Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


§ 4. Сув таъминоти тизимига хизмат кўрсатиш


Download 0.85 Mb.
bet21/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1


§ 4. Сув таъминоти тизимига хизмат кўрсатиш
А. Циркуляцион сув таъминотининг сув олувчи иншоотларига хизмат кўрсатиш
638. Сувни қабул қилувчи камераларга тушиш мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфи талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт. Камерага тушаётган ишчилар қутқариш белбоғлари билан таъминланган бўлиши керак. Камерага тушишдан олдин кириш затворлари зич ёпилгани ва стопорлангани, камерада эса сув йўқлиги ва ҳавосида зарарли моддалар йўқлиги, ҳамда кислород етарлигига (О2 ҳажм бўйича 20%) ишонч ҳосил қилиниши керак.
639. Сув қабулқилгичнинг остида 30 sm дан ортиқ лой қатлами мавжуд бўлса, насосларнинг сўрувчи линияларини таъмирлаш тўшамаларда туриб бажарилиши керак.
640. Музлаб қолган насос қувурлари ва қабулқилгичларини иситиш учун иссиқ сувдан фойдаланилганда, ходимлар куйиб қолишига қарши чоралар кўрилиши керак.
641. Айланадиган тўрлар ахлатдан ва муздан тозаланаётганда ишчилар тўрдан бир метрдан кам бўлмаган масофада туриши керак.
642. Сув қувурининг напор линиясини люк орқали кўриб чиқиш учун, қувурнинг узилган участкасида сув йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун, қопқоқ гайкаларини аста-секин бураб олиш керак. Фақат шундан кейин люк қопқоғини тўлиқ очиш мумкин.
Қувурни кўриб чиқишга, кўриб чиқилаётган участка узилиши, уни тўлиқ бўшатилиши ва қувурнинг юқори нуқталаридаги ҳаво чиқаргичларини очилиши шарти билан йўл қўйилади.
643. Сув олиш иншоотларининг келтирувчи каналларидан, ушбу иншоотларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган сузувчи воситаларини жойлаштириш учун фойдаланиш, шунингдек ушбу каналларга ифлосланган оқова сувларни ташлаш ман этилади.
644. Напор қувурларининг галереялари етарли даражада ёритилган бўлиши керак. Қувурлар орасидаги ўтиш йўлларни тўсиб қўйиш мумкин эмас.
645. Ишлатилган сувни дарёга (ҳавзага) ташлаш зонаси дарё (ҳавза) чегарасигача тўсилган бўлиши, қияликлари эса нишаблаш ёки чим билан мустаҳкамланган бўлиши керак.
646. Сув остида ишлар бажарилаётганда «Ғаввослик ишларида меҳнат хавфсизлигининг ягона қоидалари», раҳбарий ҳужжат талабларига риоя қилиш шарт.
Б. Совутгич ҳовузлар, сачратгич бассейнлари ва градирняларни эксплуатация қилиш
647. Совутгич ҳовузларидан сувни олиш ва ташлаш, ҳамда уни ташлаб юбориш жойларининг яқинида баландлиги бир метрдан паст бўлмаган тўсиқлар бўлиши, уларда чўмилиш ман этилгани тўғрисида хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши шарт.
648. Градирня периметри бўйича баландлиги 1 m дан паст бўлмаган тўсиқлар ўрнатилган бўлиши шарт. Тутқичларда градирняда чўмилишни ман этадиган хавфсизлик белгилари осиб қўйилган бўлиши шарт.
649. Градирня ва сачратгич бассейнлари ҳудудидан сувларни олиб кетувчи кюветлар устидан ходимлар ўтиши учун тутқичли кўприкчалар назарда тутилган бўлиши керак, уларда қутқариш воситалари (багорлар, Александров арқонлари ва б.) маҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
650. Градирня вентиляторлари тўсиб қўйилган бўлиши керак. Вентиляторнинг чиқиш тешигига яқинлашиш иложиси бўлмаслиги керак. Вентилятор ишлаб турганда унинг диффузорига кириш ман этилади. Градирняни кўриб чиқиш ва жорий таъмирлаш даврида вентиляторлар тармоқдан узилиши ва стопорланиши шарт.
651. Соплолар орасидан сачратгич бассейни бўйлаб ўтиш жойлари тоза ҳолатда сақланиши керак. Музлаб қолган вентиллар ва соплоларни муздан озод қилиш таъминлаш линияси узилган ҳолатда бажарилиши шарт.
652. Сачратгич бассейнларида соплоларни вақтинчалик кўприкчаларда туриб тозалаш керак.
653. Сачратгич ҳавзасини тозалашда банд бўлган ишчилар қўлқоплар ва резина этиклар билан таъминланган бўлиши керак.
654. Сув тақсимлаш тизимини ёки градирня сачратгичининг ички қўриб чиқилишини камида икки ишчи бажариши шарт.
655. Градирняларнинг тўқиш учликлари, тарелкачалари ва сачратиш соплоларини ҳосил бўлган чўкиндилардан (лойқа, шлам, қуйқалар ва б.) тозалаш учун уларни ечиб олиш, хлорид кислотаси ёки сульфат кислотасининг 10 — 15 % ли эритмасига солиб қўйиш ва ундан кейин тоза сув билан ювиш керак. Соплолар, тарелкачалар ва учликларни тозалаш ишларини бажараётган ходимлар қўлланаётган кислоталарнинг хусусиятларини билишлари керак (мазкур Қоидаларнинг 15-иловаси).
Ишларни кислотадан ҳимояланган матоли кийимда, резиналаштирилган фартукларда, резина этикларда, кислота ва ишқорбардошли резина қўлқоплар ва ҳимояловчи қўзойнакларда бажариш шарт.
656. Градирнянинг тортувчи минораси қопламасини (ёғоч шчитлар ва асбоцемент листлар) алмаштириш юк кўтарувчи кран ёки лебедка ва осма кажавалар ёрдамида амалга оширилиши керак, улар мазкур Қоидаларнинг III боби 5-параграфи талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Қисмларга ажратилаётган ёғоч шчитлари ёки асбоцементли листларни қабул қилиниши ва янгиларининг жойлаштирилиши, сув тақсимлагич тизимининг юқори белгиси юзасида ўрнатилган ёғоч тўшамада амалга оширилиши шарт.
Тортиб олувчи қувур қопламаси шчитларини пастдан юқорига ўрнатиш зарур.
657. Таъмирлаш вақтида алмаштирилаётган сачратгич элементлари ва қопламанинг ёғоч шчитлари ювилиб кетмайдиган антисептиклар (нордон мис хромати, миснинг хромат арсенати ёки миснинг аммиякли арсенати) билан ишлов берилган бўлиши шарт. Антисептиклар билан ёғочга ишлов бериш ихтисослаштирилган заводларда босим остидаги автоклавларда амалга оширилиши керак.
658. Шчитларни тайёрлаш учун қўлланадиган асбоцемент листлари махсус тайёрланган сиғимларда, дастлаб 95oC гача қиздирилган тошкўмирли пек билан шимдирилган бўлиши керак. Тошкўмирли пек билан ишлашда, пекларни ташиш ва улар билан ишлаганда санитария қоидаларининг талабларига риоя қилиш керак.
659. Сувга мис купороси билан ишлов берилаётганда ишловчилар уларнинг хусусиятларини билишлари шарт; улар шахсий ҳимоя воситалари: ёпиқ ҳимояловчи кўзойнаклар, резина қўлқоплар, ШБ-1 «Лепесток», «Астра-2» ва бошқа распираторлар, бош кийимлари билан таъминланган бўлишлари шарт. Мис купороси билан ишлагандан кейин душда ювиниш керак.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling