Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари


Download 308.68 Kb.
bet3/10
Sana13.04.2023
Hajmi308.68 Kb.
#1350606
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари

Қорақайиннинг ёғочи қизил, сарғиш рангларнинг турли тусларида бўлади. Оққайин ёғочида бундай туслар йўқ. Ҳар томонлама кесганда ҳам қорақайинда йиллик қатламлар, ўзак нурлари яхши кўриниб туради. Радиал кесими жуда чиройли, пишиқ, аммо нам ва ҳароратлар таъсирига чидамсиздир. Кўпроқ Кавказ, Қрим ва Ўрта Осиёнинг жанубий туманларида ўсади. Ундан асосан мебель ва фанер ишлаб чиқариш саноатида паркет ва ўқув асбоблари ишланади.
Игнабаргли ёғоч турлари. Қурилишда ишлатиладиган ёғоч ашёларнинг асосий қисми игнабаргли ёғочлардир.
Қарағай қандай тупроқли ерда ўсгашшгига қараб икки хил бўлади: биринчиси қум тупрокли ерда ўсиб, ёғочли қисми майда қатламли, жуда зич, қатгиқ, пишиқ ва сарғиш-қизил рангда, иккинчиси пастгекисликдаги ўсадиган ёғочли қисми сарғиш, йирик ҳужайрали, енгил бўлади. Қалин дарахтзорда ўсганининг танаси тўғри ва кам шохли. Унда смола кўп бўлганлиги сабабли тез чиримайди ва нам таъсирига чидамли.
Ўзбекистонда қарағай жуда кам. Айниқса, республикамизнинг жанубида ўсадиган қарағайлар бошқаларига нисбатан сифатсиз. Танаси эгри, ёғочи бўш ва тез чирийди. Қарағай ёғочи қурилишнинг деярли ҳамма жойларида, жумладан, кўприк қуришда, шпаллар ва турли ёрдамчи конструкциялар тайёрлашда, қолиплар ясашда ишлатилади. Қарағай 350–500 йил яшайди.
Арча – ёғочлиги тўла пишган, оқ-сарғиш ёки оқ-қизғиш (ботқоқликларда ўсадиган тури) дарахт. У Ўрта Осиёнинг тоғ бағирларида ўсади. Танаси тўғри, цилиндрсимон, аммо кўп шохли. Уни ёриш осон, қарағайга қараганда кам смолали, шунинг учун нам таъсирида тез чирийди. Қуруқ жойда ишлатиладиган ёғочи жуда узоқ вақт чиримай сақланади. Гоҳ намланиб, гоҳ қуриб турадиган жойда ишлатилган арча ёғочи 5–6 йилдан кейин бутунлай чириб ишдан чиқади. Арча 350 йил яшайди, 80–150 йиллик арчалар қурилиш учун энг яхши ашёдир.
Тилоғоч қўнғир-қизғиш рангли бўлиб, ёғоч қатламининг юпқалиги ва ўзагининг ранги билан ажралиб туради. Ёғочи кўп қатламли, пишиқ, оғир ва қаттиқ, нам ёки сув таъсирига чидамли. Унда смола кўп бўлганидан кемирувчилардан шикастланмайди. Гидротехник ва ер ости иншоотлари қуришда кенг ишлатилади. Тилоғоч дарахтлар ичида энг тез ўсувчи, танаси тўғри, кам шохли тур. Сувда кўп вақт сақланган ёғочи янада пишиќланади. Ёғочининг кўриниши тангенциал кесими бўйича бирмунча чиройли бўлса ҳам мебел саноатида кам ишлатилади. Сабаби, унинг қаттиќлиги ҳамда таркибида смола кўплигидир. У Россия Европа қисмининг шимоли-шарқида ўсади.
Кедр ёғочи оқ-сарғиш, ўзаги эса сариқ-қизғиш рангларда бўлиши мумкин, йиллик қатлами юпқа, ўзи юмшоқ, аммо, етарли даражада пишиқдир. Танаси тўғри ва узун. 600–700 йил яшайди. Асосан Россияда, Европада нам ерларда ўсади. Сифатига кўра кедр ёғочи қарағайга яқин туради. Қурилишда ва дурадгорликда хода ва тилинган тахта ҳолида кўп ишлатилади.
Пихта ёғочи кам смолали. Қорақарағайнинг ёғочи сингари ғовак, енгил ва осон синувчан, сифати эса қорақарағайникидан пастроқ. Пихта кам смолали бўлганлигидан бошқа игнабаргли дарахтларга қараганда тезроқ чирийди. У Кавказда, Россиянинг шимоли-шарқида, Ўрта Осиёда ўсади. Пихта хода ва тилинган тахта ҳолида ишлатилади.

Download 308.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling