона (ташкилот)га юборилаётган ўқувчилар таркиби бўйича таълим муассасаси билан келишади; Дуал таълим олиш бўйича ўқувчилар билан шартномалар тузади ва таълим муассасаси билан келишилган муддатларда ўқувчиларни қабул қилади; Ҳар бир ўқувчи(лар)га дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини ўргатиш учун юқори малакали мутахассис уста бириктиради; Ўқувчига дуал таълим жараёнида корхона (ташкилот)даги меҳнат фаолияти учун қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи тўлайди; Корхона (ташкилот)да дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини амалга оширилишини таъминлайди ва етарли шарт-шароитлар яратади. Таълим муассасаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ ўқувчи томонидан ўзлаштирилган ўқув модуллари асосида касб (мутахассислик) бўйича ўқитиш натижалари (компетенциялар)ни баҳолаш жараёнини ташкил этади; Ўқувчининг касб (мутахассислик)лари бўйича якуний давлат аттестациясида иштирок этади; Таълим муассасаси билан биргаликда ўқитишнинг дуал тизимида таълим берилганлиги бўйича ҳисоботларни тайёрлайди. 2.2. Таълим муассасаси: Корхона (ташкилот) билан бирга касб (мутахассислик)лар бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган таълим дастурлари асосида дуал таълим бўйича ўқув меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; Корхона (ташкилот) билан дуал таълим бериш бўйича ўқитиш муддатлари ҳамда таълим олувчи ўқувчиларнинг рўйхатини тасдиқлайди; Дуал таълимни ташкил этиш, ўқувчиларни корхона (ташкилот)га юбориш, ҳар бир ўқувчилар гуруҳига ишлаб чиқариш таълими устаси ёки ўқитувчини бириктириш бўйича буйруқни расмийлаштиради; Дуал таълим дастурини амалга оширишни таъминлайди; Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг фаолиятини назорат қилади ва улар томонидан белгиланган тартибда таълим жараёни ташкил этилишини таъминлайди; Ўқувчи кундалиги юритилишини назоратини олиб боради; Корхона (ташкилот) билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг баҳолаш жараёнини ва якуний давлат аттестациясини белгиланган тартибда ташкил этади; Корхона (ташкилот) билан келишилган ҳолда дуал таълим натижалари юзасидан ҳисоботларни тайёрлайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига тақдим этади. Download 366.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling