Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари
Чўзилишдаги мустаҳкамлиги
Download 308.68 Kb.
|
Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёрилишга қаршилиги.
- Эгилишга мустаҳкамлиги.
Чўзилишдаги мустаҳкамлиги. Ёғочнинг толалари бўйлаб чўзилгандаги мустаҳкамлик чегараси жуда катта. Толаларига кўндаланг бўлганда эса жуда кичик бўлади. Чўзилишга ишлайдиган ёғоч конструкциялар жуда кам тайёрланади, чунки унинг юк қўйилган қисми ёрилиши мумкин. Игнабаргли дарахтларнинг хоссалари нам шароитда жуда кам ўзгарганлиги учун уларнинг 12 % намликдаги мустаҳкамлик чегарасини қайта ҳисоблашнинг ҳожати йўқ.
Ёрилишга қаршилиги. Ёғочга мих, пона ва бошқалар қоқилганда у толалари бўйлаб ёрилиши мумкин. Ёрилувчанлиги, аввало, толаларининг зичлигига боғлиқ. Ёрилувчанликка синаш учун қалинлиги ва эни 20 мм. ли призмани рандалаб, 4-расмда кўрсатилган ўлчамларда намуналар тайёрланади ва Михаэлис асбобида икки учидаги ўйиққа куч бериб тошилади. Ёғочлар жуда қийин ёрилувчан (шамшод, граб, олча, тисс), қийин ёрилувчан (заранг, шумтол, каштан) ва осон ёрилувчан (қарағай, терак, эман, арча) бўлади. Эгилишга мустаҳкамлиги. Ёғоч эгувчан статик кучга катта қаршилик кўрсата ола-ди. Ёғочнинг толалари бўйлаб эгилишга мустаххамлик чега-раси чўзилишга нисбатан салкам икки баробар кўп. Шунинг учун ҳам қурилишда ёғоч эгилишга ишлайдиган конструкциялар (кўприклар қуришда) сифатида кенг ишлатилади. Ёғочнинг статик эгилишга мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш учун тажрибахона шароитида рандалаб силлиқланган тахтадан 20x20x300 мм ўлчамли намуналар тайёрланади ва 5-расмда кўрсатилган синаш схемасига амал қилиб, гидравлик зичлагичда синалади.
Намунага қўйилган икки куч намунанинг қалинлиги (тангенциал йўналиш) бўйича таъсир этиб, уни эгади. Намунага таъсир этаётган кучнинг тушиш тезлиги минутига 700 кг дан ошмаслиги лозим. Намуна синалгандан кейин унинг намлиги аниқланади ва олинган натижаларни қуйидаги формулага қўйиб, ёғочнинг статик эгилишга мустаҳкамлик чегараси (wэг) топилади: wэг = РmaxL/bh2, МПа, бунда, Рmax – синдирувчи куч, кг; L – таянчлар оралиғи, см; b -намунанинг эни, см; h – баландлиги, см. Ёғочнинг табиий намликдаги эгилишга мустаҳкамлигини стандарт намлик 12 %даги мустаҳкамликка айлантириш учун қуйидаги формула дан фойдаланилади: 12эг = W (1+ ) (W-12) бунда, – тузатиш коэффициенти. Ёғочнинг турига кўра статик эгилишга мустаҳкамлик чегараси 3-жадвалда келтирилган. 3-жадвал
Download 308.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling