Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
§ 10. Симобли асбоблар билан ишлаш
Download 0.85 Mb.
|
116 01.06.2009-1
§ 10. Симобли асбоблар билан ишлаш 827. Симобли асбоблар билан бажариладиган асосий ишлар (симобли асбобларни симоб билан тўлдириш ва уни қуйиб олиш, қисмларга ажратиш, йиғиш таъмирлаш ва тозалаш ва ҳ.) бунинг учун мўлжалланган, бошқа хоналардан ажратилган махсус симоб хоналарида ўтказилиши керак. 828. Симоб хоналарининг тузилиши, қурилиш конструкциялари ва ишчи мебелларини симоб буғларидан ҳимоя қилиниши, вентиляцияси, иситилиши, ёритилиши, сув таъминоти ва канализацияси, маиший хоналарини тузилиши, сақланиши, симоб, унинг бирикмалари ва симоб билан тўлдирилган асбоблари билан ишларни ўтказиш учун мўлжалланган ускуналарни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва лаборатория хоналарини эксплуатация қилиш ва сақлаш санитария қоидаларининг тегишли бўлимлари талабларини қониқтириши керак. 829. Симобли хоналарда қуйидагилар бўлиши керак: асбобларни қисмларга ажратиш ва йиғиш учун стендлар; стенд остида қора металлдан ишланган нишаб билан ўрнатилган тарнов; тарновга тушириш қувурчаси пайвандланган бўлиши керак, унинг остида сув солинган идиш ўрнатилади; текис (мармар ёки қора металл) плитали стол, унинг четларида тарнов ва тушириш қувурчаси ва унинг остида сув солинган идиш ўрнатилади. 830. Симобли хоналарнинг барча ускуналари ва мебеллари (стендлар, ишчи столлар, шкафлар ва б.) оёқларининг баландлиги 200 mm дан кам бўлмаслиги керак. Симобли хоналарда юмшоқ мебеллар, гардиналар, шторлар ва пардалар бўлиши ман этилади. Ишчи мебеллар, уларни тасодифан алмашиб кетишини истисно этувчи ёрқин маркировкага эга бўлиши керак. Аппаратлар ва асбобларнинг металл қисмлари (каркаслари, тагликлари, стойкалари) текис ва нитроэмаль ёки лаклар билан бўялган бўлиши керак. Симоб билан ишлаш учун мўлжалланган столлар ва ҳавони тортувчи шкафлар ишчи юзасининг остида яшиклар ва шкафлар бўлмаслиги керак. 831. Симоб билан ишлар ўтказилаётганда хоналар (симобли хоналар) ҳар ҳафтада 1 марта ишчи зонасининг ҳавоси таркибида симоб буғлари мавжудлигига таҳлил қилиниши, таҳлил натижалари эса таҳлилларни рўйхатга олиш журналида ёзиб қўйилиши керак. Симобли асбоблар ва аппаратлар ўрнатилган ишлаб чиқариш хоналари ҳар йили камида икки марта (ҳавосини таҳлил қилиш йўли билан) текширишдан ўтказилиши керак. 832. Симобли хоналарда ҳавони таҳлил қилиш йўли билан даврий текширишдан ташқари, иш жойларида нафас олиш сатҳида (тахминан полдан 1,5 — 1,7 m баландликда) бир суткадан ортиқ бўлмаган муддатга осиб қўйилган реактив қоғозчалар ёрдамида ҳаво муҳитини кундалик назорати ўтказилиши керак. Ҳавода симоб буғлари мавжуд бўлса реактив қоғозчалар пуштиранг тусини олади. 833. Корхонада, ходимлар симоб билан ишлайдиган бўлинмасида симоб билан ишлаганда хавфсизлик чоралари тўғрисида маҳаллий йўриқномалар бўлиши керак, улар мазкур Қоидалар, санитария қоидалари ва ушбу корхонадаги меҳнат шароитларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлиши керак. 834. Симобли хоналарда симоб, тортувчи вентиляцияси бўлган шкафда синмайдиган ёки деворлари қалин шиша идишда, у силлиқланган тиқинли (вакуумли замазкада) ва металл тагликларидаги амортизацияли футлярда ўрнатилган бўлиши керак. Симобнинг оз миқдори (20 — 30 ml) кавшарланган шиша ампулаларида, пластмасса ёки металл футлярларига қўйилган ҳолда шкафда сақланиши мумкин. Ҳар куни, иш бошланишидан камида 15 min олдин ушбу хоналарда сўрувчи-тортувчи вентиляция ишга туширилиши керак. 835. Асбоблар ва аппаратларни симоб билан тўлдириш ва уни қуйиб олиш, фақат симобли хонада ва қора металлдан ясалган таглик устида, ҳаво тортувчи зонт остида ва сўрувчи вентиляция ишга туширилганда ўтказилиши керак. Симобли асбоблар ва аппаратларни симобли хонада тагликда ёки махсус жиҳозланган столда қисмларга ажратиш лозим. Ишлаб чиқариш хоналарида симобли асбоблар ва аппаратларни қисмларга ажратиш қатъиян ман этилади. Авариявий вазиятларда (асбоблар ёки аппаратлар шикастланганда) симобни бевосита ишлаб чиқариш хоналарида қуйиб олишга рухсат этилади. 836. Асбоблар ва аппаратлардан симобни, симобли хоналарда, ҳамда ишлаб чиқариш хоналарида фақат сув билан тўлдирилган идишларга қуйиб олиш мумкин. Симобнинг полга тўкилишини олдини олиш учун симоб солинган идишлар қора металлдан ясалган сирланган тагликларга ўрнатилиши керак. Симобни тарозида тортиш, тозалаш ва фильтрлашни фақат симобли хоналарда ҳавони тортувчи шкафлар ичида тортувчи вентиляция ишга туширилганда ўтказишга рухсат берилади, вентиляция иш тугатилгандан кейин 30 min давомида тўхтатилмаслиги керак. 837. Очиқ симоб билан бажариладиган ишлар (уни тозалаш, дистилляция қилиш, асбобларни тўлдириш ва б.) хлорвинилли ёки юпқа резина қўлқопларида, бош кийимида ва кўзойнакда бажарилиши керак. Симобни ҳимояланмаган қўллар билан олиш ва уни оғиз билан сўриб олиш қатъиян ман этилади. Симоб тўкилиб кетганда ёки маҳаллий тортиш вентиляцияси ишдан чиққанда Г маркали фильртловчи коробкали противогазларда ишлаш керак. 838. Ишлатилмайдиган, синган асбоблар ва аппаратларни ишлаш хоналарида сақлаш ман этилади. 839. Хонада оқиб кетган симоб аниқланганда, уни кўриб қолган ходимлар зудлик билан зарур чоралар кўрилиши учун бўлинма раҳбариятига маълум қилиши керак. Ишлаб чиқариш хонасининг зарарланган участкасига тегишли ишлов берилгандан сўнг, ҳавода симоб буғларининг борлиги таҳлил қилиниши керак, унинг ҳаво таркиби миқдори мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган қийматларидан ошмаслиги керак. 840. Махсус кийимлар, симоб билан ишлар олиб бориладиган хонанинг ўзида, маҳаллий ҳаво сўрилишига эга бўлган хусусий шкафлар билан жиҳозланган гардеробларда сақланиши керак. Кийимларни сақлаш шкафлари шахсий гигиена ва ҳимоя воситаларини сақлаш учун алоҳида бўлинмаларга эга бўлиб, пўлат тунукадан тайёрланади. 841. Махсус кийимни уйга олиб кетиш ва унда ошхонага бориш ман этилади. 842. Симоб билан ишлар бажарилган махсус кийимларни бошқа махсус кийимлардан алоҳида ювиш керак. Бу махсус кийимларни уй шароитларида ювиш ман этилади. 843. Махсус кийимларни ювиш билан бир вақтда уларни сақлаш шкафлари ҳам ювилиши керак. Шкафлар иссиқ сув ва совун билан, ундан кейин калий перманганат (марганцовка) тузининг 0,1 фоизли эритмаси билан ювилиши керак. 844. Совун-сода эритмали (1 kg кийимга 41 эритма ҳисобидан) иссиқ сувда (70 — 80°С) ювилиши олдидан махсус кийим чангсизлантирилиши ва ювилиш олдидан кирювиш машинасининг барабанида 30 min давомида совуқ сув билан ювилиши керак. Махсус кийим 2 марта ювилиши керак. Биринчи марта ювилгандан кейин улардан ишқорни чиқариш учун кир ювиш машинасининг барабанида олдин иссиқ сув, кейин эса совуқ сув билан ювиш керак, сўнгра 30 min давомида хлорид кислотанинг 1 — 2 фоизли эритмаси билан унга ишлов бериш керак. Иккинчи марта махсус кийимни 70 — 80 °С ҳароратда 20 min давомида ишқорли эритма билан ювиш керак, ундан кейин совуқ сувда чайқаш, крахмаллаш, сиқиш, қуритиш ва дазмоллаш керак. 845. Симоб билан ишлар бажариладиган хоналарда чекиш, шунингдек, овқат ва сувни сақлаш ва истеъмол қилиш қатъиян ман этилади. 846. Симоб билан ишлайдиган шахслар қуйидаги гигиена қоидаларига риоя қилишлари керак: овқатни истеъмол қилиш олдидан махсус кийимни ва шахсий ҳимоя воситаларини ечиш, қўлларни иссиқ сув ва совун билан ҳамда чўтка билан ювиш, оғизни калий перманганат (марганцовка) тузининг кучсиз эритмаси билан (пушти рангда) чайқаш керак. Қўлқопларни ечишдан олдин уларни яхшилаб ювиш керак; ҳар куни ишдан кейин махсус кийимни ечиш, уни чангютгич билан тозалаш ва шкафга беркитиб қўйиш керак, оғизни калий перманганат (марганцовка) тузининг кучсиз эритмаси билан (пушти рангда) чайқаш, душда ювиниш ва тишларни тозалаш керак. Оғизни чайқаш учун эритма махсус ўқитилган одамлар томонидан тайёрланиши керак. 847. Симобли хоналар ҳар куни нам латта билан артилиши керак. Симобли хонада ҳар ойда бир марта шиплари, деворлари, мебеллари, дераза ромлари ва панжаралари, ойналари, токчалари, эшиклари ва бошқалар совунли иссиқ сув билан ювилиши керак. Ҳар чоракда бир марта юқорида кўрсатилган тозалаш кимёвий демеркуризация воситаларини қўллаган ҳолда ўтказилиши ва ундан кейин эритма қолдиқларини полдан сув билан ювиб ташланиши керак. 848. Симобли хоналарни тозалаш учун мўлжалланган инвентардан бошқа хоналарни тозалаш учун фойдаланиши мумкин эмас ва у зич ёпиладиган металли яшикларда сақланиши керак, бу яшиклар маҳаллий ҳаво сўрувчи қурилмалар билан жиҳозланган ва ёрқин огоҳлантирувчи рангга бўялган бўлиши керак. Кўрсатилган инвентарларни фарқлаш учун улар қизил рангга бўялган бўлишлари шарт. Хоналарни тозалаш ўтказилгандан кейин инвертарларга демеркуризациялаш эритмалари билан ишлов берилиши керак. 849. Симоб билан ишлар бажариладиган хоналарнинг чиқишида тарамланган резина гиламчалари бўлиши керак, уларни ҳар куни қора пўлат тунукадан ясалган тагликларда калий магнит тузли, хлорид кислотали эритма билан ишлов берилиши зарур. 850. Симобли асбоблар билан ишлаш учун мазкур Қоидаларнинг 20-иловаси талабларига мувофиқ бажарилиши. V боб. Якуний қоидалар .Мазкур «Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари» Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси, «ORGRES» ва «Иссиқликэлектрлойиҳа» очиқ акционерлик жамиятлари билан келишилган: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в. б. А.А. ХАИТОВ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ф.Г. НАЗИРОВ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи А.И. ИСЛОМОВ «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси Б.М. ТЕШАБОЕВ Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Б.Б. АЛИХОНОВ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси А.Р. ТОХТАЕВ «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Р.А. БЎРИЕВ «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи И.М. ХОЛМАТОВ «ORGRES» очиқ акционерлик жамияти директори Р.М. УМИРОВ «Иссиқликэлектрлойиҳа» очиқ акционерлик жамияти ижро этувчи директори С.Э. ШОИСМАТОВ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д.Н. ЖАХОНГИРОВА Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Э. МАКСУМОВ Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 1-ИЛОВА Мазкур Қоидаларда ҳавола этилган ГОСТ рўйхати
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 2-ИЛОВА Ишчи зона ҳавосидаги зарарли моддаларнинг чегаравий йўл қўйилиши мумкин бўлган концентрацияси
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 3-ИЛОВА Ёнувчи газларни ҳавода алангаланишининг чегаралари
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 4-ИЛОВА Иссиқлик механика ускуналари учун хавфсизлик белгилари
Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling