Education, science andinnovation
TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYA 2019/2-SON
Download 245.18 Kb. Pdf ko'rish
|
Илк мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ижро ҳокимияти модернизацияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- THE MODERNIZATION OF PUBLIC ADMINISTRATION IN THE EARLY YEARS OFINDEPENDENCE OF UZBEKISTAN
TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYA 2019/2-SON
IJTIMOIY SIYOSIYINSTITUTLAR, JARAYONLAR VA TEXNOLOGIYALAR ИЛК МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖРО ҲОКИМИЯТИ МОДЕРНИЗАЦИЯСИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ИСПОЛНИТЕЛЬНОЙ ВЛАСТИ ЗА ПЕРВЬ1Е ГОДМ НЕЗАВИСИМОСТИ В УЗБЕКИСТАНЕ THE MODERNIZATION OF PUBLIC ADMINISTRATION IN THE EARLY YEARS OFINDEPENDENCE OF UZBEKISTAN Ж.Д. Акрамов - таянч докторанти Ўзбекистон Миллий университети Аннотация Мақолада Ўзбекистонда илк мустақиллик йилларида давлат бошқарувини модернизациялаш жараёнлари таҳлил қилинган. Муаллиф турли характердаги илмий-сиёсий материаллар асосида Ўзбекистонда илк мустақиллик йилларида амалга оширилган ижро ҳокимиятини модернизациялаш йўналишларини белгилаб берган муҳим тенденциялар ва омилларни тавсифлайди. Калит сўзлар: Модернизация, ижро ҳокимияти, илк мустақиллик йиллари, Президент, Вазирлар Маҳкамаси, Бош вазир, маҳаллий ҳокимият. Аннотация В статье анализируются процессъг модернизации государственного управления в ранние годт независимости Узбекистана. На основе разнохарактернъх научно-политических материалов автор характеризует ключевъе тенденции и факторъ, определяюцие направления реализации модернизации исполнительной власти в ранние годъ независимости Узбекистана. Ключевме слова: Модернизация, исполнительная власть, ранние годъ независимости, Президент, Кабинет Министров, Премьер-министр, местное управление. Annotation In the article are analyzed the processes o f modernization o f public administration in the early years o f Independence o f Uzbekistan. Based upon various scientific and political sources, the author elucidates the key trends and factors that determined the directions o f implementation o f the modernization o f the executive power in Uzbekistan in the early years o f Independence. Keywords : Modernization, the executivepower, the early years o f Independence, the President, the Cabinet o f Ministries, Prime-minister, local governance. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси мус- тақилликни қўлга киритгач, ўз тараққиёт йўли- ни белгилашга эҳтиёж туғилди. Бундай эҳтиёж- лардан дастлабкиси давлат бошқаруви тизимида ислоҳотларни ўтказиш, яъни сиёсий модерни- зацияни амалга оширишга бўлган эҳтиёж эди. Чунки Совет иттифоқи парчаланиб ва у суянган тоталитар бошқарув тузуми таназзулга юз тутиб, халқнинг ҳокимиятга бўлган ишончи тобора йўқолиб бормокда эди. Бундай даврда бошқарув тизимини ислоҳ қилиш мамлакатнинг тикланиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланарди. Барчага маълумки, собиқ Совет тузуми даврида бошқарув ҳокимияти партия ҳукмронлигига бўйсундирилган бўлиб, Ўзбекистон ССРда ижро ҳокимиятига раҳбарлик Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси Биринчи Котиби томонидан амалга ошириларди. XX аср 80— 90 йиллари 72 чегарасида Совет иттифоқида бўлган сиёсий жараёнлар: “Қайта қуриш” сиёсати, халқларнинг миллий ўзлигини англаш жараёни ва бошқа шу кабилар коммунистик партиянинг ва унинг мафкуралари обрўйини тушириб юборди ҳамда давлат механизмини партия назоратидан ҳоли қилиш эҳтиёжи юзага келди. Марказда бошланган бу жараёнлар республикаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Лекин Ўзбекистон раҳбарияти бундай талабни бошқа республикалардан олдин пайқаб етди. Мустақилликни қўлга киритган Ўзбекистон олдида қуйидагилар биринчи навбатдаги вазифалар бўлиб қолди: а) эски маъмурий-буйруқбозлик тизимини, унга мувофиқ бўлган ҳокимият ва бошқарув органларини тугатиш; Download 245.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling