Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари


Download 308.68 Kb.
bet2/10
Sana13.04.2023
Hajmi308.68 Kb.
#1350606
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари

Япроқли ёғоч турлари. Япроқли ёғоч дурадгорлик буюмлари, фанер, паркет, мебель ва шу кабилар учун ишлатилади. Уларнинг пишиқ ва чиройли текстурага эга бўлган қаттиқ турларига эман, шумтол, заранг, оққайин ва нок киради. Бундай дарахт танасидан тилинган тахтада ёғоч толалари ва ўзак нурларининг яққол кўриниб туриши ундан ишланган буюмга чирой беради. Япроқли ёғочларнинг юмшоқ турлари қорақайин, зирк, оққайин, тоғ терак, терак, ёнғоқ, арғувон мебель тайёрлаш ва пардоз буюмлар ишлашда қўлланилади.
Эманнинг қишда барги тўкиладиган, ёзги ва барги йил бўйи тўкилмайдиган турлари мавжуд. Эманнинг бу иккала тури барги ва танасининг ташқи кўриниши билан бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг хоссалари деярли бир хил, аммо ёзги эманнинг танаси анча тўғри бўлади. Эман жуда чуқур илдиз отади. У 500–600 йил яшайди. Зич ўрмонда ўсган эман дарахти одатда, тўғри, кам шохли ва баланд, алоҳида ўсгани эса паст, йўғон, сершох бўлади.
Эман ёғочи жуда қаттиқ, пишиқ, оғир ва чиройли, қўнғир ёки сарғиш рангда бўлади. 60–80°С ҳароратда қуритилганда, унинг ҳажми бирмунча кичраяди, яъни киришади. Натижада, эмандан ишланган буюмда дарзлар ҳосил бўлади. Сувда кўп вақг турган эман ёғочи жуда қаттиқ бўлиб қолади. Бунга сабаб эмандаги тери ошлайдиган кислоталар темир оксидлари билан бирикиб, сувга чидамлилиги ортади ва ёғоч юзаси қораяди. Техник хоссалари яхши бўлганлиги, чидамлилиги сабабли эман кўприклар, гидротехник иншоотлар қуришда кенг қўлланилади. Ёғочининг радиал ва тангенциал кесими жуда чиройли. Улар паркет, бочка тахтаси, фанер, мебел тайёрлаш ва пардозлашда ишлатилади.
Қайрағоч – ўзаги оч кўнғир ёки кулранг қўнғир, пўстлоқ ости қатлами кенг, оч сариқ ёғочли дарахт. Қайрағоч тахтасининг зарбга қаршилиги юқори. Ўзи оғир, пишиқ, бироз эгилувчан, қаттиқлиги ўртача ашё. Айниқса, сувда ўз пишиқлигини яхши сақиайди, очиқ ҳавода, нам шароитда эса тез чирийди. Қайрағоч гидротехник иншоотларда кўплаб ишлатилади.
Оққайин баргли дарахтлар ичида энг кўп тарқалган. Унинг ёғочи қаттиқ ва пишиқ. Лекин танасининг эгрилиги ва турли замбуруғлар таъсирига чидамсиз бўлганлиги сабабли айрим буюмларга яроқсиздир. У фанер ишлаб чиқариш саноатида кўп ишлатилади. Пўстлоғининг оқлиги унда смолали моддалар (масалан, бетулин) борлигини билдиради. Шунинг учун пўстлоғи шилинмаган оққайин танасидан нам ўтмайди, унга емирувчйлар зарар етказмайди. Агар ёгочи чирий бошлаган бўлса, ранги ўзгаради.

Download 308.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling