Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари


Download 308.68 Kb.
bet6/10
Sana13.04.2023
Hajmi308.68 Kb.
#1350606
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари

Тасвир (текстура) - ёғочнинг ҳар хил йўналишда кесилган юзасининг чиройи. Ёғочни қайта ишлагандан кейин, унинг юзасидаги тасвир янада очилади ва қандай кесилиши ҳамда зичлигига кўра ўзгаради. Ҳар бир турдаги ёғочнинг ўзига хос тасвири бор. Пардозбоп ашёлар ва мебеллар ишлаб чиқаришда эман, чинор, қорақайин, нок каби дарахт турлари алохдда ўрин тутади. Ёғоч юзасини силлиқлагандан кейин лок суртилса, унинг тасвири янада очилади. Чириш жараёни бошланган ёғочда унинг ялтироқлиги ва тасвири йўқола боради.
Ёғоч иссиқ-совуқни ўзидан кам ўтказади. Бу унинг ғовак­лигига, толалари йўналишига, намлигига, шунингдек, ҳажмий оғирлигига боғлиқ. Ёғочнинг ҳажмий оғирлиги катта, намлиги юқори бўлса, бўшликларида ҳаво кам бўлади, бинобарин, иссиқ-совуқни кўпроқ ўтказади. Ёғоч иссиқ-совуқни толалари бўйлаб, кўндаланг йўналишдагига нисбатан 2 баравар кўп ўтказади.
Сув ўтказувчанлик. Ёғочнинг сув ўтказувчанлиги деганда, унинг босим остида ўзидан сув ўтказиш даражаси тушунилади. Ёғочнинг бу хоссаси гидротехник иншоотларда ишлатилганда муҳим ўрин тутади. Ёғочнинг сув ўтказувчанлиги унинг қандай ёғоч туридан эканлигига, қайси йўналишда кесилганлигига, йиллик қатламларининг қалинлигига ва ёшига боғлиқ. Ёғочнинг кўндаланг кесими, радиал ва тангенциал кесимига нисбатан кўпроқ сув ўтказади.
Ёғоч конструкциялар ва буюмлар узоқ вақт давомида кислота ёки ишқор эритмалари таъсирида бўлса бузила бошлайди. Эритмаларнинг ўткирлиги ортиши билан, яъни ёғочга таъсир этувчи зарарли мухдит миқдори кўп бўлса, ёғоч тез бузилади. Кучсиз ишқор эритмаси таъсирида ёғоч деярли бузилмайди. Нордон ёки кислотали эритмалар таъсирига эса у бетон ва пўлатга нисбатан чидамлидир. Масалан, бетон ёки пўлат намунаси рН=2 бўлган эритмада бузилса, ёғоч бундай эритмага анча чидамлидир.
Ёғоч турларининг (қарағай, арча, оқ ва қорақайин) кислоталар ва ўювчи ишқор эритмаларига чидамлилигини текшириб, профессор С.И.Ванин қуйидагича хулосага келди. Игнабаргли ёғоч турларидан ишланган буюм ёки конструкциялар япроқли ёғоч турларига нисбатан чидамлидир. Игнабаргли ёғоч турлари ичида тилоғоч бошқа турдаги ёғочларга нисбатан энг чидамлисидир. Ёғочнинг муттасил сув таъсирига чидамлилиги кам текширилган. Узоқ вақт сувда сакланган ёғочнинг пишиқлиги камаяди.

Download 308.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling