Э. ғозиев умумий психология


Download 3.91 Mb.
bet20/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

Адабиётлар


  1. Леонтьев А.Н. Деятельность. Сознание. Личность. –М. : “Политиздат”, 1975.

  2. Рубинштейн С.Л. Бўтие и сознание.-М.: 1957.

  3. ғозиев Э.ғ. Умумий психология.-Т.: “Университет”, 2002.



IV БОБ
Фаолиятнинг психологик талқини




1. Фаолият тўғрисида умумий тушунча


Психология фанида ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати (уларнинг қайси тараққиёт босқичидан қатъи назар), хулқ-атворининг юзага келиши кўп жиҳатдан уларни қуршаб турган макро, микро ва мизе муҳитга боғлиқ. Уларнинг намоён бўлиши биологик (табиий) шартланган омиллар, воситалар томонидан белгиланади ва бошқарилиб турилади. Инсонни ҳайвонот оламининг хусусиятлари билан қиёслашга ҳаракат қилсак, у ҳолда мутлақо бошқача воқеликнинг шоҳиди бўлишимиз мумкин. Чунончи, шахс ўзининг фаоллиги билан ҳайвонот оламидан фарқли ўлароқ ажралиб туради, мазкур ҳаракатлантирувчи куч (фаоллик) илк болалик ёшидан эътиборан ижтимоий-тарихий тараққиёт давомида тўпланган инсониятнинг тажрибасига ва жамиятнинг қонун-қоидаларини эгаллашга йўналтирилган бўлади. Узоқ даврлар давом этган махсус жараённинг таъсирида содда тарздаги хатти-ҳаракатда фаоллик устуворлик қилганлиги туфайли ўзининг юқори босқичига ўсиб ўтиб, янгича мазмун, моҳият, шакл ва сифат кашф этган. Фаоллик негизида пайдо бўлувчи ўзгача сифатни, ўзига хосликни эгаллаган хатти-ҳаракатнинг юксак кўриниши, фақат инсонгагина тааллуқлилиги орқали у психология фанида фаолият деб номлана бошланди. Фаолият фаолликнинг шахсга хос тури сифатида вужудга келиб, у ўзининг психологик аломатлари билан хатти- ҳаракатдан тафовутланади. Унинг фарқли аломатлари тавсифи юзасидан мақсадга мувофиқ мулоҳазалар юритиш айни муддаодир.


Биринчидан, фаолиятнинг мазмуни тўла-тўкис уни юзага келтирган табиий, биологик ва маънавий эҳтиёж билан шартланмаганлиги туфайли унинг психологик механизми ҳам ўзгача негизга қурилиши мумкин. Мабодо эҳтиёж мотив (лотинча motiv туртки, ҳаракатга келтирувчи деган маънони англатади) сифатида фаолиятга ички туртки бериб, уни жадаллаштиришга, фаоллаштиришга эришса, у вазиятда фаолиятнинг мазмуни, шакллари ижтимоий: шарт-шароит, талаблар, зарурият, тажриба кабилар билан белгиланади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, инсонни меҳнат қилишга ундаган мотив моддий овқатга нисбатан эҳтиёж вужудга келиши туфайли туғилиш ҳодисаси муайян даражада учраб туради. Аксарият ҳолларда ишчи дастгоҳни очликнинг олдини олиш учун эмас, балки жамият томонидан масъул ижтимоий вазифа сифатида белгиланганлиги сабабли бошқаришга қарор қилади. Бундан кўриниб турибдики, ишчининг меҳнат фаолияти мазмуни моддий эҳтиёж билан эмас, балки мақсад билан белгиланади, бу ўз навбатида мақсаднинг ижтимоий негизида ётувчи тайёрлаш масъуллиги билан уйғунлашиб кетади. Модомики шундай экан, одам нима учун бундай йўсинда хатти-ҳаракат амалга оширгани, унинг нимани кўзлаб иш қилаётгани мос келмайди, чунки уни фаолликка ундовчи туртки, хоҳиш-истак билан фаолиятни йўналтирувчи аниқ мақсад ўзаро мутаносиб эмас. Бинобарин, фаолият фаоллик манбаи ҳисобланмиш эҳтиёж сифатида юзага келган тарзда фаолликнинг йўналтирувчиси тариқасидаги англанилган мақсад билан идора қилинади.
Иккинчидан, фаолият муваффақиятини таъминлаш учун психика нарса ва ҳодисаларнинг хусусий объектив хоссаларини акс эттириши, қўйилган мақсадга эришиш йўл-йўриқларини аниқлаб бериши жоиз.
Учинчидан, фаолият шахснинг хулқ- атворини мақсадга қаратилган ҳаракатларни рўёбга чиқариш, юзага келган эҳтиёжларни ва ёрдамга муҳтожлиги йўқ фаолликнинг имконини берадиган бошқаришни уддалаши лозим. Шунинг учун фаолият билиш жараёнларисиз, иродавий зўр беришсиз амалга ошиши амри маҳол, чунки у ҳар иккала омил билан узвий алоқага киришганидагина яратувчанлик хусусиятини касб этади, холос.
Одатда фаолиятга таъриф берилганда, биринчи галда англашилган мақсад билан бошқарилиши, сўнгра психик (ички) ва жисмоний (ташқи) фаолликдан иборат эканлиги таъкидлаб ўтилади. Лекин ушбу белгилар фаолият таърифини мукаммал тарзда очиб беришга қурби етади, деган гап эмас, албатта.
Инсон фаоллигида англанилган мақсад мавжудлиги тўғрисида мулоҳаза юритиш учун ҳар хил хусусиятли бир қанча омилларга мурожаат қилишга тўғри келади. Фаолиятнинг мотивлари, рўёбга чиқариш воситалари, ахборот танлаш ва уни қайта ишлаш англанилган ёки англанилмаган, баъзан англанилганлик нотўкис, ҳатто у нотўғри бўлиши мумкин. Жумладан: а) мактабгача ёшдаги бола ўйин фаолиятига нисбатан эҳтиёжини гоҳо англайди, холос; б) бошланғич синф ўқувчиси ўқув мотивларини ҳамиша ҳам англаш қурбига эга бўлмайди; в) ўсмир ҳам хулқ мотивларини нотўкис ва нотўғри англаши мумкин; г) ҳатто вояга етган одам баъзан хулқ мотивини ноўрин хаспўшлашга интилади. Бундан ташқари, ҳатто фаолиятни амалга оширишни режалаштириш, уни рўёбга чиқариш учун қарор қабул қилиш, маҳсулани тахминлаш, хулоса чиқариш ҳам англанилганлик кафолатига эга эмасдир. Чунки фаолиятни рўёбга чиқарувчи ҳаракатнинг аксарияти онг томонидан бошқарилмайди, жумладан, велосипед учиш, куй чалиш, китоб ўқиш, телефон қилиш одатий ҳодисадир.
Шуни уқтириб ўтиш лозимки, фаолиятнинг жабҳаларини онгда акс этиш даражаси ва мукаммаллиги унинг англанилганлиги кўрсаткичи, мезони ҳисобланади. Лекин фаолиятнинг англанганлиги даражаси кенг кўламли бўлишига қарамасдан, мақсадни кўзлаш (англаш) унинг устувор белгиси вазифасини ўйнайверади. Фаолиятда мақсадни англаш иштирок этмаса, унда у ихтиёрсиз(импульсив) хатти-ҳаракатга айланиб қолади ва бундай ҳолат кўпинча ҳиссиёт билан бошқарилади. Жаҳл, ғазаб (аффект), кучли эҳтирос ҳолатлари юз берган одам ихтиёрсиз ҳаракат қилади. Бироқ хатти-ҳаракат ихтиёрсизлиги унинг англанилмаганлигини билдирмайди, аксинча бунда инсон мотивининг шахсий жабҳаси англанилган бўлади, унинг ижтимоий мазмуни эса қамраб олинмайди.



Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling