Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари
Download 308.68 Kb.
|
Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари
Ёғочнинг хоссалари
Физик хоссалари. Ёғочнинг ранги асосан ҳужайралардаги рангли моддалар миқдорига, дарахтнинг ёшига ва қандай шароитда ўсганлигига боғлиқ. Иқлим шароити ўртача бўлган жойларда ўсган дарахтлар одатда, бир хил рангда (оқ-сарғишдан жигарранггача) бўлади. Қарағай, тилоғоч, эман ва шунга ўхшаш дарахтлар ўзагининг ранги ёғочидан тубдан ажралиб туради. Айрим ҳолларда ёғочда пайдо бўладиган ғайри табиий ранглар, яъни рангли доғлар ёки қатламлар унда замбуруғ касаллиги бошланаётганлигидан дарак беради. Физик-кимёвий омиллар таъсирида ёғочнинг ранги вақт ўтиши билан ўзгаради. Масалан, зирк дарахти танасидан тилинган ёғоч вақт ўтиши билан ўз рангини оч бинафшадан сариқ-қизғиш ранггача ўзгартиради. Бунга сабаб, ёғоч ҳужайраларидаги айрим моддаларнинг ҳаво ва нур таъсирида оксидланишидир. Намлик ёғоч ҳужайраларида, улар орасидаги бўшлиқларда, пардалар юзасида эркин, гигроскопик ёки кимёвий бириккан ҳолатда бўлади. Янги кесилган дарахтда намлик миқдори 35 дан 40 %гача бўлиши мумкин. Сунъий ёки табиий усулда қуритилган ёғочда эркин ҳолатдаги сув 12–15 %ни ташкил этади. Маълумки, ашёларнинг зичлиги уларнинг ғоваклигига боғлиқ. Бу қонуният ёғочга ҳам тегишлидир. Ёғочдаги ғоваклар унинг умумий ҳажмининг 35–80 %идан иборат. Кўп ғовакли ёғочлар таркибида сув микдори кўп бўлади. Масалан, ҳажмий оғирлиги 400 кг/м3 бўлган арчада ғоваклар ҳажми 65–70 % бўлса, эманда 40–45 %ни ташкил этади. Чунки, у зич ва оғир, ҳажмий оғирлиги эса 700–750 кг/м3 га тенг. Сув юқтирувчанлиги сабабли ёғочнинг намлиги тез-тез ўзгариб туради. Бундай ўзгарувчан шароитда у тез чирийди. Ёмгирда, зах бинода, нам ерда ва шунга ўхшаш бошқа ташқи сабаблар туфайли намланишдан ташқари, ёғочнинг табиий намлиги ҳам бор; бу намлик дарахтда шира ҳолатида бўлади. Шу шира ташқи намлик ва сув таъсирида тез ачиб, бижшйди ва ёғочда касалликларни вужудга келтиради. Ёғоч намлигини 100–105°С ҳароратда турғун оғирликкача қуритиб, қуйидаги формуладан хясоблаб топиш мумкин: W = ((m1 - m) /m)100 %, бунда, W - ёғочнинг намлиги; m1 – ёғочнинг қуритилишдан олдинги оғирлиги; m – турғун вазнгача қуритилган намунанинг оғирлиги. 1-жадвалда игнабаргли ёғочларнинг физик хоссалари келти-рилган. Қуруқ ёғочни тўла сувга шимдирилганда ундаги ҳужайра деворлари ҳар хил ўлчамда шишади, натижада, ёғоч буюмнинг ҳажми, ўлчамлари катталашади. 1-жадвал Download 308.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling