Таълим тизимини
модернизациялаш
|
Жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий
эҳтиёжларини, жамият ва давлатнинг малакали
кадрларга, шахснинг эса сифатли таълим олиш
бўлган талабини қондириш йўлида узлуксиз таълим тизимини барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида мавжуд механизмнинг қайта ишлаб чиқилиши ёки такомиллаштирилиши
|
Технологик модел
(паспорт)
|
Таълим ёки маънавий- маърифий тадбирнинг асосий кўрсаткичлари ва уларнинг технологик тавсифини ёритувчи ҳужжат
|
Тьютор
|
Ўқув курслари учун интерфаол методларни
танловчи, маъруза ўқитувчиси билан ўқувчи ўртасида таълимий алоқани ўрнатувчи устоз, мураббий
|
Франчайзинг
|
Ўзаро ҳамкор университетларнинг бир- бирларига ўзлари томонидан ташкил этиладиган масофавий таълим курсларини ташкил этиш ҳуқуқининг бериши
|
Эгоистик мотив
|
Шахснинг янги алоқаларни ўрнатиш эҳтиёжларини қондириш истаги билан боғлиқ бўлиб, унда хатти-ҳаракатларда кўпроқ эркинлик, камроқ масъулият ва маънавий-ахлоқий чекловларнинг заифлашуви таъминланади
|
Эдвайзер
|
Битирув малакавий иши, курс лойиҳаларининг ўқувчилар томонидан индивидуал, мустақил бажарилиши вақтида методик ёрдам берадиган
маслаҳатчи
|
Ҳамкорлик
таълими
|
Ўқув жараёнида ўқувчиларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда
ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, “педагог- ўқувчи(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини ифодаловчи таълим
|
|