Дунёга машҳур каврак ўсимлиги
Каврак ўсимлигининг табобатда ишлатилиши
Download 0.49 Mb.
|
каврак мақола
- Bu sahifa navigatsiya:
- Елим смола олиш тартиби
- 2015-2018 йилларда Ўзбекистонда етиштирилган тожик каврагидан олинган хом-ашё миқдори (минг кг).
Каврак ўсимлигининг табобатда ишлатилиши
Табобат илмининг алломаси Абу Али Ибн Сино каврак ўсимлигига қуйидагича таьриф берганлар: “Каврак уруғининг қайнатмаси (уруғи худди супургиникига ўхшаш малла ранг)ни 3 маҳал 50 граммдан ичилса, она сути кўпаяди. Ширасига анжир қўшиб ейилса, сариқ (гепатит) касаллигини тузатади. Елимига мурч, сирка қўшиб, ёмон сифатли яраларга сурилса, фойда қилади. Соч тўкилишига ҳам ўта фойдалидир.” Табобатда, кавракдан елим смола олишда мамлакатимизда асосан сассиқ каврак, куҳистон кавраги каби турлари ишлатилади. Сассиқ каврак бемор организмига ижобий таъсир этувчи биологик фаол модда ҳисобланади. Кавракнинг елим-смоласи халқ табобатида томир тортиши, ўпка сили, ўлат, захм, кўк-йўтал, тиш оғриғи, асаб ва бошқа касалликларни даволаш учун, ҳамда қувват берувчи, балғам кўчирувчи ва гижжа ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади. Илмий тиббиётда каврак елим-смоласи – «асафетида» номи билан кукун, эмульсия, ва тиндирма ҳолида оғриқ қолдирувчи, балғам кўчирувчи, қувват берувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади. Тиббиётда ишлатиладиган елим-смола таркиби эфир мойлари, унга саримсоқ ҳиди берувчи органик сулфидлар, пинен, кумаринлар ва бошқа бирикмалардан ташкил топган. Шарқ мамлакатларидан Эрон, Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистонда каврак шираси ва илдизи озиқ-овқат саноатида зиравор сифатида, косметика саноатида атторлик воситалари ишлаб чиқаришда ишлатилади. Елим смола олиш тартиби Каврак илдизидан елим смола олиш эрта баҳордан бошланиб кузгача давом этади. Баҳорги босқич тайёргарлик кўриш даври бўлиб, бунда елим смола олинадиган майдон белгилаб олиниб кавракнинг умумий захираси аниқланади ва елим смола олинадиган ўсимликлар белгилаб чиқилади. Каврак монокарп ўсимлик бўлганлиги учун барча тупида пояси бўлмайди. Шунинг учун ҳам ўсимликни илдизини поя ва ер устки барглардан тозалаб, смола олишга тайёрлаш лозим. Бунинг учун каврак илдизи атрофини 5-10 см чуқурликда ва 20-25 см кенгликда ковлаб, илдизининг тепа қисми очилади. Каврак илдизининг устки қисми очилганидан сўнг, елим-смола олиш учун кесиб қўйилади. 5-6 кун ўтгандан кейин сифатли елим-смола данак шираси йиғилади, ва тўпланган елим-смола йиғиштириб олинади, сўнг яна янги жойдан кесиб қўйилади. Мавсум давомида, ўсимлик илдизининг катта кичиклигига қараб, 15-20 маротаба кесик қилиш мумкин. Елим-смола йиғиш мавсуми тугаганидан сўнг, келгусида ўсимлик қуриб қолмаслиги учун ҳар бир тупни устини тупроқ билан ёпиб қўйиш керак. Кавракнинг табиий захираларини камайиб кетишининг олдини олишнинг асосий йўлларидан бири, каврак ўсадиган табиий шароитда уларни экиб кўпайтиришдан иборат. Бунинг учун, ёзда пишиб етилган каврак уруғидан тайёрлаб, тозаланган уруғни кузда табиий шароитда каврак ўсадиган майдонда 5-10 см чуқурчалар қазиб, ҳар бир чуқурчага 3-5 дона уруғ қадаб, устини тупроқ билан ёпиб чиқиш тавсия қилинади. Елим-смолани етилган, катта ёшдаги ўсимлик тупидан олиш тавсия этилади. Биологик жиҳатдан етилмаган 2-3 ёшли ўсимликлардан елим-смола олиб бўлмайди. Ҳар бир 10 м² майдондаги 5 та етилган ўсимликлардан учтасидан елим-смола олиш мумкин. Республикамизда каврак елимини тайёрлаш расман 2006 йилдан бошланган. Каврак ўсимлигини келгуси йилларда кўпайтириш мақсадида ундан уруғини олиш учун, ҳар бир 400-500 м² майдонда 2-3 туп гуллаган ва уруғ боғлаган ўсимликларни қолдириш мақсадга мувофиқдир. 2015-2018 йилларда Ўзбекистонда етиштирилган тожик каврагидан олинган хом-ашё миқдори (минг кг). Ўзбекистонда 1 кг каврак смоласининг ўртача нархи ҳозирги кунда 200-250$га тенг. 1 гектар ерга ўртача 30000 тупгача каврак кўчати экиш мумкин. 1 туп каврак кўчати ўртача 50 грамм ҳосил олиш имконини беради. 30000 туп каврак кўчатидан ўртача 1200-1500 кг гача ҳосил олиш мумкин. Шу билан биргаликда, 1 гектар ерга ўртача 15кг миқдорда каврак уруғи сепиш орқали ҳам юқори унумдорликка эришиш мумкин ва бу уруғ 5-6 йилдан кейин шира беришни бошлайди. Шунингдек, 1 гектар ерга 220-230 кг карбамид сепиб, ерни 3 марта шудгор қилинса уруғ эрта етилади ва вақтидан 2 йил олдин ўсимлик шира бериш имконини беради. 1гектар ерга каврак етиштириш учун сарфланадиган ўртача харажат 68 млн сўмни ташкил қилади. (ерни бир марталик шудгорлаш хизмати-1 млн сўм, 1 нафар доимий ва 5 нафар мавсумий ишчининг иш ҳақи-33 млн сўм, 15 кг каврак уруғини экиш-30млн сўм, ер солиғи ва бошқа харажатлар–1 млн сўм). 2021 йилда Қашқадарё вилоятининг биргина Деҳқонобод туманида жами 919,8 минг долларлик каврак ўсимлиги хом-ашёси экспорт қилинди. Қизиқарли жиҳати шундаки, жорий йилнинг 1-квартал ҳолатига кўра вилоятда ушбу ўсимликнинг экспорт ҳажми 1195,2 минг долларни ташкил қилди. Шундан, 975,646 минг доллари вилоятнинг Деҳқонобод туманига, 219,57 минг доллари Муборак тумани ҳиссасига тўғри келади. К аврак ўсимлигидан қуритиб олинадиган кукун - Асафетида (қуритилган ятекс)120 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинади. Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи мамлакат Ҳиндистон бўлиб, 2020-2021 апрель-ноябр бўйича Ҳиндистонда жами $7,93 млн. долларлик асафетида экспорт қилинди. Ҳиндистон мамлакати йилига ўртача 1542 тоннадан кўп (122,5 млн долларлик) асафетида хом-ашёсини Эрон, Афғонистон ва Ўзбекистондан импорт қилади. Дунё бўйича истеъмол қилинадиган каврак ўсимлигининг 40%и Ҳиндистон мамлакатига тўғри келади. Шунигдек, охирги 2 йилда Ҳиндистонда 373 та фермер хўжаликлари каврак ўсимлигини етиштириш бўйича керакли билим тажриба бериб ўқитилди. Ҳозирги кунда шундан 167 та фермер хўжаликлар каврак ўсимлигини етиштиришни йўлга қўйган. Ҳар бир каврак кўчатидан ўртача 25-30 грамм кукун олинади. 1 гектар ердан ўртача 250 кг кукун олса бўлади. Маълумот учун: Ҳиндистондан экспорт қилинадиган асафетиданинг 60,91%и Бирлашган Араб Амирликлари – 231,34 минг кг (2,12 млн доллар), Америка 108,13 минг кг (1,28 млн доллар), Сауди Арабистон - 94,28 минг кг (0,6 миллион доллар), Сингапур – 73,33 минг кг (0,57 млн доллар) ва Малайзия 71,94 минг кг (0,45 млн доллар) мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Республикада каврак етиштиришни ривожлантириш ва саноатлаштиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.04.2022 йилдаги фармони тасдиқланди. Мазкур фармонга биноан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Яйлов хўжалигини ривожлантириш Уюшмаси билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг каврак ўсиши учун қулай иқлим шароитларига эга ҳудудларида кавракни қайта ишловчи корхоналар, каврак йиғиш ва етиштириш билан шуғулланувчи уй хўжаликлари (жисмоний шахслар) ва каврак кўчатчилиги хўжаликлари кооперациясига асосланган каврак етиштириш кластерлари ташкил қилинади. Хусусан, 2022 йил 1 майдан бошлаб уч йил давомида каврак етиштиришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларидан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади. Каврак ўсимлигини етиштирувчилар ва унинг хомашёсини қайта ишловчи корхоналар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан импорт қилинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хомашё, материаллар ва фурнитуралар божхона божидан озод этилади. Маълумот учун: Давлат экология қўмитасининг 2022 йил 21 февралдаги 50-сонли буйруғига асосан, жорий йилда давлат ўрмон фондидан ташқари 12 тонна сассиқ каврак уруғи экспорти, 45 тонна смола шираси хом-ашёси, давлат ўрмон фондидан 10 тонна смола шираси, 5 тонна шашир каврак илдизи ва 5 тонна ўсимлик барги хом-ашёси учун квота белгиланди. Ушбу буйруқ буйича 2022 йилда тожик каврагидан шира олишга квота белгиланмаган. Факатгина 2022 йилда ўрмон хужалигига карашли ер майдонларидан 15 тонна Тожик кавраги уруғи қайта экиш учун йиғишга квота белгиланган. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling