Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


§ 13. Компрессор ва ҳаво қувурларига хизмат кўрсатиш


Download 0.85 Mb.
bet17/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1


§ 13. Компрессор ва ҳаво қувурларига хизмат кўрсатиш
318. Компрессор қурилмалари ва ҳаво қувурларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш «Стационар компрессор қурилмалари, ҳаво қувурлари ва газ қувурларини тузилиши ва эксплуатация қилиш қоидалари» ва «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган «Босим остида ишловчи идишларни тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари»га мувофиқ амалга оширилиши керак.
319. Компрессор қурилма хонасига кириш хизмат кўрсатувчи ходимларни чақириш учун сигнализация билан жиҳозланган бўлиши керак ва эшигида «Кириш ман этилади» тақиқловчи хавфсизлик белгиси осиб қўйилган бўлиши керак.
13. Ер қазиш ишлари
320. Ер қазиш ишлари «Қурилишда хавфсизлик техникаси» КМК 3.01.02 талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
321. Энергетика корхоналарининг ҳудудида, шунингдек ер ости коммуникацияларининг муҳофаза зонасида (электр кабеллар, газ қувурлари ва б.) ер қазиш ишлари фақат ушбу коммуникацияларни эксплуатация қилиш учун жавобгар цех (район) ёки ташкилот раҳбариятининг ёзма рухсати билан бажарилади. Рухсатномага коммуникацияларнинг жойлаштирилган жойи ва ётқизилган чуқурлиги кўрсатилган режа (схема) илова қилинган бўлиши керак. Ишларни бажаришдан олдин ер ости коммуникациялар жойлаштирилган жойларни кўрсатувчи хавфсизлик белгилари ёки ёзувлари ўрнатилган бўлиши керак.
322. Ишлаб турган ер ости коммуникациялар зонасида ер қазиш ишлари наряд бўйича иш раҳбарининг бевосита кузатуви остида амалга оширилиши керак, кучланиш остидаги кабель, ишлаб турган газ қувури, иссиқлик трассасининг муҳофаза зонасида эса эксплуатация қилувчи ташкилот вакилининг кузатуви остида амалга оширилиши керак.
323. Ишлаб турган ерости коммуникацияларнинг бевосита яқинида (0,3 m кам масофада) фақат белкураклар билан кескин уришларсиз ерни қазишга рухсат этилади.
324. Ер ости иншоотларининг ишчи режаларида (схемаларида) кўрсатилмаган портлаш хавфи бўлган материаллар ёки ўқ-дорилар топилганда ер қазиш ишлари зудлик билан тўхтатилиши керак. Ишчилар хавфсиз зонага чиқарилиши ва бегона одамлар хавфли зонага киришини олдини олиш учун чоралар кўрилиши керак. Тегишли ташкилотлардан рухсат олгунга қадар ишлашни бошлаш ман этилади.
325. Траншеялар ва котлованларда зарарли газ аниқланганда, улардаги ишлар зудлик билан тўхтатилиши, ишчилар эса хавфли зонадан чиқарилиши керак.
Ишлар, ушбу зонага газ келиши тўхтатилгандан ва ундаги мавжуд газ чиқариб ташлангандан кейин яна давом эттирилиши мумкин.
Газланган зонада ишларни давом эттириш зарур бўлса, мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфида қайд этилган талабларга риоя қилиш керак.
326. Яқинида газ қувури бўлган ёки газ йиғилиб қолиши мумкин бўлган траншеяларда очиқ оловни қўллаш ман этлади.
327. Бўш ёки нам тупроқда траншея қазилганда, агар уларнинг ўпириб тушириш хатари бор бўлса, уларнинг деворлари ишончли мустаҳкамланиши керак.
Сочилувчи тупроқларда деворларни мустаҳкамламасдан ишларни бажариш мумкин, бироқ бунда тупроқнинг табиий қиялигига мос бўлган қияликни сақлаш керак.
328. Мустаҳкамланмаган қияликлар ва чуқурларнинг вертикал юзаларининг ҳолати устидан мунтазам назорат қилиш зарур. Ёриқлар пайдо бўлганда ишчилар хавфли жойдан зудлик билан чиқарилиши керак ва ундан кейин тупроқ йиқилиб тушишига қарши чоралар кўрилиши керак.
329. Котлован ва траншеяларга фақат панжарали қўш оёқли нарвон ёки тирама нарвон бўйлаб тушиш керак.
330. Одамлар ва транспорт юрадиган жойларда қазилаётган котлованлар ва траншеялар «Қурилиш майдончалари ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш участкаларининг инвентар тўсиқлари. Техник шартлари» ГОСТ 23407 талабларига мувофиқ тўсилган бўлиши керак. Тўсиқларда огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари, қоронғи вақтида эса — сигнал ёритишлари ўрнатилиши керак.
331. Тўсикдан темир йўлнинг энг яқин рельсигача масофа 2,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
332. Қазилган чуқурларнинг деворларини мустаҳкамламасдан уларнинг четида тупроқ қулаб тушиши призмаси чегарасида қурилиш машиналари ва автотранспортни туриши ва ҳаракат қилиши, лебедкалар, ускуналар, материаллар ва бошқаларни жойлаштириш ман этилади.
Махкамлагичлари бўлган чуқурликларнинг тупроқ қулаб тушиши призмаси чегарасида қурилиш машиналари ва транспорт воситаларини туриши ва ҳаракат қилишига, дастлаб, улар юкламасининг қиймати ва динамиклигини ҳисобга олган ҳолда, махкамлагич мустаҳкамлигини ишларни бажариш лойиҳасида кўрсатилган қийматларга мувофиқлиги ҳисоблаб текширилгандан кейин рухсат берилади.
333. Котлованлар ва траншеяларнинг тахтали мустаҳкамлагичларини тупроқни жойига тўкиш бўйича пастдан юқорига йўналишда қисмларга ажратиш керак.
Мустаҳкамлагичларни қисмларга ажратишда бир вақтнинг ўзида баландлик бўйича учта тахтадан оширмасдан олиш, сочилувчи ва нотурғун тупроқларда эса -фақат битта тахтадан олиш рухсат этилади. Тахталар олиниши бўйича тиргаклар фақат янгиси ўрнатилгандан кейин олиниши мумкин.
Мустахкамлагичларни қисмларга ажратиш бевосита иш раҳбари кузатуви остида амалга оширилиши керак.
334. Тупроқни электрда иситиш билан боғлиқ бўлган ишлар алоҳида вазиятларда ва «ССБТ. Қурилиш. Электр хавфсизлик. Умумий талаблар» ГОСТ 12.3.013 ва «ССБТ. Электр хавфсизлик. Ҳимоя заминлаш, ноллаш» ГОСТ 12.1.030 талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.
335. Буғлантириш ва тутун газлари билан тупроқ иситилаётганда ишчиларни куйиши ва зарарли газлар билан заҳарланишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак.
336. Ер қазиш машиналари ишлаши билан боғлиқ бўлган ходимлар, ҳайдовчи (машинист) берадиган товуш сигналлари маъносини билиши керак.
337. Экскаватор ишлаб турган вақтда қуйидагилар ман этилади:
мустаҳкамлаш учун мўлжалланмаган буюмлардан уни мустаҳкамлаш учун фойдаланиш;
мустаҳкамлаш инвентар тиргаклар билан амалга оширилиши керак;
экскаватор ҳаракат қилаётган зонадан 5 m дан кам масофада туриши;
ковш кўтарилган ҳолатда бўлганда уни тозалаш.
338. Ер қазувчи машиналар ва механизмлар электр узатиш линиялари яқинида юраётганда ва ишлаётганда мазкур Қоидаларнинг 195 - банди талаблари бажарилиши керак.
IV боб. Энергетика ускуналарига хизмат кўрсатиш
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling