Education, science andinnovation


TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYA 2019/2-SON


Download 245.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana21.11.2023
Hajmi245.18 Kb.
#1791092
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Илк мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ижро ҳокимияти модернизацияси

TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYA 2019/2-SON
73


IJTIMOIY SIYOSIYINSTITUTLAR, JARAYONLAR VA TEXNOLOGIYALAR
Ушбу қонун асосида ўзбек халқининг миллий 
давлатчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда 
ҳокимлик лавозимини таъсис этди. 1992 йилда 
илк бор Тошкент шаҳрида ва 12 та вилоятда, 163 
та қишлоқ тумани, 18 та шаҳар тумани ҳамда 120 
та шаҳарда ҳокимлар тайинланди ва тасдиқланди, 
уларнинг 
аппарати 
-
ҳокимиятлар 
тузилди. 
Ҳокимлар институтини қайтадан тиклаш ва 
маҳаллий бошқарув органларини ташкил этиш 
бўйича ўтказилган тадбирлар кучли ҳокимиятнинг 
шаклланишидаги асосий қадамлардан бири бўлиб 
хизмат қилди [4].
Янги мустақил давлат - Ўзбекистон Республика- 
си ижро ҳокимияти тизимини модернизациялаш 
масаласи 2,5 йил давомида фаолият юритган 
Республика 
Конституциявий 
комиссиясининг 
асосий тадқиқот мавзуларидан бири бўлди ва бу 
1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси 
Олий Кенгашининг XII чақириқ XI сессиясида 
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конс- 
титуциясида ўз ифодасини топди. Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституцияси 
барча 
соҳалар 
сингари ижро ҳокимиятининг янги яхлит тизимини 
шакллантиришнинг бош назарий-ҳуқуқий мезони 
бўлди. Конституциянинг ғоялари, мақсадлари, 
ҳар бир моддаси “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон 
Декларацияси”, 
бошқа 
халқаро 
ҳужжатлар, 
ривожланган демократик мамлакатларда шакллан- 
ган демократик тамойиллар ва қадриятлар, қарийб 
уч минг йиллик миллий ва шарқона давлатни идора 
этиш анъаналарини ўзида мужассамлаштирди 
[5]. Конституцияда ҳокимиятнинг учга бўлиниш 
принципи 
мустаҳкам 
белгилаб 
қўйилди 
ва, 
шунингдек, ижро ҳокимиятини амалга оширишнинг 
мустақил тараққиётга хос бўлган йўллари кўрсатиб 
берилди.
Илк мустақиллик йилларида Ўзбекистонда 
амалга оширилган ижро ҳокимиятини модерни- 
зациялаш жараёнини тадқиқ қилиш асосида 
қуйидаги хулосаларни олдинга суриш мумкин:
• Ушбу ислоҳотлар, аввало, бошқарув тизимида 
чуқур илдиз отган партиявий-бюрократик тизимни 
тугатишга қаратилди;
• Давлат бошқаруви, жумладан, ижро ҳокимияти 
тизимидаги ислоҳотлар зарурияти ўз вақтида 
англанди. Бунинг исботи сифатида Ўзбекистон 
ССРда Собиқ Иттифоқ республикалари ичида 
биринчи бўлиб Президент лавозимининг таъсис 
этилишини кўрсатишимиз мумкин;
• Ўзбекистонда амалга оширилган ижроия- 
бошқарув ислоҳотлари “ўтиш даври” ҳолатида 
мамлакатда кучли президентлик бошқарувини 
жорий этишни устувор мақсад қилиб олди;
• 1990-1993 йилларда олиб борилган ижро ҳоки- 
мияти ислоҳотлари Ўзбекистонда давлат бошқа- 
руви тизимини модернизациялаш жараёнлари- 
нинг кейинги босқичлари асосий йўналишларини 
белгилаб берди.
Юқоридаги хулосаларга қўшимча қилиб шу- 
ни таъкидлаб ўтмоқ жоизки, илк мустақиллик 
йилларида амалга оширилган ижро ҳокимиятини 
модернизациялаш йўналишидаги ислоҳотлар ўз 
даври хусусиятларидан келиб чиқиб, мамлакатда 
барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб 
этди.

Download 245.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling