Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
§ 10. Иссиқлик алмашуви аппаратлари ва қувурларга хизмат кўрсатиш
Download 0.85 Mb.
|
116 01.06.2009-1
§ 10. Иссиқлик алмашуви аппаратлари ва қувурларга хизмат кўрсатиш 279. Иссиқлик алмашуви аппаратларини навбатдаги шаҳодатлаш муддати тугагандан кейин ёки ишончли ва хавфсиз ишлашига хавф солувчи нуқсонлар аниқланганда, уларнинг ҳимоя элементлари ва сатҳ ростлагичлари мавжуд бўлмаса ва носоз бўлганда уларни эксплуатация қилиш ман этилади, ҳамда ман этиш сабабларини кўрсатиб, иссиқлик алмашуви аппаратларининг паспортида бу ҳақда ёзиб қўйилиши керак. 280. Барча қувурлар ва иссиқлик алмашуви аппаратлари юқори нуқталарида ҳавони чиқарувчи, пастки нуқталарида ва туриб қолган зоналарида — бевосита ҳаво билан бирлаштирилган, дренаж қурилмасига эга бўлиши керак. 281. Иссиқлик алмашуви аппаратлари ишлаб турганда босим остида бўлган, аппаратнинг айрим элементлари бириктирмаларининг нозикликларини бартараф этиш билан боғлиқ бўлган ишларни ёки таъмирлашни ўтқазиш ман этилади, бундан мазкур Қоидаларнинг 11 - иловасининг 8-бандида қайд этилган вазиятлар истисно. 282. Иссиқлик алмашуви аппаратларининг сақлагич клапанлари, манометрлари ва бошқа арматуралари созлигини иссиқлик алмашуви аппаратларига хизмат кўрсатиш йўриқномасига мувофиқ хизмат кўрсатувчи ходимлар текшириши керак. 283. Буғ-сувли трактларда тешиклар аниқланганда, цехнинг смена бошлиғи зудлик билан хавфли зонасини аниқлаши, у ерда барча ишларини тўхтатиш, у ердан барча ходимларни олиб чиқиши, шу зонани тўсиб қўйиши ва «Ўтиш ман этилади», «Эҳтиёт бўлинг! Хавфли зона» хавфсизлик белгиларини осиб қўйиши шарт. Кўрилган чоралар тўғрисида юқори турган навбатчига хабар берилиши керак. 284. Таъмирлашниши керак бўлган иссиқлик алмашуви аппарати ёки қувурнинг участкаси, унга буғ ёки иссиқ сув келиб тушишининг олдини олиш учун ёндош қувурлар ва ускуналар, дренаж ва айланиб ўтувчи линиялар томонидан узиб қўйилган бўлиши керак. Атмосфера билан бевосита уланадиган дренаж линиялари ва ҳавони чиқариб ташлагичлар очиқ бўлиши керак. 285. Буғ қувурларини пуфлаш монтаж, таъмирлаш ёки ишга туширувчи-созловчи ташкилот (участка) раҳбарияти томонидан тасдиқланган ва корхона (цех) раҳбарияти билан келишилган махсус дастур бўйича амалга оширилиши керак. Буғ қувурларини пуфлаш учун ишлатиладиган вақтинчалик пуфлаш қувурлари, иссиқликдан узайишини ҳисобга олиб, ёпмалар ва бошқа конструкцияларга ҳисобланмаган кучларни бермасдан эркин ҳолда жойлаштирилиши керак ва ёнишни олдини олиш мақсадида улар ёғоч конструкцияларига тегиши мумкин эмас. Хизмат кўрсатиш жойларида вақтинчалик қувур изоляция билан қопланган бўлиши керак. Бино чегарасидан чиқадиган қувурларнинг учидаги қисми учун ўрнатилган таянч ишончли мустаҳкамланган бўлиши керак. Буғни чиқариб юбориш жойи шундай танланиши керакки, ушбу хавфли зонада ходимлар, механизмлар ва ускуналар бўлмаслиги керак. Пуфлашни ростлаш учун буғ қувурининг пуфланаётган участкаси бошида буғли сурилма қопқоқ ўрнатилган бўлиши керак. Пуфлашни бошлашга қадар барча пуфланаётган қувур иссиқлик изоляцияси билан қопланган ва қўзғалмас таянчлар тортиб қўйилишининг сифати текширилган бўлиши керак. Буғ қувури олдидаги ҳавозалар ва тўшамалар қисмларига ажратиб қўйилган бўлиши керак. Бевосита пуфлашдан олдин, ифлосланишни олдини олиш учун дренажлар ёпиқ бўлиши шарт. Буғ задвижкасини аста секин очиш керак. Гидравлик уриш аломатлари пайдо бўлганда буғ қувурига буғ берилиши зудлик билан тўхтатилиши ва барча дренажлар тўлиқ очилиши шарт. Буғ қувурларининг пуфлашда иштирок этувчи ходимлар буғ қувури унинг қуўғалувчи таянчлари ва осмалари ҳолатини назорат қилиб туришлари шарт. Вақтинчалик пуфлаш қувурининг чиқариш қувури чиққан жойидаги ҳудуд тўсилган бўлиши ва унинг чегаралари бўйича кузатувчилар қўйилиши шарт. Пуфлашда иштирок этувчи ходимлар шовқинга қарши наушник ёки тиқинлар билан таъминланган бўлиши шарт. 286. Иссиқлик алмашуви аппаратлари ва қувурларга хизмат кўрсатиш мазкур Қоидаларнинг 10-иловаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling