Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари
Download 308.68 Kb.
|
Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сиқилишдаги мустаҳкамлик.
- Ёғочларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси
Механик хоссалари. Ёғочнинг механик хоссалари унинг анатомик тузилишига, толаларининг жойлашишига ва зичлигига, ҳужайралар орасидаги моддалар миқдорига боғлиқ. Механик хоссаларга кўра бошқа ашёларга нисбатан ёғочнинг кўпгина афзалликлари бор. Унинг чўзилишга, сиқилишга, эгилишга мустаҳкамлиги, ёрилишга қаршилик кўрсатиш каби хоссалари қурилишда жуда қўл келади.
Сиқилишдаги мустаҳкамлик. Кўпчилик ёғоч конструкциялар сиқилишга ишлайди. Масалан, қозиқ, устун, синч ва ҳ.к. Ёғоч конструктив элемент сифатида ишлатилганда толаларининг йўналиши ва тури эътиборга олинади. Масалан, ёғоч толалари бўйлаб таъсир этадиган сиқувчи кучларга кўндаланг тушадиган кучларга нисбатан яхши қаршилик кўрсатади. Шу сабабли, ёғоч ашёларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси икки кўрсаткич: толалари бўйлаб ва толаларига кўндаланг сиқилиш билан ифодаланади (2-жадвал). 2-жадвал Ёғочларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси
Толалари бўйлаб сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш учун ёғочнинг нуқсонсиз жойидан 20x20x30 мм ўлчамдаги намуналар тайёрланади. Намуналар гидравлик прессда сиқилишга синалади ва олинган натижа ёғочнинг 12 % намлигидаги мустаҳкамлигига келтирилади: 3-расм. Ёѓоч мустаҳкамлигига намликнинг таъсири: а–кўндаланг эгилиши; б– толалар бўйлаб сиқилиши; с–толалари бўйлаб ёрилиши. 12мб = wмб(1+)(w-12), бунда, 12тб – ёғочнинг 12 % намлигида толалари бўйлаб сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси, МПа; wмб – ёғочнинг табиий нам ҳолатида мустаҳкамлик чегараси, МПа; – намлик учун тузатиш коэффициенти. Тузатиш коэффициенти ёғочнинг намлиги 1 % ўзгарганда унинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси ўзгаришини ифодалайди: оққайин, тилоғоч, қарағай учун = 0,05 га, эман, арча, пихта учун = 0,04 га тенг. Ёғочнинг намлиги унинг эгилишига ва мустаҳкамлигига катта таъсир кўрсатади. Нам ёғочнинг эгилишдаги ва сиқилишдаги мустаҳкамлиги қуруқ ёғочникига нисбатан кам бўлади. Айниқса, нам ёғоч конструкциясига куч аста-секин таъсир этганда буни яққол кўриш мумкин. Ёғоч нам бўлганда увдаги ҳужайралар елимсимон коллоид моддалар билан тўла туради, толалар эса шишган ҳолатда бўлади. Ёғочнинг қуриши натижасида ундаги эркин ва кимёвий бириккан сувлар буғланиб, елимсимон моддалар толаларга шимилади, натижада, ёғоч қаттиқ ҳолатга ўтади. Ҳужайра пардалари ва толалар ташқи куч таъсирига яхшироқ қаршилик кўрсата олиш хоссасига эришади. Ёғочнинг намлиги билан унинг мустаҳкамлиги орасидаги боғланиш 3-расмда келтирилган. Ёғочнинг толаларга кўндаланг тушадиган куч таъсирида сиқилишга мустаҳкамлиги бирмунча кичик бўлади, чунки ёғоч толалари узунаси бўйлаб бўшликлар ва ҳужайралар билан ўзаро ажралиб туради, бинобарин, куч таъсирида у осонгина эзилади. Куч толаларга кўндаланг тушгандаги сиқилишга мустаҳкамлик чегараси толалари бўйлаб сиқилишга мустаҳкамлигидан 5–10 марта кичик бўлади. Синаш учун рандаланган тахтадан 20х20х60 мм ўлчамли намуналар тайёрланади. Намуналардаги йиллик ҳалқаларнинг йўналиши бўйига параллел бўлиши керак. Толаларга кўндаланг сиқилишга мустаҳкамлик чегараси қуйидаги формуладан топилади: wмк = Р/ аb, МПа, бунда, wмк – табиий намликдаги (W %) ёғочнинг толаларига кўндаланг сиқилишга мустаҳкамлик чегараси, МПа; Р – намунани сиқувчи куч, кг; а ва b – зичлагич таянчи тушган юзанинг эни ва узунлиги, см. Ёғочнинг стандарт намлигига (12 %га) тўғри келадиган сиқилишга мустаҳкамлик чегараси қуйидаги формуладан топилади: 12мк = wмк (1+а)(W-15), МПа. Download 308.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling